Latest news

08:06Суперлигада ўйнашга даъвогар «Хоразм»га «Локомотив» футболчиси ўтишга яқин  0 07:42А Серия. «Интер»да ғалаба, «Фиорентина» мағлуб бўлди  0 01:47МЮ босслари Рэшфордни таркибдан чиқариб юборган Аморимга босим ўтказишадми?  7 00:57"Арсенал"дагилар ҳавотирда  1 00:18"Интер" - "Комо". Таркиблар билан танишинг  0 00:01Зидан фақат иккита жамоани бошқариши мумкин  6 23:31ОКМК Дубайда Россиянинг икки клуби билан ўйнайди  0 22:43Роналду: "Қайси биринг Мессини мендан кучлироқ дединг?"  13 22:23Тозалик инспекторлари МЮ стадиони баҳосини 4дан 2га туширди. Нега?  4 21:18Расман: "Навбаҳор" африкалик футболчини ўз сафига қўшиб олди  14 21:00Ҳисобда акс этмаган — осон ғалаба! "Реал" - "Севилья" учрашуви таҳлили  5 20:41Умтитининг фаолияти хавф остида  5 20:19"Тоттенхэм" ҳужум чизиғини "Вулверхэмптон" вакили билан кучайтирмоқчи  0 19:56Раҳмоналиевнинг агенти футболчининг "Рубин"дан кетиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди  2 19:39Расман: Зоир Жўрабоев "Сўғдиёна" футболчисига айланди  0

"Пахтакор" дарвозасига белгиланган пенальтилар тўғримиди? Суперлиганинг 3-тур учрашувларидаги ҳакамлик фаолияти таҳлили. Россиялик мутахассисимиз барча баҳсли вазиятларни изоҳлади News

"Пахтакор" дарвозасига белгиланган пенальтилар тўғримиди? Суперлиганинг 3-тур учрашувларидаги ҳакамлик фаолияти таҳлили. Россиялик мутахассисимиз барча баҳсли вазиятларни изоҳлади

Championat.Asia сайтининг ҳакамлар бўйича эксперти, россиялик собиқ ҳакам Анатолий Синяев («Алё, рэф!») Суперлиганинг 3-тури ўйинларидаги баҳсли ҳакамлик қарорлари таҳлилини тайёрлади.

«Олимпик» - ОКМК

ВИДЕО

ОКМК ўйинчиси рақиб дарвозасини ишғол қилишга ҳаракат қилди. Унинг олдида турган ҳимоячи қўлларини орқасига яширди. Сўнгра дарвоза томон йўлланган зарбадан кейин тўп бошқа ҳимоячига тегиб, парвозида давом этади ва олмалиқликлар ўйинчисининг ортидан тегади. Ҳимоячининг қўли имкон қадар ортга тисарилишга интилди, шу онда тўп унга бориб тегди. Учрашув давом эттирилиши лозим.


«Бухоро» - «Насаф»

ВИДЕО

«Насаф» футболчиси тўпга ўйнагач, тўп яқин масофадаги шеригининг қўлига тегади. Бундай ҳолда ўйинни давом эттириш керак. Ягона истисно бу вазиятдаги ҳужум давомида гол урилиши саналади. Ҳакам ўйинни давом эттириб, тўғри қарор қабул қилди.


«Бухоро» - «Насаф»

ВИДЕО

Бу вазият "қора меҳнат" эвазига ишланган сариқ карточка ҳисобланади. Қўполлик оёққа ташланиш, агрессия, болдир қисмига тепиш каби ҳаракатлар содир бўлмагани сабабли қизил карточкага арзимайди. Ҳакамнинг қарори тўғри.


«Пахтакор» - «Навбаҳор»

ВИДЕО

Назаримда, ўйин давом эттирилиши лозим эди. Иккала ўйинчи ҳам тўпга эгалик қилмаётганди ва параллел равишда ҳаракатланди. Ҳужумчи тўпга ўйнаш учун атайин ўнг оёғини ҳимоячининг йўли бўлган ён томонга ташлади ва шу орқали ҳимоячи билан бир вақтда тўпга тегинди. Бунда ҳеч қандай туртиш ҳолати содир этилгани йўқ, эҳтиётсизлик натижасида ишлатилган қўполлик ҳам мавжуд эмас. Ўйин давом этиши керак, ВАР аралашиб, пенальтини бекор қилиши керак эди.


«Пахтакор» - «Навбаҳор»

ВИДЕО

Ҳакам голни тўғри бекор қилди. Ҳужумчининг ўнг қўли ҳимоячининг ортида эди. Орқа томондан туртилганидан сўнг ҳимоячининг яккакурашдан кейин йиқилиши табиий ҳол. Бундан ташқари, иккала ўйинчи ҳам тўпга ҳаракат қилмоқда ва тўп учун курашда ғалаба қозониш учун қўлнинг кичик ҳаракати ҳам етарли. ВАР аралашмасликка ҳақли.


«Пахтакор» - «Навбаҳор»

ВИДЕО

Ҳакам “Навбаҳор” футболчисини четлатиб, тўғри иш қилди. Тўп майдонни тарк этгандан сўнг, у атайин тўп учун курашмасдан, аввал орқадан, кейин эса ён томондан тирсаги билан рақибнинг бўйин қисмига зарба берди. Ҳакамларнинг қарори тўғри. ВАР вазиятга аралашишга ҳақли.


«Пахтакор» - «Навбаҳор»

ВИДЕО

Бу вазиятда қўл нотабиий ҳолатда эди. Бироқ қўл ҳужумчи билан тўп учун курашаётган пайтда шу ҳолатда турганди, кейин эса тўп бир вақтнинг ўзида иккала футболчининг қўлларига тегди, шу боис ҳимоячи жисмоний жиҳатдан бу контактдан қочиб қутула олмасди. Шу тариқа, бу вазият пенальти белгиланишига асосли эмасди, ўйин давом этиши керак эди. ВАР бу вазиятга аралашмаслиги керак эди.


«Андижон» - «Бунёдкор»

ВИДЕО

Қўл амалда танага ёпишиб турганди, бу эса тана масофасини нотабиий равишда катталаштирмайди. Ўйиннинг давом эттирилиши тўғри қарор саналади.


«Андижон» - «Бунёдкор»

ВИДЕО

Оёқдан чалиш ҳолатига намуна бўла оладиган енгил қўполлик.

Сариқ карточка кўрсатилиши шарт эмас. 11 метрли нуқта тўғри белгиланган.


«Андижон» - «Бунёдкор»

ВИДЕО

Менимча, футболчини аниқ гол уриш имкониятидан маҳрум қилгани учун 11 метрлик жарима зарбаси белгилаш ва қизил карточка кўрсатилиши керак. Тўп ҳужум қилаётган ўйинчи учун қулай тезликда ва қулай масофада ҳаракат қилаётганди, кейинги тегинишда у гол уриши мумкин эди. Тўп учун курашолмаган ҳимоячи қоида бузади ва рақибининг тўпга интилишига тўсқинлик қилади. ВАР вазиятга аралашиши лозим эди.


«Андижон» - «Бунёдкор»

ВИДЕО

11 метрли жарима тўғри белгиланди. Футболчи енг қисми билан тўпга ўйнади, тўп эса қўлтиқ ости қисмига тегди. ВАР карточка кўрсатишга тортмайдиган эпизодга тўғри аралашди.


«Металлург» - «Қизилқум»

ВИДЕО

Тажрибали ҳакам дарвозабоннинг рақибга оёқни чалиш билан жавоб қайтаришини кутмайди, балки ҳужумкор ўйинчи тўпга эгалик қилиб турган дарвозабонга босим ўтказа бошлаганидаёқ ҳуштак чалади. Аммо ҳакам бу ишни бажармаган бўлса, у ҳолда фол қайд этиб, дарвозабонга спортга хос бўлмаган хатти-ҳаракатлари учун сариқ карточка кўрсатиши керак.


«Металлург» - «Қизилқум»

ВИДЕО

Ҳимоячи ҳужумчини енгил ва қисқа муддат ушлаб туради, сўнгра уни қўйиб юборди. Ҳужумчи эса бундай вазиятни қўлдан чиқармади ва йиқилди. Ўйин давом эттирилиши керак, ВАР вазиятга тўғри аралашди, чунки енгил контакт содир этилганди. Четлатиш, катта эҳтимол билан, ҳакамни ҳақорат қилгани учун қўлланган. Ҳатто 11 метрлик пенальти бекор қилинса ҳам, қизил карточка бекор қилинмайди.


«Турон» - «Сурхон»

ВИДЕО

Ҳакам негадир яққол сариқ карточкага тортадиган вазиятда уни чўнтагидан чиқармади. Ҳужумнинг бузилиши ҳамда қўполлик мавжуд. «Турон» ўйинчиси тўпни тезлик билан олдинга ирғитган рақибининг оёғини босди. «Сурхон» аъзосида истиқболли ҳужум зонаси мавжуд, яқин атрофда эса рақиб ҳимоячилари йўқ эди.


«Турон» - «Сурхон»

ВИДЕО

Бу эпизодда ортда қолган ҳимоячи ўз ҳаракатлари учун жавобгар саналади. У рақибни ушлаб қолди, сўнгра орқа томондан унинг ҳаракат траекториясини кесиб ўтиб, шунчаки уни йиқитди. Бу ҳеч қандай карточка қўлланилмайдиган пенальти саналади, чунки эҳтиётсиз қоидабузарлик содир этилди.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика