Latest news

02:04Миржалол Қосимов: "Охиригача курашиш - спорт принципи"  0 01:59Рўзиқул Бердиев: "Нефтчи" чемпион бўлса, қаҳрамонларни майдондан излаш керак эмас. Менинг ҳолатимга тушиб кўрсангиз биласиз"  3 01:00Илёс Зейтуллаев: "Каннаварога 'D’accordo' дея олмайман"  1 00:34Отабек Нарзуллаев: "Қашқадарё чемпион бўлишини хоҳлаймиз"  3 23:22Англиянинг уч топ-клуби "Бавария" футболчисига кўз тикмоқда  1 22:50Эл Классико. "Реал Мадрид" — "Барселона" 2:1  16 22:22Ла Лига. "Реал" "оловли" ўйинда Мбаппе ва Беллингемнинг голи эвазига "Барселона"ни мағлуб этди  345 22:20Суперлига. "Бунёдкор" – "Машъал" 2:1  0 21:00АПЛ. "Ман Сити" Ҳусановсиз меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди, "Арсенал" ўз уйида минимал ғалабага эришди  8 20:53МЮ январь ойидаёқ Беллингемни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 20:35Суперлига. ОКМК – "Насаф" 1:1   7 20:24Суперлига. Бир киши кам "Бунёдкор" "Машъал"ни мағлуб этди  11 18:28Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда йирик ғалабага эришди, Шомуродовдан дубль!  38 18:23Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" марказий тўқнашувда ОКМК билан дуранг ўйнади  121 18:12"Қайрат" сўнгги турда "Астана" билан дуранг ўйнаб, 5-марта Қозоғистон чемпиони бўлди  1

Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2018га чиққан яна бир жамоа билан ўртоқлик ўйини ўтказади News

Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2018га чиққан яна бир жамоа билан ўртоқлик ўйини ўтказади

Аввалроқ, Ўзбекистон миллий терма жамоаси келаси йилнинг 27 март куни Марокаш миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказиши хабар қилинганди.

Ўзбекистон Футбол Федерацияси томонидан ўтказилган музокаралар натижасида, миллий терма жамоамиз Эрон терма жамоаси билан ҳам ўртоқлик учрашуви ўтказиши борасида келишувга эришилди. Учрашув 2018 йилнинг 18 май куни Эронда бўлиб ўтади.

Маълумот учун, Эрон терма жамоаси ЖЧ саралашида Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан бир гуруҳдан жой олиб, вакилларимизга қарши учрашувларда 1:0 ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган ва биринчилардан бўлиб ЖЧга йўлланмани қўлга киритганди.


Умуман олганда, Эрон терма жамоаси ЖЧ саралашининг сўнгги босқичида 10та учрашувда 6та ғалабага эришиб, 4та ўйинда дуранг қайд этган. Бирор марта ҳам мағлубиятга учрамаган. Рақиблар дарвозасига 10та гол киритиб, ўз дарвозасидан бор-йўғи 2та гол ўтказиб юборган.

Тажрибали Карлуш Кейруш бошчилигидаги Эрон терма жамоаси сўнгги йиллардаги мундиалларнинг доимий иштирокчиси ҳисобланади.

Эрон миллий терма жамоаси Ўзбекистон терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини орқали Жаҳон чемпионатига сўнгги тайёргарликни олиб боради. ЖЧ-2018 учрашувлари 14 июнь куни бошланади. Эрон терма жамоаси Жаҳон чемпионатида "B" гуруҳидан ўрин олган бўлиб, гуруҳдан чиқиш учун Португалия, Испания ва Марокаш терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Rating: +71   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика