Latest news

01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  4 00:23Италия Кубоги. "Лацио" - "Милан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  6 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  3 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5

“Трастбанк” ходимлари ўртасида ўтказилаётган “Спартакиада – 2024” спорт мусобақаларининг очилиш маросими бўлиб ўтди News

“Трастбанк” ходимлари ўртасида ўтказилаётган “Спартакиада – 2024” спорт мусобақаларининг очилиш маросими бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 17-18 август кунлари “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки тизимида ишловчи ходимлар ўртасида “Спартакиада – 2024” спорт мусобақалари ўтказилмоқда.

Бугун, 17 август куни ушбу спорт беллашувларининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Эрта тонгдан иштирокчилар ўзгача кайфият, юқори энергия билан ўз иқтидорларини намойиш қилишга шай ҳолатда сафланган.

Тантанали очилиш маросимида сўзга чиққан “Трастбанк” ХАБ Бошқаруви раиси ўринбосари Комил Габбазов барча иштирокчиларни ушбу спорт байрами билан қутлаб, уларга муваффақиятлар тилади. Бундан ташқари, спорт – саломатлик ва бахтли ҳаёт манбаи эканлигини таъкидлаб, Банкда ходимларнинг иқтидорларини намоён этиши учун барча шарт-шароитлар яратилганлигини билдирди. Анъанавий тарзда ўтказиб келинадиган “Спартакиада” спорт беллашувлари бунга яққол мисол эканлигини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 33 йиллиги ҳамда “Трастбанк”нинг 30 йиллик тантаналари арафасида ўтказилаётган ушбу “Спартакиада – 2024” спорт мусобақалари ходимларнинг якдиллиги ва шижоату ғайратига ҳисса қўшишини қайд этди.

Таъкидлаш жоизки, икки кун давом этадиган мусобақада жамоалар спортнинг мини футбол, волейбол, баскетбол, стол тенниси ва шахмат турлари бўйича ўзаро куч синашади. Ғолиблар эса 24 август куни ўтказиладиган финалга йўлланма олади. Якуний босқичда фахрли ўринларни эгаллаган жамоалар эсдалик совғалар билан тақдирланади.

Шу ўринда, “Спартакиада – 2024” спорт мусобақаларида иштирок этаётган барча жамоаларга омад тилаймиз!


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика