"Пахтакор" титуль ҳомий билан шартнома имзолади
17 may 2019 08:01
News
"Пахтакор" титуль ҳомий билан шартнома имзолади
Клуб куни кеча навбатдаги муваффақиятли лойиҳа сифатида "Red Metal AG Amalco Group Company" билан титуль ҳомийлиги борасида шартнома имзолади.
Бу ҳақда клуб расмий сайти маълумот тарқатди.

Қайд этиш керакки, пайшанба куни "Пахтакор" ФК бош директори Дмитрий Адисман "Red Metal AG Amalco Group Company" вакили Васа Радженович билан учрашди. Мазкур учрашув чоғида томонлар клубни ривожлантириш борасида режаларни муҳокама қилишиб, келишувни расмийлаштиришди. Шу тариқа титуль ҳомийдан олинадиган пул клуб тузилмасини ўстириш ва футбол академияси фаолиятини ривожлантиришга сарфланади.
Клуб расмий сайтида титуль ҳомий саналган "Red Metal AG Amalco Group Company"дан "Пахтакор"га қанча маблағ ажратилиши қайд этилмаган.

"Пахтакор"га "Red Metal AG Amalco Group Company" қизиқиш билдириши ва якунда шартнома имзолангани замирида жамоанинг жорий мавсум халқаро мусобақа ва ички чемпионатда муваффақиятли старт олганини қайд этиш мумкин.
Similar news
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Comments