Latest news

17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  0 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  0 17:10CAFA Nations Cup. Ўмон Ҳиндистон билан 3-ўрин учун беллашмоқда (онлайн ҳисоб)  3 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  6 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  3 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  3 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  5 14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  5 13:58"Бу Эрон терма жамоасида "олтин авлод"нинг охирги даври бўлиши мумкин" — эронлик журналист  3 13:32Эрон ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални ким бошқариб боради?  5 13:12Ямаль Туркияда паспортини йўқотди  7 12:56Осиёнинг 2007 йилдаги энг яхши мураббийи Рауф Инилеев 75 ёшда!  5 12:35ФИФА офсайднинг янги қоидасини тасдиқлади  20 12:06Моуринью "Фенербахче"дан ишдан бўшатилишининг асл сабаби маълум  2

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори ижроси: футбол мураббийларини тайёрлаш тизимида ижобий ўзгаришлар News

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори ижроси: футбол мураббийларини тайёрлаш тизимида ижобий ўзгаришлар

2018 йил 3 май куни Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг мажлислар залида “Футбол мураббийларини тайёрлаш тизими” мавзусида семинар ташкил этилди.

Ушбу семинардан асосий мақсад, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 16 мартдаги ПҚ-3610-сонли “Футболни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан футбол мураббийларини тайёрлаш тизимининг янги форматлари хақида мутахассислар ва ОАВга маълумот беришдир.

Янги қарорга асосан Мураббийлар ва ҳакамларни тайёрлаш Республика мактаби фаолияти тугатилди ва ушбу ваколат ЎФА қошидаги тегишли бошқармаларга берилди. ЎФА Мураббийлар тайёрлаш бошқармаси томонидан янги “Ўзбекистонда футбол мураббийларини ўқитиш ва тайёрлаш ҳамда аттестациядан ўтказиш бўйича Низом” ишлаб чиқилди ва тасдиқланди.

ЎФА, МОҚ, Аттестация маркази, Малака ошириш маркази ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги вакиллари қатнашган ушбу семинарда янги қарор бўйича бўладиган ўзгаришлар ҳамда янгиликлар батафсил мажлис иштирокчиларига таништирилди.

Жумладан, мураббийларни тайёрлаш тизими эндиликда тубдан ислоҳ қилиниб, энг катта эътибор ўйин пайтида бўладиган реал ҳолатларга қаратилади. Яна янги Низомга кўра қуйидаги ўзгаришларларни кўришимиз мумкин:

- "С" сертификати халқаро статусини йўқотди. У "С" лицензиясига ўзгартирилиб, фақат Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мураббийлик қилиш хуқуқини беради.

- "С" лицензиясига ўқигач мураббийлар назорат қилишдан тўхтатилар эди. Эндиликда мураббийлар учун махсус веб-саҳифа яратилиб, ҳар бир мураббий учун алоҳида аккаунт (account)лар очиб берилади. "С" лицензияси ҳамда "А", "В", "Pro" дипломларига эга мураббийлар ойлик, йиллик амалга оширган ишларини ушбу аккаунтларига жойлаб борадилар. ЎФА мутахассислари томонидан ушбу расм ва видео кўринишдаги ҳисоботлар орқали мураббийлар назорат остига олинади.

- Эски қоидага кўра мураббий бўлишни истовчилар тўғридан тўғри ўқишга қўйиларди. Эндиликда улар аввалига 4 ойдан 6 ойгача мураббийлик стажировкасини ўтайдилар. Яъни ҳар бир ўқувчи ўз вилояти федерациясига мурожаат қилганидан сўнг, бирор бир мураббийга бириктирилади ва маълум вақт давомида малакага эга бўлишига имконият яратилади. Шундан сўнг ўзи бириктирилган инструктор тавсия этсагина мураббий ўқишга қабул қилиниди. Профессионал футболчилар ҳамда 10 йилдан ошиқроқ мураббийлик соҳасида ишлаганларга истисно тариқасида тўғридан тўғри ўқишга рухсат этилади.

- "А", "В" ҳамда "Pro" дипломларига тавсия қилинган мураббийлар модулли тизимда ўқишни давом эттирадилар. ЎФА томонидан ташкиллаштирилган 4 кунлик семинарда иштирок этиб, инструкторининг тавсиясини олган мураббий "В" дипломи учун Тошкент шаҳрида Осиё футбол конфедерацияси томонидан ташкиллаштирилган 5+5+7 схемали курсларда иштирок этади. Бу схемага кўра, 2 марта 5 кундан ўқиб, 1 ойдан ўрганган билимларини амалиётда қўллаш имкониятига эга бўладилар. Сўнгги 7 кунлик ўқиш ниҳоясига етгач имтиҳон топширади.

- "А" дипломи учун ҳам ўқиш модулли 5+5+5+7 тизимида олиб борилиб, сўнгра имтиҳон топширишга рухсат этилади.

- "Pro" дипломи учун инструкторлар томонидан тавсия қилинган "А" дипломига эга мураббийлар ОФК томонидан 11+13+20 модули асосида ўқитилади.

- "С" лицензияси ҳамда "А" ва "В" дипломларига эга мураббийлар ҳар уч йилда қайта синовдан ўтиб, лицензия ва дипломларини янгилаб борадилар. "Pro" дипломининг янгиланиш муддати эса 2 йил.

Шу билан бир қаторда лицензия ва диплом эгалари мунтазам равишда ОФК ҳамда ЎФА томнидан ташкил қилинадиган малака ошириш курсларида ўқитиб борилади.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика