Latest news

22:30"Ливерпуль" Бареллага қизиқиш билдирмоқда  1 22:13Озарбайжон Премьер-лигаси. "Сумқайит" ўз уйида мағлубиятга учради, Абдихолиқов 71 дақиқа ўйнади, Жалолиддинов захирадан ўйинга қўшилди  1 22:11Суперлига. "Қизилқум" сафарда бир киши кам бўлиб қолган "Бунёдкор" билан дуранг ўйнади  5 22:07"Ал Насср" — "Ар Риёд". Отавио, Мане, Дуран ва Роналду асосий таркибда  2 21:36Баҳром Ҳайдаров: "4 та турдан буён давом этаётган ғалабасиз серия босимидан ўтиб олдик"  3 21:03РПЛ. "Рубин" Қозонда "Локомотив"ни мағлуб этди, Ашурматов сўнгги сонияларда майдонга тушди  4 20:58Қозоғистон кубоги. "Турон" "Атирау"ни енгиб, кейинги босқичга йўл олди, Асқаровдан ассист  0 20:53Улуғбек Бакаев: "Биринчи бўлимда бизда ҳеч нарса ўхшамади"  5 20:43Айбек Нурбаев: "Илк турда "Арал"га қарши баҳсдаги мағлубиятдан кейин футболчиларни руҳий ўрадан олиб чиқиб кетишим керак эди"  1 20:30"Ал Фейха" — "Ал Қодисия". Смоллинг, Шукуров ва Аубамеянг асосий таркибда  0 20:25Суперлига. "Сўғдиёна" Самарқандда "Динамо" билан дуранг ўйнади  15 20:21"Арсенал" — "Брентфорд". Райс асосий таркибда, Эдегор ва Сака захирада  4 20:18Озарбайжон Премьер-лигаси. "Сабаҳ" меҳмонда "Турон"га мағлуб бўлди, Раҳмоналиев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0 19:55Суперлига. "Қўқон-1912" мавсумдаги илк ғалабасини "Бухоро" устидан қўлга киритди  9 19:48Сергей Лебедев: "Рақибнинг фарқи йўқ, фақатгина ғалаба учун ўйнаймиз"  2

Қирувчи самолёт остида қолган, отасига интервью берган, Это'Они захирага михлаган ҳамда ундан жамоа топиб беришни сўраган "Сўғдиёна"нинг янги легионери билан яқиндан танишамиз News

Қирувчи самолёт остида қолган, отасига интервью берган, Это'Они захирага михлаган ҳамда ундан жамоа топиб беришни сўраган "Сўғдиёна"нинг янги легионери билан яқиндан танишамиз

Шунингдек, унинг "чаён" услубида урган голини томоша қилишингиз, унинг стадионда севги изҳор қилгани ва ғалаба тўпини киритгани учун мураббийдан гап эшитгани ҳамда Дзюбанинг латифасини ўқишингиз мумкин.

Лука Жоржевич 1994 йил 9 июль куни Черногориянинг Будва шаҳрида туғилди. Бу шаҳар Адриатика денгизининг энг гўзал ва қадимий шаҳарларидан биридир (бу ҳудудда одамлар яшаганлигининг дастлабки далиллари милоддан аввалги бешинчи асрга бориб тақалади).

Югославия урушлари Черногория соҳилларига унча таъсир қилмаган: "Урушни эслай олмайман, жуда ёш эдим. Ота-онам доим ёнимда бўлиб, бахтли бўлишим учун барча имкониятларни яратишди. Мен бу қора кунларнинг оғирлигини ҳис қилмадим. Уруш, албатта, барча яқинларимизга таъсир қилди. Катта бўлганимда, бу ҳақдаги маълумотларни ўрганишни бошладим, чунки қизиқ эди. Тарих мен учун жуда қизиқарли фан, шунинг учун бу ҳақда тўлиқ маълумотга эгаман.

Аммо табиий офат Будвага кучлироқ зарба берди – 1979 йилда шаҳар вайронкор зилзила оқибатида зарар кўрди. Шунингдек, Югославиядаги фуқаролар уруши ҳам салбий таъсирини намоён этди. Шундай бўлса-да, буларнинг барчаси Будванинг серб ва россиялик сайёҳлар учун жуда машҳур курортга айланишига тўсқинлик қилмади – уни ҳатто Болқоннинг "рус шаҳри" деб аташади.

Баъзан янги одамлар билан танишганимда ва ўзим Черногорияданлигимни айтганимда, мендан: "Югославиями?" деб сўрашади. Мен: "Ҳа," деб жавоб бераман, сўнг: "О-о, сизларда уруш бўлганми?" деган гапни эшитаман. Албатта, бу бутун мамлакат учун оғир давр эди. Худога шукрки, ҳозир ҳаммаси жойида.

Онамнинг ҳикояси ҳамон хотирамда. Биз соҳилда сайр қилаётгандик, мен жуда кичкина, тахминан беш ёшларда эдим. Тўсатдан онам бизнинг устимиздан жудаям пастликдан учиб ўтаётган бир нечта самолётларни кўриб қолди. Онам шунчалик қўрқиб кетдики, мени ҳам, ўзини ҳам қум устига ташлади. Биз ётиб олдик. Бироқ самолётлар устимиздан учиб ўтиб, бошқа жойни бомбардимон қилгани кетди. Мен жажжи бўлганим учун нималар бўлаётганини тушунмасдим, аммо бошқа одамлар жуда қўрқиб яшашарди.

Қариндошларим урушдан сўнг қандай қийин давр бўлгани ҳақида айтиб беришган. Инфляция авж олган, пул умуман йўқ эди. Дўконларда фақат олма шарбати топиларди. Болаларини тарбиялаётган ота-оналар учун бу жуда оғир давр эди. Шундай бўлса-да, мен оч қолмадим. Ота-онам бунинг учун барча чораларни кўришди. Мен ҳашаматли бўлмаса-да, муносиб ҳаёт кечирдим. Отам спорт журналисти бўлиб ишларди. Ҳатто Чемпионлар Лигаси ҳам шарҳларди. Онам фитнес бўйича мураббий бўлиб ишларди. Бошида эса торт сотган эди. Менда доим энг зўр бутсилар бўларди. Уларнинг ойлик маоши 500 доллар эди, лекин менинг бутсим учун 200 доллар сарфларди! Мен рус тилида илк бор ўрганган сўзларни эслайман. Бу отам билан биринчи марта Россияга самолётда учаётганимизда бўлган эди. У "Олма шарбати" деди ва бу сўз хотирамда қолди".

Лука футболчилик фаолиятини маҳаллий "Могрен" жамоасида бошлади. 

Ёш пайтимда "Могрен" жамоаси ўсмирлар орасида Черногория чемпионатида ғалаба қозонганди. Отам менга қарата микрофон тутиб турган суратим бор. У мендан интервью олган. Баъзида отам менга шаҳарнинг энг яхши ёш футболчиси сифатида мукофот топширарди. Шунга ўхшаш воқеалар бўлган.

Отамга берган интервьюмни эслайман. Мен жилмаярдим. Жиддий бўлишга уринмасдим. Бу интервью шаҳарнинг Budva TV телеканали учун эди. Жамоамдан икки дўстим ҳам интервью берган эди. Ўшанда 11-12 ёшларда эдим. лекин жуда хавотирга тушгандим. Отамдан нима ҳақида сўрашини аниқлаштирдим. Тайёрланиб олмоқчи эдим. Сўкиниб юборишдан қўрқардим. Ҳозир ўша интервьюни ўзим кўришни истардим.

Собиқ Югославиянинг барча истеъдодли ўйинчилари сингари, Лука ҳам нуфузлироқ клубларнинг диққат марказида эди. "Кьёлн" ва "Олимпиакос" синов ўйинлари учун расмий таклифномалар юборган бўлса-да, ПСВ энг қатъиятли эди. Ажойиб академияга эга бўлган Нидерландия гранди Черногория ёшлар терма жамоасининг Туркияга қарши ўйинида Жоржевични кузатди. 

"Дастлаб икки кунга келдим, аммо кейинчалик Германиядаги турнирда иштирок этиш учун қолиб кетдим", – дея хотирлайди Лука. Бу воқеа 2011 йил апрелида, черногориялик йигитча эндигина 16 ёшга тўлган пайтда содир бўлган эди. Бироқ сўнгги лаҳзаларда тезкор ҳужумчининг трансфери барбод бўлди – баъзилар бунга футболчининг ёши сабаб (у 16 ёшда эди) деса, бошқалар қандайдир бюрократик тўсиқларни рўкач қилишди.

Жоржевич катталар даражасида 2010 йил кўриниш берди. Унинг илк клуби "Могрен" Черногория чемпионлигини қўлга киритди, аммо ёш ҳужумчи бунга катта ҳисса қўшмади, чунки у атиги 2 та ўйин ўтказди. 2011 йил апрелида янги босқичга ўтиш юз берди – "Могрен" мураббийи Бранислав Милачич ёшлар жамоасидан учта ўйинчини асосий таркибга ўтказди. Уларнинг иккитаси "Черногория марваридлари" деб ном олган эди. Марко Бакич ва Лука Жоржевич ёшлар жамоасида биргаликда ажойиб ўйин кўрсатди ва бу ишни катталар жамоасида ҳам давом эттирди. Унинг фаолиятидаги кейинги мавсум самаралироқ бўлди – 10 гол ва 2012 йил июлда "Зенит"га трансфер. Гарчанд жамоа билан шартнома муддати нақ 7 йил давом этган бўлса-да, Лукага деярли ишонч билдирилмади ва у шу давр мобайнида бешта жамоага ижарага берилди.

Лучано Спаллетти черногориялик янги ўйинчи ҳақида шундай деди: "Лука қанот ҳужумчиси, у бўш зоналарга ажойиб тарзда очилади, яхши югуради, шунинг учун унинг келажаги бор деб ўйлайман".

Жиддий рақобатга қарамай, Лука қатъиятли эди. "Зенит"нинг ўша пайтдаги мураббийи уни тез-тез майдонга туширарди, аммо футболчи асосий таркибда мустаҳкам ўрнашиб олиш учун ҳали тажрибасиз эди. "Ривожланиш учун кўпроқ ўйин амалиёти керак эди ва суҳбатдан сўнг, мураббий менга мунтазам равишда майдонга тушадиган жойга борганим маъқуллигини айтди", - деди Жоржевич "Твенте"га ижара асосида йўл олиши ҳақида.

Нидерландияда черногориялик футболчи барқарор ўйнади ва Лукани "Могрен"даги ўйинларидан бери сотиб олмоқчи бўлган клуб қишда питерликлар билан футболчининг шартномасини сотиб олиш бўйича музокаралар олиб борди. "Зенит" рад жавобини берди ва ижарадан қайтгач, ўйинчини "Сампдория"га жўнатиб юборди ва унга ҳеч қандай имконият бермади. Лука бу воқеани фаолиятидаги энг аламли лаҳзалардан бири сифатида ёдга олади. Италияда Жоржевич узоқ вақт давомида жамоага ва чемпионатга мослашди, охир-оқибат Самюэль Это'О билан асосий таркиб учун рақобатда ғалаба қозонди.

Мавсум тугашига 3 ёки 4 та ўйин қолганди, биз Европа Лигаси йўлланмаси учун курашаётгандик. Адамшмасам, таъқиб қилинаётган жамоадан бир очко ортда эдик. "Удинезе"га қарши ўйин бўлди. Сафарда 1:0 ҳисобида олдинда бораётгандик, ўйин тугашига 35 дақиқа қолганида майдонга тушдим, айнан Это'Они алмаштирдим ва энг яхши ўйинларимдан бирини кўрсатдим. Голли узатма амалга оширдим, ўзим ҳам рақиб дарвозасини ишғол қилиш бахтига муяссар бўлдим. Шундан сўнг менга бошқача назар билан қарай бошлашди ва бир ҳафтадан сўнг дастлабки дақиқаларданоқ майдонга тушдим, Это'О эса захирада қолди. Ғалаба қозона олмадик, дуранг ўйнадик, лекин ҳар қандай ҳолатда ҳам шундай даражадаги ўйинчини захирага ўтказиш эсда қоларли воқеа эди.

Это'О очиқ кўнгил, қизиқтабиат инсон эди. Баъзида кийиниш хонасида бир соатлаб суҳбатлашиб ўтирардик, лекин уни яқин дўстим деб айта олмайман. Шундай бўлса-да, бир сафар у менга ёрдам қилганди. Виллаш-Боаш даврида ўйнамаётганимдан жуда норози эдим. Ёдимда, Это'Одан менга жамоа топиб беришини сўрагандим – эҳтимол, кимдир мени таркибида кўришни хоҳлаётгандир, деган мазмунда. У суриштириб кўришини айтди. Яқинда Это'О чиндан ҳам мен учун жамоа сўраб-суриштирганини айтишди. У: "Ёш, бақувват йигит, мен билан "Сампдория"да ўйнаган," деб мени тавсия қилган экан. Тасаввур қиляпсизми? Это'О менга ёрдам беришга уринмаган, деб ўйлаганим учун афсусландим. Ундан рус тилида бирор нарсани эслай оласизми, деб сўраганимда кулгим келди. Это'О шунчаки: "Маош", дея жавоб берганди.

Янги йил – янги ижара. Испаниянинг иккинчи дивизиони вакили "Понферрадина" клуби Шимолий пойтахтдан ижара асосида келган дарбадарга бошпана берди. У ерда форвард ўзини кўрсатди: 24 та ўйин, 3 та гол, улардан бири Сегунда дивизионининг энг яхшиси деб топилди. "Испанияда ҳаммаси яхши эди, мен мавсумда 20-25 та гол уришим мумкинлигини ҳис қилдим, лекин турли сабабларга кўра бу содир бўлмади. Жамоа учинчи дивизионга тушиб кетди, лекин жамоамиз катта оила бўлиб қолди – у ердан кетиш қийин бўлди.

Ниҳоят, Жоржевичга ижара бўйича тажриба орттириш имконияти берилди. Санкт-Петербургликларнинг янги бош мураббийи Мирча Луческу ҳужумчига "Зенит"да ишонч билдира бошлади. Лука камдан-кам, аммо муҳим голларни урди: чемпионатда "Ростов" ва Европа Лигасида "Маккаби"га қарши ўйинларда ғалаба тўпларини киритди, шунингдек, Петербургдаги биринчи соврини – Россия Суперкубогини қўлга киритди. Гўёки энди у ижарага юборилмайдигандек эди.

Аммо мураббий ўзгариши ҳаммасини ўзгартириб юборди. Янги мураббий Роберто Манчини томонидан Ригони ва Дриуссининг хариди черногориялик футболчини яна кетишга мажбур қилди. Уни Туланинг "Арсенал" клуби ижарага олди, у ерда Лука тўпурар сифатида намоён бўлди. Аммо бир йил ўтгач, Семак келгач, футболчи учун таркибда жой топилмади. Яхшиямки, "Арсенал" ижара муддатини узайтирди ва ҳужумчи ажойиб ўйин кўрсатди - 7 гол ва 5 голли узатма, натижада Тула жамоаси еврокубокларда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлди. "Локо" дарвозасига урилган гол эса очко йўқотган "темирйўлчилар"нинг яқин таъқибчиси "Зенит"га чемпионликни олиб келди.

Жамоада Артём Дзюба жуда баҳайбат, тажоввузкор, шу билан бирга, ҳазилкаш эди. У бошқа футболчиларни кулгили тарзда тасвирларди. Бир куни Роберт Мак машғулотга келмади. Самолётга кеч қолганини баҳона қилди. Дзюба эса воқеани шундай изоҳлади: "Аслида ундай бўлмаган: у шунчаки қўниш жойи ёнида МакБургерни кўриб қолган. Бир самолётга қарайди, бир МакБургерга қарайди, яна самолётга қарайди, яна МакБургерга қарайди... Охир-оқибат у рейсдан воз кечиб қўл силтади ва иккинчи йўлни танлади.

Шунингдек, "Арсенал" сафида у "Оренбург" дарвозасини "чаён" услубида ишғол қилган.

"Зенит"да ҳар бир ижарага йўл олишимнинг ўз тарихи бор. Биринчи марта кетганимда мураббий Спаллетти эди. У менга ижарада ўйнаб кўришни маслаҳат берди. Қайтиб келганимда "Зенит"да Виллаш-Боаш ишлаётганди. У менга дарҳол керак эмаслигимни айтди. Ягона имконият яна ижарага чиқиш эди. Боаш кетмагунча "Зенит"га қайтишнинг маъноси йўқ эди. Клубдан кетишни ўйлаётган эдим, лекин Луческу келди. У мени сақлаб қолмоқчи эканлигини тушунтирди. Ўзи эса "Зенит"да атиги бир йил қолди ва ҳаммаси қайтадан бошланди... Кейин Манчини келди ва унга керак эмаслигимни англадим...

Луческу ҳақида кўплаб воқеаларни биламан, аммо ҳаммасини айтиб беролмайман (кулади). У жуда кўп тилларни билади, лекин чамаси, баъзан улар миясида аралашиб кетади. Бир куни машғулот пайтида у Роберт Макка инглиз тилида: "Мак, инглизча гаплашасанми?" деб бақирди. У: "Ҳа," деб жавоб берди. Шу заҳоти Луческу соф русча тилда: "Ундай бўлса, яқинроқ ўйна, яқинроқ!" деб юборди. Бутун жамоа кулгидан майса устида думалаб қолди.

Шунингдек, Европа Лигасидаги "Маккаби"га қарши ўйинни яхши эслайман. Ажойиб ўйин бўлганди – биз 0:3 ҳисобида ортда қолиб, якунда 4:3 ҳисобида ғалаба қозондик. Мен ғалаба голини урдим. Кийиниш хонасига кирганимизда, бўлиб ўтган воқеаларга ишонолмай, ҳаммамиз ҳайратда эдик. Шерикларм мени табриклашаётганди. Шу пайт Луческу кириб келди-да, менга яқинлашиб деди: "Майли, йигитча, яхши ўйнадинг, аммо бир неча ҳолатда дарвозага зарба бериш ўрнига тўпни узатишинг керак эди". Эсимда, Кришиту, Нету ва бошқа йигитлар дарҳол ўринларидан туриб, мени ҳимоя қилишга тушишди: "Ҳой, Жаноб, нималар деяпсиз ўзи? У бизга ғалаба тақдим этди-ку!"

2019 йилнинг августида Жоржевич Москванинг "Локомотив" клуби билан шартнома имзолади, бироқ бу жамоада ҳам унга ишонч билдирилмади.

"Локомотив" таркибида тўп тепаётган пайтда у севгилисига турмуш қуришни таклиф қилган.

Ҳужумчи 2021 йилнинг сентябрида Даниянинг "Вайле" клубига ўтди. Гарчи у мавсум давомида 26 ўйинда 6 та гол урганига қарамай, шартнома муддати узайтирилмади.

2022 йил сентябрда Лука Россияга қайтиб келди ва "Сочи" билан шартнома имзолади ва 2024 йил бошида жамоани тарк этди. Жоржевич 2024 йил Саудия Арабистонининг "Абҳа" ва Кипрнинг "Кармиотисса" жамоаларида тўп тепди. 2025 йил у Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби билан шартнома имзолади. Суперлиганинг 4-турида эса "Пахтакор" дарвозасини ишғол қилди ҳамда турнинг рамзий жамоасидан жой олди.

Ҳар бир чемпионатдан ўзим учун муҳим нарсаларни ўрганиб олдим. Масалан, Италияда жамоалар тактик тайёргарликка кўп эътибор қаратишади. Испанияда тўпни тез назоратига урғу берилади. Нидерландияда ҳам худди шундай ҳолат кузатилади.

"Сампдория"да юлдуз футболчи Самюэль Это'О ва Анжело Паломбодан сабоқ олдим. "Твенте"да Душан Тадич ва Куинси Промес билан бирга тўп тепдим. "Зенит"да ҳам кўплаб буюк футболчилар бор эди. Ҳар бир ўйинчидан энг яхши жиҳатларини ўзлаштиришга ҳаракат қиламан.

Футболчи хайрия ишларида ҳам фаоллик кўрсатиб келган. Жумладан, COVID-19 пандемияси даврида шифохоналарнинг нафас олиш аппаратлари харид қилиш учун 20 минг евро хайрия қилган.

Жароҳатлардан азият чеккан, мусулмон немис билан бир хонада яшаган ва буюмларини "ўғирлатадиган" ОКМКнинг япониялик легионери билан яқиндан танишамиз

Роналдунинг мақтовига сазовор бўлган, уруш туфайли жамоасини ўзгартирган ва "Пахтакор"ни ОЧЛнинг кейинги босқичига олиб чиққан Брайан Риаскос билан яқиндан танишамиз 

Отаси футболчи бўлишини хоҳламаган, "Манчестер Сити"га қарши ўйиндан сўнг тақдири ўзгарган ва яйловдан Чемпионлар лигасига йўл олган "Андижон"нинг янги легионери билан яқиндан танишамиз

Дарвозадан дарвозага гол урган, Милитао ва Бруну билан бир сафда турган ҳамда интервьюси туфайли хижолатда қолган "Пахтакор"нинг янги посбони билан яқиндан танишамиз

Суперлигадаги дебютида "Насаф"ни жазолаган, ҳокимдан машина олган ҳамда Тошкентда ота-онаси кўз ўнгида гол урган Рубин Хебай ҳақида қизиқарли маълумотлар

"Бунёдкор" собиқ мураббийи қўл остида тўп тепган, Алиссон Бекерга яқин қариндош бўлган ҳамда сигир соғишни қойиллатадиган "Пахтакор"нинг янги легионери билан яқиндан танишамиз

"Мен Месси ёки супермэн эмасман" — ёши кичрайтирилгани гумон қилинган, 16 ёшида термада дебют қилган, Катанец қўл остида Ўзбекистонни мағлуб этган ва Аргентинага қарши ўйинда онасидан айрилган "Пахтакор"нинг янги легионери билан яқиндан танишамиз

Дебютида четлатилган, АПЛ клублари назарига тушган, ҳакамга мушт туширгани учун ярим йил футболсиз қолган ҳамда маошини болаларга ҳадя қилган Суперлиганинг энг яхши хорижлик ўйинчиси билан яқиндан танишамиз


Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Rating: +5   

Comments

+1   
12 apr 08:55:15
NBMALM
Yaxshi maqola
   
11 apr 19:14:16
Ochilov Farobiddin
Бир караганимда сезгандим, Чемпионатимиздаги энг номдор уйинчи менимча айни пайтда
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика