Latest news

11:15Ўзбекистон терма жамоалари йиғини: Қайси клубнинг хиссаси каттароқ?  4 10:45Гёкереш "Арсенал"га ўтиш учун Саудия жамоасининг супер таклифидан воз кечган  1 10:17Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон U-16 термаси Японияга қарши баҳс олиб боради  3 09:52"Ливерпуль" Германия МТЖ аъзоси билан музокараларни бошлади  0 09:25А Сериянинг энг кўп ойлик олувчи футболчиси "Бавария"га текинга ўтиши мумкин  1 08:58"Монако" янги бош мураббийини эълон қилди  0 08:30Ҳайдаров шогирдлари бугун Қозоғистонга қарши майдонга тушади  6 08:02ЖЧ-2026 саралаш. Осиё қитъасида иккинчи тур учрашувлари бўлиб ўтди  12 07:35Мессининг бенефисига айланган баҳсда "Интер" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  22 02:07ЖЧ саралаши. Испания, Италия, Португалияда ғалаба ва бошқа натижалар  9 00:25"Бавария" Гнабри бўйича қарор қабул қилди  0 23:16"Барселона" 17 ёшли франциялик иқтидорга қизиқмоқда  1 22:22"Ливерпуль" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  5 21:484 та гол урилган Ўзбекистон U-17 ва Туркия U-17 ўртасидаги ўртоқлик ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  4 21:30Рафаэль Бенитес АПЛга қайтиши мумкин  4

ПФЛ Рўзиқул Бердиев ва Илҳом Шариповни жаримага тортди News

ПФЛ Рўзиқул Бердиев ва Илҳом Шариповни жаримага тортди

Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.


ОЛИЙ ЛИГА

“Навбаҳор” ярим ҳимоячиси Ойбек Қиличев, 4-турда “Динамо” билан ўйинда мухлисларга қарата ҳақоратли ҳаракат қилгани учун 2та ўйинга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди.

“Насаф” бош мураббийи Рўзиқул Бердиев, 5-турда “Олмалиқ” билан ўйин тугаганидан сўнг ҳакамларни ҳақорат қилгани учун жаримага тортилди.

“Динамо” ҳужумчиси Сардор Сулейманов, 5-турда “Қўқон-1912”га қарши ўйинда агрессив ҳаракати учун 2та ўйинга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди.

“Динамо” маъмури Илҳом Шарипов, 5-турда “Қўқон-1912”га қарши ўйинда ҳакамни ҳақорат қилгани учун, жаримага тортилди. Агар шундай вазият такрорланса, бундан жиддий жазо тайинланади.

ЁШЛАР ЛИГАСИ

“Обод” ярим ҳимоячиси Абдуллоҳ Маҳкамов, 4-турда “Бунёдкор”га қарши ўйинда қоидани жиддий бузгани учун 2та ўйинга дисквалификация қилинди.

“Қизилқум” посбони Артём Макосин, 4-турда “Бухоро”га қарши ўйинда рақибни ҳақорат қилгани учун 2та ўйинга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди.

“Динамо” устози Сайфулло Шарипов, 5-турда “Қўқон-1912”га қарши ўйинда ҳакам ишига аралашгани учун, жарима тортилди.

БИРИНЧИ ЛИГА

“Янгиер” бош мураббийи Баҳодир Давлатов, 2-турда “НБУ-Осиё”га қарши ўйинда қанот ҳакамини туртгани учун 2та ўйинга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди.

“Уз-Донг-Жу” ҳимоячиси Шояд Муллажонов, 2-турда “Орол”га қарши ўйинда агрессив ҳаракат қилгани учун 3та ўйинга дисквалификация қилинди.

“Норин” посбони Умид Ёрбеков, 2-турда “Машъал-2”га қарши ўйинда ҳакамни ҳақорат қилгани учун 3та ўйинга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди.

Rating: -27   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика