Latest news

03:09Сергей Лушан: "Футболни озгина бўлса ҳам тушунадиган одам бир ойда жамоа йиғиб бўлмаслигини тушунади"  11 02:42А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Аталанта"га шармандали тарзда мағлуб бўлди  17 01:42Вадим Абрамов: "Бизни "Навбаҳор"дек жамоага қарши ўйиндаги дуранг ҳам қониқтирмасди"   8 00:21Киммихнинг "Бавария" билан янги шартномаси бўйича ҳужжатлар тайёр. Келишув 2029 йилгача мўлжалланган  1 23:55А Серия. "Рома" биринчи дақиқадаги гол эвазига "Эмполи"ни мағлуб этди, Шомуродов 72 дақиқа ўйнади  55 23:40Рўзиқул Бердиев: "Рубин Хебай бетоб экани сабаб бугун ўйнай олмади"  2 23:32РПЛ. "Рубин" Қозонда "Спартак"ни мағлуб этди, Ашурматов захирада қолдирилди  1 23:27АПЛ. Райснинг голи "Арсенал"ни МЮга қарши ўйиндаги мағлубиятдан асраб қолди  38 23:10Суперлига. "Навбаҳор" – "Динамо" 0:0, Ҳожимирзаев сўнгги дақиқаларда белгиланган пенальтини голга айлантира олмади  6 23:00Иван Бошкович: "Футболда барчаси ҳар доим сиз истагандек бўлавермайди"  5 22:55Ҳаким Фузайлов: "Мухлисларимизни 15 йил кутилган ғалаба билан табриклайман"  3 22:31Анвар Бердиев: "Хоразм" дарвозабони жуда яхши ўйнади"  6 22:15Ла Лига. "Реал" ўз уйида ғалаба қозониб, очколар бўйича "Барселона"га етиб олди  25 21:55Суперлига. Амалдаги чемпион мавсумни ғалаба билан бошлади  31 21:33"Реал" ёзда Родригони сотмайди - уни муҳим ўйинларда асосий футболчи сифатида кўришмоқда. Вингерга "Ман Сити" ва Саудия Арабистони клубларидан қизиқиш бор  2

Про лиганинг энг яхши футболчиси бўлишга номзод Маматказин ҳақида билишингиз керак бўлган фактлар News

Про лиганинг энг яхши футболчиси бўлишга номзод Маматказин ҳақида билишингиз керак бўлган фактлар

Бугун Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда профессионал футбол лигаси ҳамкорлигида “Энг зўр-2022” тақдирлаш маросими ўтказилади.

26 ноябрь куни Ўзбекистон футболидаги йилнинг энг яхшилари жамоатчилик гувоҳлигида аниқлаб олинади. 

Про лигада йил футболчиси бўлиш учун 4 та номзод илгари сурилган ва уларнинг орасида "Андижон" жамоаси сардори Ильдар Маматказин ҳам бор. Қолган уч футболчилар – Рўзимбой Аҳмедов ("Бухоро"), Роки Марчиано ("Хоразм") ва Ҳумоюн Муртозаев ("Турон"). 

Қизиғи, Маматказиндан ташқари номзодларнинг ҳар учаласи ҳам ҳужумчи бўлиб, уларнинг урган голлари эвазига энг яхшилар қаторига киритилганлиги табиий ҳол. Биргина Маматказин ҳимоячи бўлишига қарамай (айнан шунга аҳамият қаратинглар), йилнинг энг яхшилари қаторида номзоди кўрсатилган. Бу албатта муҳим ва бунга тўла муносиб ҳам. Биз буни қуйида фактлари билан келтириб ўтамиз.


Номзодлар эълон қилинганида ким нечта гол ургани ва бу йил Про лигада нимага эришгани ҳақида ёзилган. Ҳужумчи бўлганидан кейин ўз-ўзидан уларнинг иши гол уриш, шундайми? Одатда ҳимоячиларнинг майдондаги ишлари унчалик ҳам кўзга ташланавермайди. Бироқ бизнинг қаҳрамонимиз ҳаммани ўзига қарата олди. Унинг асосий вазифаси биринчи навбатда мудофаа чизиғини мустаҳкамлаш, рақибларига гол уриш имкониятини бермаслик, рақиб ҳужумларини зарарсизлантириш. У мана шундай ишларни қойилмақом бажариб, яна қўшимчасига рақиб жарима майдони ичида энг хавфли ўйинчилардан бирига айлана олди. Буни урган 7 та голи билан тасдиқлаб турибди. 

Тасаввур қилинг, марказий ҳимоячи чемпионатда кўплаб ҳужумчилар қила олмаган ишни уддалади. 

Шак-шубҳасиз, Ильдар "Андижон"нинг Суперлигага қайтишида ўйини ва голлари билан улкан ҳисса қўшди ва том маънода "Андижон"нинг етакчисига айланди. Бундай ҳимоячи Про лига тугул, ҳатто Суперлигада ҳам йўқ! Статистика ҳам шуни кўрсатиб турибдики, элитада ҳам бирор ҳимоячи Маматказин қилган ишни бажара олмаган. У чиндан ҳам ноёб топилмага айланди. Яъни, 34 ёшида мана шундай юқори даражада тўп тепгани унинг ўз ишига масъулият билан ёндашиб, ўзига билдирилган вазифани максимал даражада уддалай олишини кўрсатиб турибди. Ҳолбуки, бу ёшда ва бўлиб ҳам ҳимояда яна ким юқори даражада ўйнаб, жамоасига фойда келтира олади? 



Маматказин ушбу мавсумда ҳар томонлама ўзини кўрсатган ягона ҳимоячига айланди!

Марказий ҳимоячининг бу мавсумда урган голларига эътибор қаратинг:

6-тур. "Турон" – "Андижон" – 1:2. Маматказин, 90+5

12-тур. "Андижон" – "Хоразм" – 2:1. Маматказин, 50.

17-тур. "Андижон" – "Шўртан" – 2:1. Маматказин, 39.

18-тур. "Бухоро" – "Андижон" – 1:2. Маматказин, 30.

22-тур. "Хоразм" – "Андижон" – 0:1. Маматказин, 45.

23-тур. "Андижон" – "Турон" – 1:1. Маматказин, 71

27-тур. "Андижон" – "Хоразм" – 3:1. Маматказин, 69.

Ильдар томонидан урилган голлар "Андижон"га қанчалик фойда келтирганини кўриб турибсиз ва "бургутлар" рақибларидан очколарни тортиб олишган. Айниқса, қийин паллаларда футболчи голлари билан жамоасининг жонига ора кирган ҳамда ўта муҳим, ўта қимматли очколар қўлга киритилишида катта ҳиссасини қўшди. Юқоридаги жадвалда гувоҳи бўлганингиздек, ҳимоячи томонидан киритилган тўплар асосан "Андижон"нинг ғалабаси учун хизмат қилган. "Бобур Арена"да "Турон"га қарши беллашувда бўлса, Ильдар ўз голи билан жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолган.



Қолаверса, ҳимоячи голларини пенальтидан эмас, балки барчасини айнан ўйин давомидаги ўзининг фаоллиги орқали киритган. У сардор сифатида бош мураббийнинг майдондаги чинакам ёрдамчисига айлана олди. Айниқса, “Андижон”нинг октябрь ойидаёқ муддатидан илгари про лигада 1-ўринни нақд қилиб, Суперлига йўлланмасини қўлга киритгани бежиз эмас. 

Яна бир гап: ҳимоячи голлар уришдан ташқари жамоадошларига голли паслар узатишни ҳам унутиб қўймаган. Жумладан, Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичида "Сўғдиёна" ва "Янгиер"га қарши учрашувларда Маматказин 3 марта ассист вазифасини амалга оширган. Қолаверса, чемпионат доирасида "Зомин" ҳамда "Турон"га қарши баҳсларда ҳам жамоа сардори ўз ҳисобига биттадан ассист ёзиб қўйган.


Шуҳратбек Жўраев

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика