Превью. “Насаф” – “Бухоро”
21 sep 2019 10:04
News
“Насаф” Cocа-Cola Суперлигаси 20-турида Бухоронинг “Бухоро” жамоасини қабул қилади.
“Насаф” – “Бухоро” учрашуви 22 сентябрь якшанба куни Қарши “Марказий” стадионида бўлиб ўтади. Учрашув бошланишидан олдин концерт дастури режалаштирилган. Беллашув соат 18:00 да бошланади.
Ўзаро учрашувлар тарихидан
Мазкур клублар Ўзбекистон чемпионатида шу кунгача 43 бор куч синашишган. Натижалар жамоамизнинг устунлигини кўрсатмоқда. Бўлиб ўтган 23 учрашувда “Насаф”, 11 ўйинда эса “Бухоро” ғалабага эришган. 9 учрашувда томонлар муроса кўчасини танлашган. Тўплар нисбати 73:41 га тенг. Устунлик “аждарлар” тарафида. Ўзаро учрашувларда қайд этилган энг юқори ҳисоблар қуйидагича: “Насаф” – “Бухоро” 6:0, “Бухоро” – “Насаф” 5:1. Жамоамиз сўнгги ўзаро учрашувни шу йилнинг 4 май куни Бухорода ўтказган. Бу учрашув 0:1 ҳисобида якунланган.
Қаршидаги ўзаро баҳсларга оид
Жамоалар шу пайтгача Қаршида 21 бор куч синашишган. 16 беллашувда жамоамиз ғалаба қозонган. 5 учрашувда дуранг қайд этилган. Дарвозаларга жами 54 та тўп киритилган. Тўплар нисбати 44:10. Эътиборингизга, Қаршида бўлиб ўтган сўнгги беш учрашувнинг натижаларини ҳавола қиламиз.
09.03.2018 Насаф – Бухоро 3:1
09.03.2017 Насаф – Бухоро 2:1
09.09.2016 Насаф – Бухоро 3:0
22.08.2015 Насаф – Бухоро 0:0
29.03.2014 Насаф – Бухоро 3:0
|
Nasaf Sharof Muhitdinov - 68' |
Superliga. Round 20 22/09/2019, 18:00 2
:
1
Finished
|
Bukhara Asadbek Sobirjonov - 45', Salamat Qutiboev - 75' |
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Comments