Latest news

01:47Ансу Фати янги жамоаси учун тиббий кўрикдан ўтди  1 01:18"Атлетико" ёзги трансферлар учун жуда катта маблағ ишлатади  2 00:55Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди, "Динамо" эса сафарда ўн киши бўлиб зафар қучди  1 00:53Ҳусайн Норчаев: "Бугун ҳимояда чалкашликлар бўлди. Кейинги ўйинларда яхшироқ ҳаракат қиламиз"  0 00:29Шароф Муҳиддинов: "Футбол 90-дақиқадан кейин ҳам ўйналади"  3 23:58Брайан Риаскос: "Бу голлар тасодиф эмасди"  9 23:32Рўзиқул Бердиев: "Икки очко йўқотдик деб ўйлайман"  21 23:11Баҳром Ҳайдаров: "Футболчилар мураббийсиз ҳам ғалаба қозонса бўлади"  6 22:59Камолиддин Тожиев: "Фақат Сергеевга боғланиб қолмаганмиз"  8 22:36Вадим Абрамов: "Чемпионлик? Бу ҳақида сентябрь-октябрь ойларида гаплашамиз"  6 22:02Суперлига. "Динамо" 10 киши бўлиб Қўқонда ғалабага эришди  19 22:01Суперлига. "Пахтакор" сўнгги дақиқаларда "Насаф" дарвозасига иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди  181 20:15"Эвертон" 16 йиллик футболчиси билан шартномани узайтирди  0 19:4438 ёшли Жиру Францияга қайтади  3 19:18Рубен Невеш: "Манчестер Сити"га қарши жипс бўлиб ўйнашимиз шарт"  1

ПФЛ "Шердор" клуби ва икки нафар футболчини нега огоҳлантирди? News

ПФЛ "Шердор" клуби ва икки нафар футболчини нега огоҳлантирди?

Про лигада юзага келган ёзги танаффус ҳам ниҳоясига етмоқда.

Клублар ёзги трансферлар ойнаси очиқ пайтда бир қатор янги футболчилар билан ўз сафларини тўлдиришга ҳаракат қилишди.

Самарқанднинг “Шердор” клуби ҳам таркибга янги ўйинчиларни жалб этди. Бироқ ПФЛнинг махсус ишчи гуруҳи вазиятни чуқур ўргангач, “Шердор” клуби билан шартнома имзолаган икки футболчи бу жараёнда қоида бузилишига йўл қўйгани маълум бўлди.

Гап шундаки, аслида трансфер ҳуқуқи “Машъал” жамоасига тегишли бўлган Турсунмурод Ҳамдамов йил сўнггига қадар “Зомин” жамоасига ижарага берилган эди. Бироқ ёзги трансферлар вақтида “Шердор” билан келишувга эришган футболчи “Зомин” билан тузилган амалдаги ижара-шартномасини бекор қилиб ўтирмасдан Самарқанд клуби томонидан таклиф қилинган шартномага имзо чеккан.

Шунингдек, “Зомин” жамоаси сафида ўйнаб келаётган Убайдулла Набиевда ҳам “Шердор” сафига ўтиш нияти пайдо бўлади. “Зомин” билан тузилган амалдаги шартномани бекор қилиш учун эса Набиев аслида самарқандлик экани ҳамда уйланиш нияти борлигини важ сифатида кўрсатади.

Мазкур икки ҳолатни чуқур таҳлил этган ПФЛ ишчи гуруҳи ҳар икки вазиятда ҳам футболчилар айби салмоқли эканини қайд этди. Зеро бир жамоа билан амалда шартномаси бўла туриб, иккинчи клуб таклиф этган шартномага имзо чекиш ҳеч қандай қоидаларга тўғри келмаслигини барча жуда яхши билади. Агар бошқа бир клуб молиявий жиҳатдан яхшироқ шартнома таклиф этадиган бўлса, айни вақтда ўйнаб турган клуб билан тузилган амалдаги шартнома икки томоннинг розилиги билан бекор қилиниши талаб этилади. Шу сабабдан ҳам ҳар икки футболчи жиддий тарзда огоҳлантирилди. Бироқ ҳали уларнинг ёш экани инобатга олиниб, ҳар иккала ўйинчига ҳам бундан буён қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўймаслиги тушинтирилди.

Агар қайсидир футболчи амалда шартномаси бўла туриб, бошқа клуб билан шартнома имзолайдиган бўлса, ПФЛ ўша ўйинчини маълум муддатга футбол фаолиятидан четлатади.

Шунингдек, ПФЛ “Шердор” футбол клубини ҳам огоҳлантирди. Келгусида ҳам мазкур клуб бошқа жамоага тегишли футболчилар билан ўзбошимча тарзда шартнома тузгудек бўлса, “Шердор”га нисбатан жиддий санкциялар қўлланилади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика