Latest news

00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  0 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  1 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  8 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  0 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  23 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  20 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  5

Қарши футбол академиясида тадбир ўтказилди + ФОТО News

Қарши футбол академиясида тадбир ўтказилди + ФОТО

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ҳар йили ёнғин хавфсизлиги ойлигини ўтказиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, мамлакатимизда ноябрь-декбарь ойлари давомида ёнғинга қарши кураш ва унинг одини олишга оид чора-тадбирлари ўтказилади.

Бундан кўзланган мақсад, юртимиз ҳудудида об-ҳавонинг кескин совуб кетиши ва қиш бошланиши олдидан ёнғинларни олдини олиш ҳамда ёнғин ва ис газидан хафсизликни таъминлаш чора-тадбирларини кучайтириш, корхона ва ташкилотларда, таълим муассасаларида, маҳаллаларда аҳоли ўртасида кенг кўламли тарғибот-ташвиқот тадбирларини амалга оширишдан иборат.

Хусусан, Қашқадарё вилоят болалар-ўсмирлар футбол академиясида Қарши шаҳар ёнғин  хавфсизлиги бошқармаси билан ҳамкорликда академия тарбияланувчилари ўртасида ёнғин хавфсизлиги ва ис газининг салбий оқибатлари хусусида назарий ва амалий машғулот бўлиб ўтди. 

Тадбирда Қарши шаҳар ёнғин хавфсизилиги бошқармаси бошлиғи подполковник Машраб Аҳмедов ва бошқа мутасаддилар иштирок этиб, аҳоли яшаш жойларида, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларида ёнғинларнинг олдин олиш бўйича, ис газининг пайдо бўлиши, унинг салбий оқибатларини олдини олиш, ис газидан заҳарланганда биринчи ёрдам кўрсатиш ҳолатлари тўғрисида зарур профилактик чора-тадбирлар кўриш юзасидан фойдали маълумотларни айтиб ўтди. Шунингдек, ёнғин хавфсизлиги бошқармаси томонидан таъсис этилган ёнғинга қарши чора-тадбирлар тўғрисда чоп этилган  китоблар ўқувчиларга тақдим этилди.

Тадбир сўнгида спортчи-ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан батафсил жавоб олдилар.

Шавкат РЎЗИЕВ, Қашқадарё вилоят болалар-ўсмирлар футбол академиясининг маънавият-маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари

Илҳом РАҲМОНОВ, ўз мухбиримиз 

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика