Latest news

19:22"Реал" Алонсо ўрнини босиши мумкин бўлган номзодларни аниқлаб олди  1 18:54Омадсизлар рейтинги: АПЛдан тушиб кетишга асосий даъвогарлар  4 18:26Ван Дейк, Салоҳ ва "Ливерпул"нинг бошқа асосий футболчилари Слот ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда  4 17:58Кожонинг кейинги тақдири нима бўлади?  0 17:32"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди  4 17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  5 16:42"Истиқлол" — Тожикистон чемпиони!  8 16:27"Нефтчи" мураббийи Бошкович штабида иш бошлади  1 16:01"Сўғдиёна" икки футболчиси билан ҳамкорликни давом эттиради  0 15:35Суперлига ўтиш ўйинида ишловчи ҳакамлар маълум  5 14:57Буадди Европа элитаси орасида талаш бўлмоқда  0 14:29"Реал" ва "Барселона" "Манчестер Юнайтед" футболчиси учун курашади  3 14:00"Локомотив" "Динамо" ҳимоячисига жиддий қизиқмоқда  1 13:31"Нефтчи"ни тарк этган футболчи "Навбаҳор"га ўтмоқда  9 13:04"Барселона" етакчисини "Манчестер Сити"га сотмайди  2

Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро ўйинларда фаолият юритади News

Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро ўйинларда фаолият юритади

Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази хабар берди.

Ильгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар жамоаси 25 март куни Жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичи дориасидаги Корея Республикаси ва Иордания ўртасидаги муҳим учрашувни бошқаради.

Мазкур баҳсда Танташевга қанот ҳакамлари Андрей Цапенко ва Тимур Гайнуллин кўмаклашади. Захира ҳаками сифатида Рустам Лутфуллин, VAR тизимида эса Фирдавс Норсафаров ва унинг ёрдамчиси Аҳрол Рисқуллаев фаолият олиб боради.

2027 йилги Осиё Кубоги саралаши доирасида Тожикистон ва Тимор-Лесте терма жамоалари ўртасидаги учрашувда ўзбекистонлик тажрибали мутахассис Валентин Коваленко инструктор сифатида фаолият олиб боради.

20 март куни бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичи доирасидаги Япония – Баҳрайн баҳсида эса Владислав Цейтлин инструктор сифатида иш олиб боради.

Шунингдек, 20 март куни Тожикистон – Беларусь терма жамоалари ўртасидаги халқаро ўртоқлик учрашувида бош ҳакам сифатида Рустам Лутфуллин ишлайди. Унга қанот ҳакамлари Санжар Шоюсупов ва Акмал Ғиясов кўмаклашади.

19 март куни Россия терма жамоаси Гренада билан бўладиган ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Ушбу баҳсни Ильгиз Танташев бошқаради, унга ёрдамчи ҳакамлар сифатида Андрей Цапенко ва Тимур Гайнуллин фаолият олиб боради.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика