Latest news

20:35Александр Хомяков: "Футболда ишонч ва хоҳиш кўп нарсани ҳал қилади"  0 20:18Учта ўйинда 14:1, саудияликлар фойдасига. ОЧЛ Элит кубоги Саудияда қоладими?  1 19:34"Барселона" "Байер" футболчисини Испанияга қайтармоқчи  1 19:12Ўзбекистон кубоги. "Андижон" сафарда "Лочин"га ютқазиб қўйди   83 18:48Ўзбекистон кубоги. "Сурхон" - "Динамо": Асосий таркиблар маълум  7 18:1019 ёшли посбон, "Насаф" футболчиси, ОКМКни ютган мураббий ва Ўзбекистон МТЖ аъзоси — Суперлигада 7-турнинг энг яхшилари   4 17:55"Челси" сал кам 100 миллион долларга сотиб олган футболчиси билан хайрлашишга тайёр  2 17:25"Реал" етакчиларидан бирининг келажаги борасида қарор қабул қилди  0 16:46Футзал. Ўзбекистон кубоги чорак финал ўйинлари тақвими маълум  0 16:10"Реал" Анчелоттига янги "лавозим" таклиф қилади  22 15:48"Бунёдкор" - ОКМК учрашувидан галерея  0 15:29Иззатов, Ғуломов, Бозоров, Собиров ва бошқалар ... Суперлига 7-тур рамзий терма жамоаси   2 15:06Ўзбекистон кубоги. Гуруҳ босқичидан кейин тўпурарлар пойгасида вазият қандай?  0 14:25"Челси" туркиялик футболчи учун 100 млн евро беришга тайёр  7 13:58МЛС клуби Поль Погба билан музокара ўтказди  0

Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси Тошкентдаги йиғинини якунлади News

Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси Тошкентдаги йиғинини якунлади

Дилшод Нуралиев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Тошкент шаҳридаги йиғинини якунлади.
Дилшод Нуралиев бошчилигидаги Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси Тошкент шаҳрида ўзининг навбатдаги йиғинини якунлади. 22 июль куни машғулотларга киришган Ўзбекистон ўсмирлари йиғин давомида учта назорат учрашувида майдонга тушишди. Нуралиев шогирдлари дастлаб 24 июль куни «Пахтакор» ёшларига қарши назорат учрашувида майдонга тушиб, 1:2 ҳисобида мағлубиятга учрагани ҳақида аввалроқ хабар берган эдик. 26 ҳамда 28 июль кунлари Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси яна иккита назорат учрашувини ўтказишди.

26 июль куни Ўзбекистон ўсмирлари Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби ёшларига қарши майдонга тушишди ҳамда Аббосбек Неъматиллевнинг ягона голи эвазига 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. 28 июль куни эса, Нуралиев шогирдлари Тошкентнинг бошқа бир жамоаси - «Локомотив» клуби ёшларига қарши майдонга тушиб, йирик - 5:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Мазкур ўйин Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг йиғин Тошкент йиғини давомидаги сўнгги назорат учрашуви бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси шу йилнинг 17 октябрь - 8 ноябрь кунлари БАА мамлакатида бўлиб ўтадиган ўсмирлар ўртасидаги (U-17) жаҳон чемпионати баҳсларида иштирок этади. Мазкур турнирнинг финал босқичига қуръа ташлаш маросими 26 август куни бўлиб ўтади.

Назорат ўйини. Тошкент «ЖАР» стадиони
26 июль.
Ўзбекистон U-17 - «Бунёдкор» (ёшлар) - 1:0
Гол:
А. Неъматиллев

Назорат ўйини. Тошкент, «ЖАР» стадиони.
28 июль.
Ўзбекистон U-17 - «Локомотив» (ёшлар) - 5:0
Голлар:
Х. Шамситдинов (2та) А. Неъматиллаев, С. Сиддиқов, Д. Ҳамдамов
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика