Latest news

14:23"Реал" собиқ ўйинчисига қизиқмоқда  0 13:58Вардининг эҳтимолий янги клуби маълум  0 13:37"Қўқон-1912" Тошкентда "Бунёдкор"га қарши беллашувда камбэк қайд этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 12:58"Чикаго Файр" Де Брюйне билан музокаралар олиб бормоқда  0 12:35Симеоненинг журналистнинг Баэна ҳақида гапириш илтимоси ҳақида: "Мени аҳмоқ деб ўйлаяпсиз. Жамоангизда ўйнамаётган одам ҳақида гапириш мумкин эмас"  0 12:04Андро Гиоргадзе: "Ҳатто дуранг ҳам биз учун яхши натижа эди, лекин ғалаба қозонишни уддаладик"  1 11:47Асадбек Раҳимжонов: "Гувоҳи бўлдингиз, ҳакамлар йўқ жойдан пенальти белгилашди"  9 11:30Аслиддин Тоштемиров: "Биз осонликча ютқазмаймиз. Ютқазадиган жамоа ҳам эмасмиз"  0 11:03Темурхўжа Абдухолиқов: "Мағлубиятга мен сабабчи бўлдим"  5 10:46Алишер Салимов: "Хоҳ ОКМК бўлсин, хоҳ "Насаф", ғалаба учун майдонга тушамиз"  4 10:31"Фаолиятим бошқача бўлиши мумкин эди". Илёс Зейтуллаев Италия А Сериясида мустаҳкам ўрнашиб қола олмаганининг сабабини айтди  9 10:15Арда Гюлернинг 50-учрашуви «Реал»га «қиммат»га тушди  5 09:40Виктор Гёкерешнинг навбатдаги жамоаси деярли маълум  10 09:06Аббосбек Файзуллаев: «Ҳали имкониятимиз бор»  4 08:35Sofascore. Шукуров энг катта баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  6

Ўзбекистон U-20 нимчорак финалда Грецияга қарши ўйнайди News

Ўзбекистон U-20 нимчорак финалда Грецияга қарши ўйнайди

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси U-20 ЖЧ-2013 нимчорак финалида Греция ёшларига қарши тўп суради.
29 июнь, шанба куни Уругвайга қарши ЖЧ-2013 гуруҳ босқичи сўнгги тур учрашувидан сўнг, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси гуруҳда 3-ўринни банд этди. Қайд этиш жоиз, Аҳмаджон Мусаев шогирдлари камида учинчи ўрин билан плей-оффга чиқиб бўлганликлари 3-тур доирасида 28 июнь куни ўтказилган ўйинлардан сўнг маълум бўлиб улгурганди.

Гуруҳларда 3-ўринларни эгаллаган терма жамоалар рейтингига кўра, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 2-поғонадан жой олди. Бу эса, тақвимга кўра, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 2 июль, сешанба куни Газиантеп шаҳрида «D» гуруҳи ғолиби Греция ёшлар терма жамоасига қарши тўп суришини билдиради.

Греция ёшлар терма жамоаси Туркия давом этаётган жаҳон чемпионати баҳсларида амалдаги Европа вице-чемпиони мақомида иштирок этмоқда. Эстонияда бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги 2012 йилги Европа чемпионатида Костас Цанас шогирдлари жами бешта ўйин ўтказиб (шундан учтаси – гуруҳ босқичида), фақат икки марта ва фақат Испания ёшлар терма жамоасига – дастлаб, мусобақа стартида, сўнг ҳал қилувчи финал учрашувида мағлубиятга учраган. Испания гуруҳ босқичи доирасидаги баҳсда Грецияни биринчи бўлимдаги голлар ҳисобига мағлуб этган бўлса (2:1), финал учрашувида греклар салкам 80 дақиқа ҳимояда бехато ҳаракат қилишган. Греция, Европа чемпионати давомида, Эстонияни 4:1, Португалияни 3:2, ярим финалда эса, қўшимча вақтларда Англияни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратган.

Греция ёшлар терма жамоасининг жаҳон чемпионатидаги муваффақиятли иштироки ҳам кутилмаган воқеа сифатида баҳоланмоқда. Хусусан, Мексикага қарши гуруҳ босқичи 1-тур учрашувида греклар 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, ўзига хос сенсация эгасига айланишди. Гуруҳдаги кейинги икки ўйинда – Парагвай (1:1) ва Мали (0:0) билан ўйинларда дуранг қайд этилди. Цанас шогирдлари, кўрсаткичлари Парагвайники билан тенг бўлиб қолгани сабаб, қуръа натижасига кўра, беш очко билан «D» гуруҳида биринчи ўринни эгаллади.

Шундай қилиб, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 2 июль, сешанба куни, Газиантеп шаҳридаги Комил Ўжак номли стадионда, Тошкент вақти билан 20:00да Греция терма жамоасига қарши ўйинни бошлайди. Ушбу жуфтлик ғолиби чорак финал босқичида 6 июль куни Ризе шаҳрида Франция – Туркия жуфтлиги ғолибига қарши майдонга тушади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика