Latest news

01:05ЕЧЛ. "Вильярреал" "Копенгаген"га ютқазди, "Аякс" "Қорабоғ"ни енгди  1 01:05ЕЧЛ. "Атлетик" — ПСЖ, "Брюгге" – "Арсенал" ва бошқа учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  7 01:05ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"ни меҳмон қилмоқда (онлайн ҳисоб)  96 00:37"Сельта" билан ўйинда четлатилган "Реал" футболчиларига ҳукм чиқарилди  19 23:55Кейн "Бавария"дан кетишни хоҳламаяпти. Унга Ширернинг рекордини янгилаш унчалик ҳам қизиқ эмас  1 23:35Расман: "Динамо" Ратиньо билан хайрлашди. Футболчининг кейинги манзили аниқ  2 23:06УЕФА "Барса"га қарши ўйиндаги немис мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Айнтрахт"ни жазолайди  1 22:43Эрон. Рустам Ашурматов гол урган ўйинда "Истиқлол" "Малаван" билан дуранг ўйнади  0 22:15"Ал Иттиҳод" Бенземага янги шартнома таклиф қилмади  2 21:53"Рома" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  5 21:21Қаршидаги "Марказий" стадион чими янгиланади   3 20:55Эрлинг Ҳоланд ТВ орқали деярли ҳамма футболни томоша қилишини айтди  6 20:32Каррагер Салоҳдан узр сўради  6 19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  5 19:25Хитойда спорт идорасининг собиқ раҳбари коррупция сабаб ўлимга ҳукм қилинди  6

"Иқтидорли мураббийлар" конференцияси ўтказилди News

"Иқтидорли мураббийлар" конференцияси ўтказилди

15-16-декабрь кунлари Тошкент шаҳрида "Иқтидорли мураббийлар лойиҳаси" конференцияси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан ташкил этилган мазкур конференциясида мамлакатимизнинг барча вилоятларидан ташриф буюрган 110 дан ортиқ болалар футболида фаолият юритувчи мураббийлар иштирок этишди.

ЎФА вице-президенти Одил Аҳмедов ушбу лойиҳа футболимиз учун муҳим экани, иқтидорли мураббийларгина ўзбек футболининг янги юлдузларини кашф эта олишини таъкидлаб, сўнгги йилларда мамлакатимизда футболни ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ислоҳотларни эътироф этди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти томонидан мураббийлар таълимига жиддий эътибор берилмоқда. Конференция давомида ЎФА техник директори Ги Киала, шунингдек, Рўзиқул Бердиев, Александр Хомяков, Жасур Абдураимов сингари тажрибали мураббийлар ўз билим ва кўникмалари билан бўлишдилар.

Конференция дастуридан ўзбек футболи фалсафаси, замонавий футболда диетологиянинг аҳамияти, футболчиларни тизимли ва узоқ йиллик режа асосида тайёрлаш, уларни психологик жиҳатдан тўғри йўналтириш ҳамда футбол академиялари фаолиятида рақамли технологиялардан самарали фойдаланиш мавзулари ўрин олган бўлиб, ушбу масалалар қизғин муҳокама қилинди.


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика