Latest news

19:15Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" 0:0 (матнли транлсяция)  11 19:00Суперлига. "Бухоро" – "Навбаҳор" 5:0 (матнли трансляция)  58 18:55Суперлига. "Хоразм" ўз уйида "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  10 18:41"Реал" — "Эспаньол". Таркиблар маълум  7 18:35АПЛ. "Ливерпуль" Мерсисайд дербисида қийин ғалабага эришди  10 17:42"Хоффенхайм" — "Бавария". Таркиблар маълум  1 17:08Футзал. Ўзбекистон Фаластинни тор-мор этди  14 16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0 16:02Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди  50 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:45ОКМК "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:40Тез орада Хитой бош мураббийи эълон қилинади, якуний уч номзод орасида Кападзе бор  38 12:02Хуршид Ғиёсов: "Терма жамоадан чақирув олсам хурсанд бўламан ва ватан учун боримни бераман"  13 11:35"Барселона" де Йонг билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  4 11:16Авазбек Ўлмасалиев: "Буёғига Суперлигада осон баҳслар бўлмайди"  0

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Португалия ҳамда Уругвай ёшларига қарши ўйнайди News

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Португалия ҳамда Уругвай ёшларига қарши ўйнайди

Янги Зеландияда бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон U-20 терма жамоаси март ойида Португалияда иккита ўртоқлик учрашувини ўтказиш бўйича келишувга эришди.
Унга кўра, Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги терма жамоа 25-30 март кунлари Португалиянинг Коимбра шаҳрида навбатдаги йиғинини ўтказади. Мазкур йиғин давомида эса, ўзбекистонлик ёшлар Португалия ҳамда Уругвай ёшлар терма жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувларида майдонга тушадилар.

Дастлаб, 27 март куни Ўзбекистон U-20 ёшлари шу ёш тоифасида Европа вице-чемпиони Португалия U-20 терма жамоасига қарши майдонга тушсалар, 29 март куни жаҳон вице-чемпиони Уругвай терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказадилар. Ҳар иккала ўйин ҳам Португалиянинг Коимбра шаҳрида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Янги Зеландияда бўлиб ўтадиган U-20 ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати баҳслари 30 май куни старт олади. Қуръага кўра Ўзбекистон U-20 терма жамоаси "F" гуруҳида Германия, Фиджи ҳамда Гондурас ёшларига қарши баҳс олиб боради.


Диққат! FIFA.UZ сайтида ОЧЛ гуруҳ босқичи учун жамоа тузиб мусобақанинг расмий тўпини ютиб олиш мумкин! Жамоа тузишга ўтиш.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика