Превью. "Олмалиқ" - "Машъал"
22 aug 2015 09:20
News
Превью. "Олмалиқ" - "Машъал"
«Олмалиқ» (Олмалиқ) – «Машъал» (Муборак)
22 август 2015. Олмалиқ. ОКМК стадиони. 18:00
Ҳакамлар: В. Серазетдинов (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), Т. Гайнулин (Тошкент), Э. Турсунов (Бухоро)
Назоратчи: Ғ. Каримов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Б. Ҳайдаров.
Бу икки клуб олий лигада 13 бор куч синашишган. Натижалар “Машъал”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Муборакликлар 7 ўйнда ғалаба қозонишган, уч учрашув дуранг билан якунланган. “Олмалиқ” 3 бора рақибини мағлуб этган. Тўп киритиш борасида ҳам воҳа клубида устунлик – 17:15 Ўзаро ўйнларда “Машъал” 24 очкони, “Олмалиқ” эса 12 очкони қўлга киритган.
“Машъал”нинг “Олмалиқ” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 3:1. Ўз навбатида “Олмалиқ”нинг ҳам “Машъал” устидан ўзаро ўйинлардаги энг йирик муваффақияти эса 4:0 ни ташкил қилади.
Биринчи даврада Муборакдаги учрашувда мезбонлар ғалабага эришишганди. Жамшид Ҳасанов, Зафар Тўраев ва Зоҳир Қўзибоевнинг голларига меҳмонлар таркибида ҳимоячи Адриан Кашкавал жавоб берганди – 3:1.
Олмалиқда ўтган барча учрашувлар:
20.09.2014 «Олмалиқ» - «Машъал» 2:1
20.10.2012 «Олмалиқ» - «Машъал» 4:0
16.04.2011 «Олмалиқ» - «Машъал» 2:2
03.04.2010 «Олмалиқ» - «Машъал» 0:0
02.05.2009 «Олмалиқ» - «Машъал» 2:0
18.11.2008 «Олмалиқ» - «Машъал» 1:2
Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Машъал” шу кунгача олий лигада “Олмалиқ” майдонидан бир ғолиб бўлиб қайтган. Уч марта “Олмалиқ” зафар қучган. Фақат бир марта дуранг кузатилган. “Газчилар” охирги беш учрашувда ғолиб бўла олишмаган.
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Comments