Пикенинг 2,1 миллион евролик жаримаси бекор қилинди. Жерар солиқ тўлашдан бўйин товлаганликда гумон қилинганди
22 dec 2021 21:07
News
Пикенинг 2,1 миллион евролик жаримаси бекор қилинди. Жерар солиқ тўлашдан бўйин товлаганликда гумон қилинганди
Испания Олий суди "Барселона" ҳимоячиси Жерар Пикега қўйилган 2,1 миллион евро миқдоридаги жаримани бекор қилди.
Олдинроқ Испания суди футболчига 2008-2010 йиллар давомида солиқ тўлашдан бўйин товлагани учун ушбу жаримани тўлашни буюрганди.
Футболчи солиқ солинадиган базани камайтириш мақсадида ўз компанияси билан имидж ҳуқуқларини бошқариш бўйича қалбаки шартнома тузганликда гумон қилинганди.
Олий суд компанияни ноқонуний эмас деб топди ва жаримани бекор қилди.
Link :
Source : Marca
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments