Latest news

13:09"Манчестер Сити" Англия терма жамоаси аъзоси билан шахсий шартнома борасида келишиб олди  0 12:46Италия, Германия, Россия ва Осиё қитъаси вакиллари "Динамо" футболчисига қизиқмоқда. Музокаралар давом этмоқда  5 12:25Диёр Имомхўжаев: "ПФЛдаги биринчи иш кунимданоқ "кичик уруш" бошланган"  2 11:50Расман: Муҳаммад Қудус – "Тоттенхэм" футболчиси  0 11:30"Қўқон-1912"нинг икки футболчиси жамоадан кетди  7 11:02Адвокат Кюрасао терма жамоасини камида 2025 йил охиригача бошқаришда давом этади  5 10:30Марк Андре тер-Штеген келажаги борасида бир қарорга келди  11 09:52“Арсенал“ “Челси“ футболчисини 60 миллион еврога сотиб олади (Романо)  4 09:23Россиялик ҳужумчи иккинчи даврани Ўзбекистонда ўтказиши мумкин  13 08:55Here we go! “Реал“ яна бир футболчи билан келишувга эришди  30 08:26“Насаф“нинг яна бир етакчиси легионерга айланиши мумкин  6 07:57“Пахтакор“ ҳужумчиси иккинчи даврани “Динамо“да ўтказади  2 07:34Элдор Шомуродов хайрлашув хатини ёзди  13 01:34"Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга яқин  1 01:08Расман: Элдор Шомуродов - "Истанбул Башакшеҳир" футболчиси!  17

Превью: Колумбия - Греция. Фалькаосиз қолган жануб News

Превью: Колумбия - Греция. Фалькаосиз қолган жануб

"С" гуруҳидаги барча жамоалар гуруҳдан кейинги босқичга чиқиш учун имкониятга эга. Бироз Греция ва Кот-д'Ивуарда ташаббус бўлиши мумкин.
Бугунги ўйин фаворити Колумбия бўлса ажаб эмас. Колумбия терма жамоаси Пекерман қўл остида Жанубий Америка минтақасида Аргентинадан кейин иккинчи бўлди. Жамоанинг бир қатор футболчилари кучли бешлик чемпионатида иштирок этадилар. Кристиан Сапата, Марио Йепес, Хуан Суньига, Хуан Куадрадо ва Фредди Гуарин Италия "А-Серияси"нинг етакчи футболчилари сифатида эътироф этилади. Терма жамоанинг учинчи посбони Фарид Мондрагон бундан 20 йил аввал АҚШда бўлиб ўтган мундиалда ҳам иштирок этган. Аммо 42 ёшли посбонга майдонга тушиш насиб этмаган. Шундан кейин у 1998 йилги ЖЧда қатнашган. Бу унинг ҳисобидаги учинчи жаҳон чемпионати. Терма жамоа бош мураббийи Хосе Пакерманни ортиқча таништириб ўтиришга ҳожат бўлмаса керак. У 2004-06 йилларда Аргентина терма жамоасига устозлик қилган.





Греция доимо сирли жамоа бўлиб келган. Бир ўйнаса ўйини чиқади. Аммо ҳимоядан ҳаракат қилишни канда қилмайди. Шу боисдан бўлса керак, Греция терма жамоаси иштирокидаги ўйинлар доим ҳам қизиқ бўлмаган. Саралаш баҳсларида Грецияга омад кулиб боқади. Босния ва Герцоговина, Словакия, Литва, Латвия ҳамда Лихтенштейн терма жамоалари билан бир гуруҳдан олган греклар боснияликлар билан 25 очкодан тўплайди.

Терма жамоанинг ҳужум чизиғида бироз муаммо бор. Шу боисдан ҳам 32 ёшни қарши олган икки ҳужумчи Салпингидис ва Гекаслар ЖЧ рўйхатидан ўтдилар. Фернанду Сантушнинг ишонган тоғи Йоргос Карагунис. "Фулхэм" ярим ҳимоячиси бугун терма жамоасини сардор сифатида майдонга олиб тушади.





Бу икки терма жамоа шу кунгача бир маротаба ўзаро тўқнаш келганлар. 1994 йилги ЖЧдан аввал АҚШда ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтади. Ўшанда греклар 2:0 ҳисобда имкониятни бой берган эдилар.

Балки бошқа терма жамоаларга билинмас, аммо Радамел Фалькаонинг жароҳати Колумбия учун жиддий бош оғриқ бўлди. Бу масалани Пакерман "Ривер Плайт" ҳужумчиси Теофило Гутьеррес билан ечди. Ҳужумдаги муаммо Грецияда ҳам бор. "Фулхэм"га ўтган Костас Митроглу асосий вақтини захира ўриндиғида ўтказиб, ЖЧга деярли ўйин амалиётисиз келди.





Гуарин эса саралаш ўйинининг сўнгги турида қизил карточка олганлиги учун бугун майдонда Колумбияга ёрдам бера олмайди.


14 июнь. 21:00
Бош ҳакам:
Марк Геигер (АҚШ)
Ёрдамчи ҳакамлар: Марк Син Хурд (АҚШ), Жой Флетчер (Канада)
Захира ҳаками: Алиризо Фағони (Эрон)

Тахминий таркиблар:
Колумбия:
Оспина, Суньига, Йепес, Сапата, Армеро, Родригес, Агилар, Санчес, Куадрадо, Гутьеррес, Мартинес.
Греция: Карнезис, Торосидис, Папастатопулос, Манолас, Холебас, Карагунис, Маниатис, Циолис, Салпингидис, Самарас, Митроглу.

Нодирхўжа Юлдашев.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика