Latest news

03:05ЕЧЛ. "Атлетико" "Байер" устидан иродали ғалаба қайд этди, "Ливерпуль" эса "Лилл"дан устун келди ва бошқа натижалар  11 03:00ЕЧЛ. Лиссабондаги ёмғирли драмада "Барселона" фантастик камбэк қайд этди!  175 01:20Жалолиддин Машариповнинг қанча муддатга сафдан чиққани маълум бўлди  4 00:52ЕЧЛ. "Аталанта"дан йирик ғалаба, "Монако" эса "Астон Вилла"ни мағлубиятга учратди  6 00:44Пеп Гвардиола: "Ҳусанов АПЛда ўйнашга тайёр. ЕЧЛда эса плей-оффга чиқиб олишимиз керак"  2 23:58Пеп Гвардиола: "Ҳусанов иложи борича тезроқ инглиз тилини ўрганиб олади деб умид қиламан"  10 23:29Икки ҳафтадан сўнг 40 ёшга тўладиган Роналду Саудия Арабистони чемпионатида тўпурарга айланиб олди  6 23:11Кунья Лондон клубига ўтадими?  0 22:38Расман: ОКМК яна бир япониялик легионер билан шартнома имзолади  6 22:31Абдуқодир Ҳусановнинг "Манчестер Сити"да қанча маош олиши маълум  19 22:27Европа лигаси. "Галатасарой" ва "Динамо" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди, украинлардан ажойиб камбэк!  3 21:32Эрон чемпионати. "Фулад" ва Юсупов ўз уйида ғалаба қозонди  1 21:23Эрон чемпионати. "Персеполис" бир киши кам бўлиб қолган "Зобаҳан"ни енга олмади, Ўрунов жароҳат олди  12 20:58Мусиала "Барселона"га йўл олиши мумкин  11 20:35Танқидлар ёмғири остида қолаётган Грилиш "Манчестер Сити"дан кетиши мумкин  3

“Пахтакор” футболчилари фахрийлар билан учрашишди News

“Пахтакор” футболчилари фахрийлар билан учрашишди

Бугун “Пахтакор” футбол клубининг ташаббуси билан клуб футболчилари ҳамда турли йилларда “Пахтакор”да тўп сурган футбол фахрийлари ўртасида ўзига хос учрашув ташкил этилди.
Учрашувдан кўзланган мақсад Осиё ўйинларида иштирок этувчи терма жамоамиз билан Инчонга йўл оладиган футболчиларга оқ йўл тилаш бўлди.

Тадбирга ўзбек футболи фахрийларидан Наримов Жалолов, Вилгельм Қаҳҳоров, Равшан Юнусов, Владимир Штерн, Аҳрол Иноятов ва Тўлаган Исоқов каби мутахассислар ташриф буюришди. “Пахтакор” футболчиларидан эса Никита Рибкин, Игорь Сергеев, Егор Кримец, Жамшид Искандеров, Акбар Исматуллаев ва Владимир Козак тадбирга келишди.

Дастлаб “Пахтакор” футбол клуби бош менежери Самвел Бабаян сўзга чиқиб, аввало вақт топиб келишгани учун футбол фахрийларига миннатдорчилик билдирди. Шундан сўнг Осиё ўйинларида иштирок этадиган терма жамоамизга ҳамда бу мусобақага борадиган “Пахтакор” ўйинчиларига омад тилади. Шундан сўнг фахрийлар ҳам сўз олишди.  

Наримов Жалолов: “Ҳозир 84 ёшдаман. Умримнинг асосий қими “Пахтакор” билан боғлиқ бўлди. Ҳамма ўтади-кетади, лекин “Пахтакор” умрбод қолади. Сизлар бу клубнинг бугуни ва эртасисизлар. Шундай экан, “Пахтакор”нинг ҳар доим қадрига етинглар. Осиё ўйинларига ой бориб омон қайтинглар. Ғалаба билан қайтиб келиш насиб қилсин”.

Аҳрол Иноятов: “Мен бу йигитларни 7-8 йилдан бери биламан. Бу футболчиларда салоҳият катта. Уларга омад тилайман. Сизлар ярмаркага кетяпсизлар. Ўзларингизни кўрсатсангиз, чет эл жамоаларига эшик очилиши мумкин”.

Тўлаган Исоқов: “Мен “Пахтакор”га ҳар доим содиқ қолганман. Ўз вақтида менга ҳатто Москванинг ЦСКАсидан ҳам таклиф бўлганди, лекин шу ерда қолишни афзал билганман. Сизлар ҳозирги “Пахтакор”нинг юзи ва буни ҳеч қачон унутманглар”.

Равшан Юнусов: “Самвел Бабаянга раҳмат, жамоани вақтида янгилаб сиздек ёшларга имконият яратиб берди. Энди майдон сизларники! Осиё ўйинлари катта турнир ҳисобланади. Бунда футбол алоҳида аҳамият касб этади. Сизлардан талаб қилинадигани фақат ғалаба қозониш. Шуни асло унутманглар”.

Владимир Штерн: “Сизларга шундай мусобақада иштирок этиш мимконияти берилди. Футболда омад жуда зарур. Шундай экан, омад тилаб қоламан”.

Вилгельм Қаҳҳоров: “Майдонга тушгандан кейин энг керакли нарса характер кўрсатиш ҳисобланади. Ўйин бошланганидан сўнг характер кўрсатишни унутманглар. Агар характерли жамоага айлана олсак, бизни ҳеч ким мағлуб эта олмайди”.

Саъдулла ака (футбол мухлиси): “Сизларга мусобақа пайтида 30 миллион халқимизнинг нигоҳи Сизларга қараб турган бўлади. Шуни ҳис қилган ҳолда ўйнанглар. Доим омад ёр бўлсин”.

Ўз навбатида футболчилар ҳам сўзга чиқиб, фахрийларга тадбирга келишгани учун миннатдорчилик билдиришди. Хусусан Акбар Исматуллаев терма жамоа бундан 20 йил олдинги натижани такрорлашга ҳаракат қилишини, бунинг учун ҳамма шароит мавжудлигини айтиб ўтди. Қолаверса, термамиз ҳужумчиси Игорь Сергеев ҳам сўз олиб, жамоамиз Осиё ўйинларида зафар қучиши учун бор кучини қўшишини айтиб ўтди. Тадбир сўнггида футболимиз фахрийлари яна бир карра Инчондаги мусобақада иштирок этадиган жамоага ва футболчиларга омад тилашди.

Хайрулла Холиқов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика