Latest news

01:16Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бавария"дан 10та гол қабул қилган "Окленд Сити" "Бенфика" билан ўйинда ҳам кўп гол ўтказиб юборди  0 01:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. Жексон туғилган кунида 4 дақиқадаёқ қизил карточка олган ўйинда "Челси" мағлубиятга учради  9 00:58Асрор Алиқулов: "Айрим футболчиларимиз Суперлига даражасига тайёр эмас"  0 00:38Виртц бу рейтингда учинчи бўлди  0 00:08Рўзиқул Бердиев: "Ёзда камида 2-3 футболчини олиб келамиз"  1 23:49Виталий Левченко: "Бухоро" ўзига муносиб бўлмаган жойда"  11 23:28Расман: "Ливерпуль" Виртцни 136 млн эвазига сотиб олди  9 23:12"Бухоро" ёрдамчи мураббийи: "Ҳакам нега футболчиларимизни сўкади? Ҳакамнинг "Нефтчи"га ёрдам бериши шарт эмасди"  12 22:47ПСЖ "Борнмут"га 55 млн таклиф қилди ва рад жавобини олди  0 22:25Саудия Арабистони клублари Фермин Лопесга қизиқиш билдирмоқда. "Бавария" ҳам футболчини ўз сафида кўрмоқчи  3 22:00Суперлига. "Нефтчи" "Бухоро" устидан қийин ғалабага эришди  35 22:00Суперлига. Ғузорда кечган воҳа дербисида "Насаф" "Машъал"дан устун келди  49 21:25"Ливерпуль" ва "Кристал Пэлас" ўртасидаги Суперкубок ўйини қачон ўтказилиши аниқ  4 21:06Онанага харидор чиқди. МЮ дарвозабонга ўринбосар топиб қўйган  1 20:45"Вулверхэмптон" 25 миллион евролик трансферни амалга оширди  0

"Пахтакор" Шота Арвеладзе бошчилигида янгича услубда машғулот ўтказди +ФОТО News

"Пахтакор" Шота Арвеладзе бошчилигида янгича услубда машғулот ўтказди +ФОТО

Кеча "Жар" стадионида "Пахтакор" жамоаси иккинчи даврага тайёргарликни бошлади.

"Пахтакор"нинг грузиялик янги бош мураббийи Шота Арвеладзе бошчилигидаги катта мураббийлар гуруҳи "шерлар"ни илк бор шуғуллантиришди.

Арвеладзенинг биринчи машғулотида жароҳатланган футболчилар Жамшид Болтабоев, Жавоҳир Соҳибов ҳамда Станислав Андреев иштирок этмади. Қолган ҳамма футболчилар қатнашишди. Бундан бироз аввал ҳарид қилинган черногориялик ҳимоячи Марко Симич, яқиндагина "Пахтакор"га ўтган исроиллик Гиди Канюк, бразилиялик Тиаго Безерре, "Насаф"дан олинган дарвозабон Элдорбек Суюнов ҳамда ҳимоячи Шерзод Аъзамов машғулотларда тер тўкишди.

Шота Арвеладзе бошчилигидаги катта мураббий гуруҳи ўтказган машғулот европача услубда, бошқача муҳитда ўтди. Дастлаб, жисмоний тайёргарлик бўйича мутахассис Ласло Ямбор футболчилар билан чигалёзди машғулотларини ўтказди. Кейинчалик Шота Арвеладзе бошчилигида футболчилар тўп билан ишлашди. Хусусан, футболчилар комбинация орқали дарвозага зарба йўллаш машқларини бажаришди.



Машғулотлар ўзгача ёндошув, европача руҳда кечди. Бу албатта бизнинг футболчилар учун ноодатий ҳисобланади. Футболчилар бошқа оламга тушиб қолгандек таассурот қолдиришди.

Муҳими, мураббийлар машғулот чоғида футболчиларга кўтаринки руҳ бағишловчи усуллардан ҳам фойдаланишди. Ҳеч бир футболчи қизғин кечган машғулот чоғида зерикиб қолгани йўқ. Толиқиб қолганлар бўлди, аммо зерикиш ёки зўриқиш бўлмади.
Аъло кайфиятда ўтган машғулот 1,5 соат давом этди.

Кечагина жамоага келиб қўшилган ва эрталаб тиббий кўрикдан ўтган Элдорбек Суюнов ҳамда Шерзод Аъзамов фақатгина чигалёзди машқлариlf иштирок этишди. Кейинчалик мураббийлар уларга дам беришди. Жамшид Искандеров ҳам якка тартибда шуғулланди.
Ўзбекистон терма жамоаси таркибида жароҳатланган Станислав Андреев эса машғулотни кузатиб борди.

"Пахтакор" дарвозабонлари билан клубда яқинда иш бошлаган туркиялик мутахассис Иброҳим Йилмаз ишлади.

Жамоага янги келиб қўшилган легионерлардан Марко Симич жисмонан анча бақувват ва якка курашларда анча фаол ҳаракат қилди.
Исроилдан келган Гиди Канюк эса нозик дидли футболчи эканлиги кўриниб турди. Креативлик юқори бўлган Канюк жамоадошларига тўп узатишда ҳам жозибадор ҳаракатлари билан ажралиб турди. Гиди Канюкнинг зарба техникаси анча юқорилиги кўринди.
Тиаго Безерра эса техник тарафдан кучли. Ҳақиқий бразилияликларга хос бўлган жиҳат, дрибблинг ҳамда техникаси юқори футболчи эканлигини кўзга ташланди.



Бугундан жамоа икки маҳалдан шуғулланади.

Шота Арвеладзе жамоанинг янги аъзолари Элдорбек Суюнов ва Шерзод Аъзамовга қисқа таътил берди. Яқиндагина "Насаф" сафида Олий лиганинг қолдирилган ўйинини ўтказган бу икки футболчи таътилга чиқишмагани боис уларга 4 кунлик дам берилди.
"Пахтакор"нинг бу икки янги аъзоси 11 июль куни жамоа сафига келиб қўшилишади.

Эслатиб ўтамиз, 11 июль куни "Пахтакор" янги ҳарид қилган футболчилари билан таништирув маросими ҳамда матбуот анжумани ўтказади.


Машғулотлардан ФОТОГАЛЕРЕЯ бироздан сўнг Сиз азизларга тақдим этилади.

Rating: +29   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика