Latest news

16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  2 15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  1 15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  1 14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  2 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  3 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  4 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  5 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   7 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2

Қашқадарё вилояти чемпионати. “Новқат-CITY” “Қарлиқ”нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди News

Қашқадарё вилояти чемпионати. “Новқат-CITY” “Қарлиқ”нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди

Қашқадарё вилояти чемпионатида 6- тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Мазкур турда пешқадам ”Қарлиқ” жамоаси сафарда биринчи марта очко йўқотди.Дастлабки 5-турда мағлубият нималигини билмай келаётган муборакликлар жума куни 6-тур доирасидаги баҳсда  “Новқат- CITY”меҳмони бўлиб, кичик 1:0 ҳисобида мағлубият аламини тортиб кўришди. Касбиликлар киритилган ғалабадан сўнг 13 очко билан турнир карвонбошига айланиб олишди.

Мазкур учрашувдан сўнг мезбонлар сардори Миржалол Хасанов ўз фикрларини билдирди:

-Бугун баҳс кўргангиздек, қизиқарли кечди. Рақибларимиз бор кучлари билан хавфли ҳужумлар ташкил этиш борасида бизга нисбатан  анча фаол ҳаракат қилишди. Аммо бутун ўйин давомида дарвозабонимизнинг бехато ҳаракатлари эвазига дарвозамиз дахлсизлиги сақлаб қолинди. Мазкур баҳсда бизни қуллаб-қувватлаган мухлисларимизга ва маҳалладаги барча ҳомийларимизга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Кейинги тур баҳсларида ҳам зафарли юришларимиз давом эттирамиз- деди Миржалол Хасанов.

Муборакнинг яна бир жамоаси “Машъал-ФМ”жамоаси ўз майдонида “Турон” жамоасини қабул қилди. Ушбу баҳсда “Машъал”футбол мактаби тарбияланувчилари рақибларини йирик 6:1 ҳисобида таслим этишди.
Муборакликлар 12 очко жамғарган ҳолда, турнирнинг 3-поғонасига кўтарилиб олишди.

“Зафар”-“Кўкдала” жамоалари ўртасидаги баҳсда ҳисоб очилмади. 0:0

ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ ЧЕМПИОНАТИ.
6-тур. 17 июнь (Шанба)

 Новқат-CITY-Қарлиқ -1:0
Машъал-ФМ-Турон-6:1
Зафар-Кўкдала-0:0
Нишон-Қарши- 2:1

НАВБАТДАГИ УЧРАШУВЛАР
7-тур. 21 июнь (Чоршанба)
Навбаҳор-Машъал-ФМ
Кўкдала-Семурғ
Олимпия-Ҳисор
Турон-Шўртан-ФМ
22 июнь (Пайшанба)
Қарлиқ-Зафар
Нефтчи-Қарши
Насаф-ФМ-Нишон
Чироқчи-Новқат- CITY


Фахриддин Чориев

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика