Latest news

19:38"Бу ғирт тентаклик": Рабьо Австралияда ўтадиган "Милан" – "Комо" учрашувини танқид қилди  0 19:23Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0 (матнли трансляция)  46 19:12МЮ асосий футболчиси тез орада жамоа машғулотларига қайтади  0 18:44Аббос Файзуллаев жароҳат олди  6 18:10Элдор Шомуродов Азиз Ҳайдаровга етиб олди   4 17:35"Манчестер Юнайтед" "Ливерпул"нинг трансфер мақсади учун "катта пул" тўлашга тайёр  0 17:04"Барселона" Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчиларидан бирини сотиб олишга тайёр. Нархи ошкор қилинди  3 16:35Малайзиянинг қонунни "айланиб ўтиш" уриниши ўхшамай қолди  1 16:15Чеферин: "УEФА ҳеч қачон атиги 12 та клуб учун мусобақа яратмайди"  0 15:51Кувайт билан охирги учрашувда Ўзбекистон таркибида кимлар бўлган?  5 15:22Ўзбекистон – Кувайт учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  20 15:00Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Қозоғистон футбол федерацияси раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди  2 14:40"Андижон", "Нефтчи" ва "Пахтакор"га турли сабабларга кўра жарима солинди — Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  7 14:16"Барселона" рекорд даражада даромад кўрди  19 13:48"Қайрат" Чемпионлар Лигасидаги иккита мағлубиятдан кейин қанча ишлаб олди?  2

Қадамбой Нурметов: “Янги тўпга ўрганишда ноқулайликлар бўлиши табиий ҳол” News

Қадамбой Нурметов: “Янги тўпга ўрганишда ноқулайликлар бўлиши табиий ҳол”

“Қизилқум” ва “Насаф” ўртасидаги учрашув билан Суперлиганинг биринчи турига якун ясалди.

Ҳамид Актамов шогирдлари ўз майдонида Қаршининг “Насаф” жамоасини қабул қилди ва 1-3 ҳисобида мағлубиятга учради. Мазкур баҳсдан сўнг заҳирадан майдонга тушган Қадамбой Нурметов фикрларини билдирди.

“Жарима зарбасидан гол ўтказиб юборгач шошилиб қолдик. Боиси, ўз уйимизда тўп тепдик. Ғалаба учун мадонга чиққандик. Учрашувда биринчи бўлиб ҳисобни очдик. Рақибнинг голларидан сўнг диққатимиз йўқолди. Олдинга интилишга мажбур бўлганимиз уларга фойда берди. “Насаф” жамоасини ғалаба билан табриклайман. Жамоадошларимга раҳмат айтаман. Оҳирги дақиқаларга қадар курашни давом эттиришди. Стадионга ташриф буюрган мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Энди мураббийлар штаби билан биргаликда ўйинни таҳлил қиламиз ва хатолар устида ишлаймиз. Кейинги турда ғалаба қозониб айбимизни ювамиз деган умиддаман. Ҳар бир ишни ортида яхшилик бор. Янги тўплар қулайми? Ўзгариш бўлганидан кейин бошида тўпга кўникиш қийин бўлади. Ушбу тўпларда ҳар куни машғулотлар ўтказилса ўрганиб кетишимиз осон кечади. Менимча, ёмон тўпларга ўхшамайди”, дейди Нурметов.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика