Latest news

14:46Анъана давом этади. Куртуа Ла Лиганинг тиғиз тақвимидан нолиди  3 14:18Тимо Вернер кинода? "Паразитлар" режиссёри унинг исмини янги фильмида қўллади  0 13:51"Жароҳатланганлар йўқлиги қувонарли" — Қирғиз Республикаси устози  2 13:24Эрон терма жамоаси қайдномаси яна 7 нафар футболчи билан тўлдирилди. Улар орасида Алиризо Бейранванд, Рузбеҳ Чешми бор  7 13:00Абдуқодир Ҳусанов қимматбаҳо машина харид қилди  11 12:31Марказлашган тарзда давом этадиган Элит ОЧЛга қуръа ташланди: "Ал Ҳилол" Корея клуби билан, "Ал Насср" Япония клуби билан ўйнайди  7 12:04"Ливерпуль" ва "Арсенал" Малик Фофана учун курашади  2 11:40"Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусанов учун Эронга махсус самолёт юборади  12 11:25Термизга катта футбол қайтган "Сурхон" - "Хоразм" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 11:02Таҳлил. Суперлигада шовқин солаётган "Хоразм"нинг ғалабали старти ва олдинда кутаётган синовлар ҳақида  6 11:01«Ман Сити» раҳбари ёзда Гвардиола билан хайрлашишга қарор қилди. Унинг ўрнига асосий номзод маълум  13 10:47Италиялик футболчи дублга эришган "Шўртан" - "Бунёдкор" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 10:23«Рома» етакчиси жароҳат олди  0 09:57Флик супер камбэкдан сўнг нималар деди?  18 09:25"Сўғдиёна" — "Навбаҳор" ўртасида бўлиб ўтган супер учрашувдан ажойиб ГАЛEРEЯ  3

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Францияга қарши оқ либосда ўйнайди News

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Францияга қарши оқ либосда ўйнайди

5 июль, шанба куни Трабзон марказидаги «Зўрлу» меҳмонхонасида Франция ва Ўзбекистон ёшлар терма жамоалари менежерлари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
6 июль, шанба куни Ризе шаҳридаги «Йэни Шеҳир» стадионида U-20 ЖЧ-2013 чорак финал босқичи доирасида Франция ва Ўзбекистон ёшлар терма жамоалари ўзаро тўқнашади. Ушбу ўйин арафасида ҳар иккала терма жамоа менежерлари иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Учрашувни ФИФА бош координатори Жон де Луиза ва ўйин комиссари, индонезиялик Жавҳар Ҳасан олиб борди.

Учрашувда Трабзондан 50 дақиқалик масофада жойлашган Ризе шаҳрида ўтказиладиган ўйиннинг хавфсизлик, маркетинг, медиа, тиббий, ҳакамлик ва бошқа ташкилий масалалари бўйича маълумотлар берилди. Томонларни қизиқтирган саволларга жавоблар топилди.

Йиғилишда 6 июль куни бўладиган ўйинда жамоалар қандай рангли либосларда ўйнашлари аниқлаб олинди. Унга кўра, Франция ёшлар терма жамоаси анъанавий кўк рангли либосларда ҳаракат қилади. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси эса мусобақа давомида иккинчи марта ўзининг оқ рангли либосларидан фойдаланади. Аҳмаджон Мусаев шогирдлари бунгача фақат Хорватияга қарши гуруҳ босқичи учрашувида оқ либосларда ҳаракат қилишган эди.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Трабзон шаҳрига 3 июль куни етиб келган эди. Шаҳар ва ёндош ҳудудларда, жумладан, Ризеда ҳам ҳаво булутли бўлиб турибди ва бирор кун қуёш бор бўйи билан кўрингани йўқ. «Ўйин ўтказиладиган майдоннинг ҳозирги ҳолати, уни ўйин учун асраш зарурати ва айни вақтдаги иқлим шароитидан келиб чиқиб, ўйинолди расмий машғулотларини машғулот майдонларида ўтказишга рози бўлганликлари учун терма жамоаларга миннатдорлик билдирамиз», - деди бош координатор.

Эслатиб ўтамиз, Франция ва Ўзбекистон ёшлар терма жамоалари ўртасидаги U-20 ЖЧ-2013 чорак финал учрашуви 6 июль, жума куни, Тошкент вақти билан 20:00да бошланади. Учрашувни бразилиялик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Терма жамоа етакчи ҳимоячилари – Сардор Раҳмонов ва Бобурбек Йўлдошев дисквалификация сабаб ушбу ўйинда майдонга туша олмайди.
Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика