Latest news

02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  4 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  22 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  2 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  31 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  99 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1027 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  17 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  11 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  11 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  20 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10

ПФЛ: “Андижон” U-21 жамоаси молиявий қийинчиликлар сабаб “Пахтакор” билан учрашувга етиб кела олмаслиги бўйича хат йўллади News

ПФЛ: “Андижон” U-21 жамоаси молиявий қийинчиликлар сабаб “Пахтакор” билан учрашувга етиб кела олмаслиги бўйича хат йўллади

Кеча — 25 август куни “Машъал” U-21 — “Бухоро” U-21 жамоалари ўртасида учрашув бўлиб ўтиши керак эди.

Бироқ “Машъал” клуби тест жавобларини Комиссияга ўз вақтида тақдим этмагани учун, ЎзПФЛ учрашув ўтишига рухсат бермади.

Бугун — 26 август куни вазият атрофлича ўрганиб чиқилди. Айни вақтда “Машъал” футбол клубининг асосий таркиби “Бухоро”га қарши учрашув учун тайёр. Комиссия хулосасига кўра, U-21 жамоасининг тест натижалари “Машъал” футбол клубига боғлиқ бўлмаган сабаб туфайли ўз вақтида етиб келмаган. Шундан келиб чиқиб, “Машъал” U-21 ва “Бухоро” U-21 жамоалари ўйини кейинроқ муддатга қолдирилди. Учрашув санасига тез орада аниқлик киритилади.

“Андижон” U-21 жамоаси молиявий қийинчиликлар сабаб “Пахтакор” билан учрашувга етиб кела олмаслиги бўйича хат йўллади. Шу боисдан бугун бўлиб ўтиши керак бўлган учрашувда “Пахтакор” U-21 жамоасига техник ғалаба ёзилади.

Маълумот учун, Мусобақалар ўтказиш регламентининг 8.7 бандига мувофиқ, U-21 жамоаси яна бир учрашувга узрли сабабсиз етиб кела олмаса, клубнинг асосий таркиби ҳам ЎзПФЛ Ижроқўми қарори асосида мусобақалардан четлаштирилиши мумкин.

Rating: -16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика