Latest news

09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  0 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  1 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  0 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  1 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  12 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  6 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  3 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  5 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  107 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  6 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  1 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8

Ўзбекистон Президенти жаҳон чемпионатининг очилиш маросимида иштирок этди News

Ўзбекистон Президенти жаҳон чемпионатининг очилиш маросимида иштирок этди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 14 июнь куни Москвага ташриф буюрди.

Давлатимиз раҳбари ушбу мамлакатда бўлиб ўтаётган футбол байрамига хос кўтаринки муҳитда кутиб олинди. 

Шавкат Мирзиёев “Лужники” олимпия комплексида ўтказилган футбол бўйича жаҳон чемпионатининг очилиш маросимида иштирок этди. 

Мазмунли ғоявий ечим, ноёб техник имкониятлар асосида тайёрланган тантанали тадбир томошабинларга катта завқ бағишлади. Машҳур эстрада юлдузлари жўрлигида жаҳон чемпионатининг расмий қўшиғи ижро этилди. Бутун дунёдан келган мухлислар футбол оламининг энг нуфузли мусобақасида иштирок этаётган мамлакатлар жамоаларини қутлади.

Президентимиз олий мартабали меҳмонлар қаторида Россия ва Саудия Арабистони миллий терма жамоалари ўртасидаги ўйинни томоша қилди. Хорижий давлатлар раҳбарлари билан самимий мулоқотлар ўтказди.

Президент Шавкат Мирзиёев шу куннинг ўзида Тошкентга жўнаб кетди.

Rating: +128   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика