Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси “Syrenka Cup 2022” мусобақасида иштирок этади
09 sep 2022 19:40
News
Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси “Syrenka Cup 2022” мусобақасида иштирок этади
Ўсмирлар терма жамоамиз учун яна бир халқаро турнир.
Жамолиддин Раҳматуллаев бошчилигидаги Ўзбекистон U-16 терма жамоаси 22-28-сентябрь кунлари Польшада бўлиб ўтадиган “Syrenka Cup 2022” халқаро турнирида иштирок этади.
Турнир ғолиблиги учун 8 та терма жамоа кураш олиб боради:
Ўзбекистон U-16
Португалия U-16
Мексика U-16
Польша U-16
Норвегия U-16
Руминия U-16
Англия U-16
Чехия U-16
Ўзбекистон U-16 терма жамоаси турнирдаги иштирокини Польшага қарши учрашув билан бошлайди.
23-сентябрь
Польша — Ўзбекистон
Маълумот ўрнида, ушбу турнир Ўзбекистон учун иккинчи иштирок ҳисобланади. Бундан аввал таркибида Иброҳимҳалил Йўлдошев ва Жасур Жалолиддинов бўлган U-16 терма жамоамиз 2017 йилда “Syrenka Cup” халқаро турнирида хорижлик тенгдошлари билан баҳс олиб боришган.
Link :
Source : ЎФА матбуот хизмати
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди
Comments