Latest news

08:15Яна бир ТОП футболчи "Ал Насср"га ўтишга розилик берди  0 07:38Суперлига. Бугун Фарғона ва Самарқандда дахшатли ўйинлар бор  7 07:05"Кристал Пэлас" "Ливерпул"ни мағлуб этиб, ўз тарихида илк марта Англия Суперкубогини қўлга киритди  0 06:50Суперлига. "Сўғдиёна" "Машъал" устидан ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  0 03:00“Пахтакор-79” хотирасига бағишланган шеър  3 02:07Гампер кубоги. "Барселона" "Комо"ни тор-мор этди, Фермин ва Ямал дубль қайд этди  17 00:16Бельгия Про лигаси. "Антверпен" "Ауд-Хеверле Лёвен"ни мағлуб этди, Ўринбоев янги жамоасида дебют қилди  8 23:58Ўртоқлик ўйинлари. "Челси" "Милан"ни, "Юве" "Боруссия"ни мағлуб этди, "Ал Насср" эса Ла Лига дебютантига таслим бўлди  6 23:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" илк турда ўз уйида йирик мағлубиятга учради, Алиқулов захирадан майдонга тушди  0 23:14Арне Слот мағлубиятга изоҳ сифатида: "Кристал Пэлас"га ўтган мавсумда битта гол ургандик, бу сафар иккита"  3 22:44Отабек Нарзуллаев: "Ғалаба учун келгандик, бироз омад етишмади"  1 22:26Иван Бошкович: "Об-ҳаво ҳам ўйинга таъсирини ўтказди"  1 21:53"Барселона" Кристенсен бўйича қарорини ўзгартирди  0 21:16"Кристал Пэлас" трансферларга катта пул ишлатган "Ливерпуль"ни мағлуб қилиб, Англия Суперкубогини қўлга киритди!  28 20:55"Ман Сити" Доннаруммага қизиқмоқда. Клуб "Галатасарой" билан келишуви бор Эдерсоннинг кетишига тайёргарлик кўрмоқда  0

Ўзбекистон U-23 ўртоқлик ўйинида Бангладеш клуби билан дуранг ўйнади News

Ўзбекистон U-23 ўртоқлик ўйинида Бангладеш клуби билан дуранг ўйнади

Айни дамда Бангладеш пойтахти Дака шаҳрида U-23 ОЧ саралашига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Бангладеш чемпионатида иштирок этувчи «Абахани» клубига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди.
Бангладеш Премьер-Лигасида иштирок этувчи клубга қарши учрашувда ҳисоб очилмади - 0:0. Таъкидлаш лозим, учрашувда терма жамоа бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов ҳар икки бўлимда икки хил таркибни синаб кўрди ва таркибдаги барча 23 нафар футболчини майдонга туширди.

Эслатиб ўтамиз, Бангладеш пойтахти Дакка шаҳрида ўтказиладиган U-23 ёшлар ўртасидаги ОЧ саралаш баҳслари 27 март куни старт олади. Мазкур саралаш ўйинларида Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мезбон - Бангладеш ёшлар терма жамоасидан ташқари Ҳиндистон ҳамда Сурия ёшлар терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Бахтиёр Ашурматов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси саралашнинг 1-тур учрашувини 27 март куни Ҳиндистонга қарши ўтказади.

Ўртоқлик учрашуви.
Дакка, Бангладеш.
«Абахани» (Дакка) - Ўзбекистон U-23 0:0
Ўзбекистон терма жамоаси таркиби:
Акмал Турсунбоев, Бобурбек Йўлдошев, Сардор Раҳмонов, Ҳасан Асқаров, Акром Комилов, Сардор Собирхўжаев, Владимир Козак, Жамшид Искандеров, Жалолиддин Машарипов, Алишер Шоғуломов, Игорь Сергеев.
Захирадан майдонга тушганлар: Абдумавлон Абдужалилов, Аброр Каримов, Жавлон Мирабдуллаев, Мухсинжон Убайдуллаев, Хуршид Мухторов, Абдуллоҳ Олимов, Аббос Махсталиев, Диёр Туропов, Жавоҳир Расулов, Никита Павленко, Темур Аюпов, Жасур Ҳакимов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика