Latest news

05:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Бавария“ чорак финалда. Бизни чорак финалда даҳшат учрашув кутмоқда  1 01:23Суҳроб Иззатов: "Бир метрдан очиқ дарвозага ҳам тўп кирмаяпти"  1 00:54Зоир Жўрабоев: "Суперлигада учта гол урганман ва уларнинг барчаси "Бунёдкор" дарвозасидан ўрин олган"  0 00:39Луис Качорри: "Бугун "Бунёдкор" билан ўз майдонимиздаги сўнгги ўйиним бўлиши мумкин"  0 00:17Одил Ҳамробеков биринчи даврада унга энг кўп қийинчилик туғдирган футболчи кимлигини айтди  0 00:09Клублар ўртасидаги ЖЧ-2025. "Фламенго" - "Бавария" баҳсининг асосий таркиблари маълум қилинди  4 23:48Элдор Мойлиев: "Яккакурашларда ютқазсангиз, ҳеч қанақа тактика ёрдам бермайди"  0 23:33Михаил Еремчук: "Ғалаба учун аввало футболчиларга раҳмат"  2 23:30Суперлига. "Бухоро" ва "Бунёдкор"дан камбэк  1 23:14Иван Бошкович: "Ҳеч кимнинг бошини ёрмоқчи эмасман. Биз бундай ҳолатларга тайёр бўлиб боряпмиз"  3 22:56Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ "Интер Майами"га имконият қолдирмади  175 22:45Илёс Зейтуллаев: "Бундай ажойиб ҳиссиётларни фақатгина футбол бера олади. Носир Абдусаломовни ўтган йилдан бери кузатиб келаман"  2 22:15Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Шри-Ланкани 10:0 ҳисобида тор-морт этди. Нилуфар Қудратовадан "покер"  1 21:55Суперлига. "Бухоро" камбек амалга ошириб, "Шўртан"ни мағлуб этди   13 21:18Моуриньюга "Манчестер Сити" ҳимоячиси керак  0

Ўзбекистон U-16 ўсмирлари илк ўйинда БАА ўсмирларига мағлуб бўлди News

Ўзбекистон U-16 ўсмирлари илк ўйинда БАА ўсмирларига мағлуб бўлди

Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси 22 апрель куни Дубайдаги йиғин давомида БАА ўсмирлар терма жамоасига қарши майдонга тушди.
Темур Олимхўжаев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси 20 апрель куни навбатдаги ўқув машғулот йиғинини ўтказиш учун БААнинг Дубай шаҳрига жўнаб кетгани ҳақида маълумот берган эдик.

20-26 апрель кунлари оралиғида ўтказиладиган йиғин давомид Олимхўжаев шогирдлари БАА U-16 ўсмирлар терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушиши режалаштирилган эди. 22 апрель куни иккала терма жамоа ўзарок илк ўйинда майдонга тушишди ва учрашув БАА U-16 ўсмирлар терма жамоасининг 2:0 ҳисобидаги ғғалабаси билан якунланди.

Илк учрашув тенг курашлар остида ўтди ва биринчи бўлимда ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларида БАА ўсмирлар терма жамоаси пенальтидан ҳисобни очди. Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида эса, амирлик ўсмирлар учрашувдаги иккинчи голини киритди ва учрашув 2:0 ҳисобида БАА ўсмирларининг ғалабаси билан якунланди.

Темур Олимхўжаев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-16 ўсмирлари БАА ўсмирларига қарши иккинчи ўйинини 24 апрель куни ўтазади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси шу йилнинг 6-20 сентябрь кунлари Таиланд мамлакати мезбонлик қиладиган U-16 ўсмирлар ўртасидаги Осиё Чемпионатида иштирок этади.

Ўртоқлик учрашуви.
22 апрель. Дубай.
БАА (U-16) – Ўзбекистон (U-16) 2:0.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика