Ўзбекистоннинг 2017 йилдаги энг яхши футболчиси “Бунёдкор”га ўтди
24 jan 2018 10:49
News
Ўзбекистоннинг 2017 йилдаги энг яхши футболчиси “Бунёдкор”га ўтди
“Бунёдкор” аёллар жамоаси ўз сафини маҳоратли футболчи билан тўлдирди.
Ўзбекистонда 2017 йилнинг энг яхши аёл футболчиси деб топилган Людмила Карачик эркин футболчи сифатида “Бунёдкор” билан шартнома имзолади.
1994 йилда таваллуд топган футболчи бунгача Тошкентнинг “Олимпик”, “Пахтакор”, Қаршининг “Севинч” ва Бекободнинг “Металлург” клублари шарафини ҳимоя қилган. Сўнгги уч мавсумда у тўпурарлар пойгасида биринчи бўлиб келмоқда. 2015 йилда 66та гол уриб, аёллар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатида ўзига хос рекорд ўрнатган бўлса, 2016 ва 2017 йилги мавсумларда рақиблари дарвозаларини 34 ва 40тадан ишғол қилди.
Людмила Карачик “Бунёдкор” аёллар жамоасининг ғалабаларига муносиб ҳисса қўшади, деган умиддамиз. “Бунёдкор” ФК оиласига хуш келибсан, Людмила!, - дейилади "Бунёдкор" матбуот хизмати хабарида.

Link :
Source : fcbunyodkor.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
15:07
Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси. "Насаф" сафарда "Ист Бенгал" жамоасини йирик ҳисобда таслим этди 0
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Comments