Latest news

00:28Акмал Рустамов: "Ўйлайманки, биз ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз"  0 00:16"Манчестер Юнайтед" клуби қайта тамирланган Каррингтон базасини намойиш этди  0 23:57Улуғбек Бакаев: "Агар дуранг бўлганида адолатли бўларди"  2 23:31"Пахтакор"ни чемпионлик курашидан чиқаришга ҳали эрта" — Азамат Абдураимов билан иккинчи давра старти таҳлили   1 23:16Суперлига. Қизил карточка кўрсатилган ўйинда "Бунёдкор" "Шўртан"ни мағлуб эта олмади  9 22:57Шоҳруз Норхонов: "Жамоамга ғалаба келтирганимдан хурсандман"  0 22:44Февзи Давлетов: "Жанговар дуранг бўлди"  0 22:18Ҳаким Фузайлов: "Футболчиларимизга озгина дадиллик етишмади"  1 22:05Суперлига. "Қизилқум" "Бухоро"ни мағлуб этди, Норхонов собиқ жамоасига гол урди  13 21:53"Челси" сўнгги марта 1 ярим йил олдин гол урган ҳужумчисини сотиб юборди  1 21:34Душан Тадич БАА жамоасига ўтди  0 21:03Суперлига. Олмалиқда кечган "Хоразм" – "Сурхон" учрашувида жанговар дуранг  15 20:52"Арсенал" ёш футболчиси билан шартномани узайтирди  1 20:51Суперлига. "Бунёдкор" – "Шўртан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 20:15Хойлунд "Манчестер Юнайтед"дан кетишга шошилмаяпти  1

Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси Туркияда учта ғалабага эришди News

Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси Туркияда учта ғалабага эришди

Туркиянинг Истанбул шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини ўтказаётган Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси йиғин давомида 3та ўртоқлик назорат учрашувини ўтказди ва уларнинг барчасида ғалаба қозонди.
Темур Олимхўжаев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси Туркиянинг Истанбул шаҳрида йиғин ўтказаётгани ҳақида аввалроқ хабар берган эдик. Олимхўжаев шогирдлари йиғин давомида учта ўртоқлик учрашувини ўтказишга улгурди ва уларнинг барчасида ғалаба қозонди.

Дастлаб, ўзбекистонлик ўсмирлар 23 август куни «Истанбулспор» (U-17) клуби ўсмирларига қарши майдонга тушиб, йирик - 7:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. 25 август куни эса, Олимхўжаев шогирдлари «Зараспор» (U-17) клубига қарши майдонга тушдилар ва ушбу учрашув ҳам Ўзбекистон U-16 ўсмирларининг йирик ғалабаси билан якун топди - 7:0. Йиғин давомидаги сўнгги учрашув эса, 27 август куни «Бешитош» (U-17) клуби ўсмирларига қарши ўтказилди. Муросасиз кечган учрашувда, ўзбекистонлик ўсмирлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозондилар.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг Туркиядаги йиғини 29 августгача давом этади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси 2014 йили Таиланд мамлакати мезбонлик қиладиган U-16 ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати финал босқичи саралаш баҳсларида иштирок этади. Маълумот ўрнида, «В» гуруҳи ўйинларига 2013 йилнинг 25-29 сентябрь кунлари Ўзбекистон пойтахти Тошкент мезбонлик қилади. Ўйинлар Тошкентдаги «ЖАР» cтадионида бўлиб ўтади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика