Latest news

15:32Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум бўлди  3 15:20Юлиан Нагельсманн: "Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни истайман ва истеъфо ҳақида ўйламайман"  0 14:44Хайрия учрашуви. "Динамо" - Ўзбекистон фахрийлари беллашувидан галерея  0 14:20Лаутаро Мартинес: "Ҳеч қачон бундай оғриқни ҳис қилмаганман"  1 13:50Факт. Ўзбекистон Тошкентда Эронни ютмаган. Нохуш анъана тугайдими?  14 13:20Томас Тухель: "Идеал ўйин йўқ, аммо жамоам кўп яхши томонларни кўрсатди"  1 12:50Роберт Левандовский 2025/26 йилги мавсумдан сўнг "Барселона"ни тарк этиши мумкин  4 12:16ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувини сингапурлик ҳакам бошқаради  9 11:47U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон билан дуранг ўйнаган Ўзбекистоннинг гуруҳида вазият қандай?  16 11:20Ислом Исмоилов Канада билан ўйиндан сўнг: "Пенальтилар серияси доим режамизда бўлади"  1 10:45Саудия клублари Ҳарри Магуайрга қанча маош таклиф қилгани маълум  1 10:09Вильям Салиба қанча муддатга сафдан чиққани маълум  3 09:30Here we go! Онана "Манчестер Юнайтед"ни тарк этмоқда  21 08:58"Ал Аҳли" Франция U-21 аъзосини 25 миллион еврога сотиб олди  3 08:17Роналду Мессидан ўтиб кетди  25

Қашқадарё банклар лигаси: “Трастбанк” жамоаси тўрт йилдан сўнг биринчи бор мағлубиятга учради News

Қашқадарё банклар лигаси: “Трастбанк” жамоаси тўрт йилдан сўнг биринчи бор мағлубиятга учради

Хабарингиз бор, Қашқадарё вилоятида банк ходимлари ўртасида вилоят чемпионати бўлиб ўтмоқда. куни кеча “банклар лигаси” нинг 4-тур учрашувлари ўз якунига етди.

Қашқадарё банклар лигасининг 4-турини якунлаб берган ўйин кутилмаган натижа билан тугади

Турнинг марказий учрашуви “Трастбанк” ва “Марказий банк” жамоалари ўртасида кечди.

Мазкур баҳсда “Марказий банк” сенсацион тарзда “Трастбанк”ни мағлуб этди. Якуний ҳисоб 3-2 “Марказийбанк ” жамоаси тўрт йилдан буён мағлубият нималигини билмаган “траст”чиларни ғалабали сериясига барҳам берди.

- Жамоамиз айрим сабабларга кўра, марказий тур учрашувига тўлиқсиз  таркиб билан майдонга саф тортишди. Қизиқарли баҳсда жамоадошларим ғалабага вақтли ишониб юборишди натижада баҳснинг сўнгги дақиқаларида ўз дарвозамиздан тўп олиб чиқишга мажбур бўлдик.

Рақибимиз бутун ўйин давомида анча ишончли ҳаракат қилишди ва улар  ўз мақсадларига эришди. “Марказий банк” жамоасини ғалаба билан табриклайман.- деди учрашувдаги гол муаллифи Дилшод Донаев.

Фаҳриддин Чориев


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика