Latest news

02:11ЕЧЛ саралаши. "Қайрат" сўнгги босқичнинг илк баҳсида "Селтик" билан дуранг ўйнади. Барчаси Олмаотада ҳал бўлади  4 01:13Шоҳмалик Комилов: "Бугун қийин бўлишини билардик. "Шўртан" - футбол ўйнайдиган жамоа"  4 00:34Биринчи лига. Охтаевдан пента-трик, пешқадамлардан ғалабалар ва бошқа натижалар  1 00:19U-21 биринчилиги. "Пахтакор"дан 8:0, "Машъал"дан камбэк, пешқадам "Навбаҳор"дан ғалаба ва бошқа натижалар  0 23:55Вадим Абрамов: "Мен ВАРни тушунмаяпман"  10 23:45Иван Бошкович: "Биз охиригача курашадиган жамоамиз"  8 23:40Суперлига. "Шўртан" – "Навбаҳор" 3:3  0 23:21"Динамо" Танташевнинг Жиззахдаги қарорлари бўйича расмий эътироз киритди  23 23:11Дониёр Нарзуллаев: "Бироз омадимиз келмади. Голларимни фарзандларимга бағишлайман"  0 22:36Элдор Мойлиев: "Қийналиб тўп киритамиз, кейин эса оддий гол ўтказамиз"  4 22:11Сергей Лушчан: "Қўлни туширмасдан ишлашда давом этамиз, олдинда Кубок ўйини кутяпти"  10 22:06Суперлига. "Сўғдиёна" "Динамо"га қарши ўйинда 102-дақиқада урилган гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди   104 21:38Суарес фаолиятини Месси билан бирга якунламоқчи  3 20:55Суперлига. Ғузорда дарвозаларга 6 та гол урилган ўйинда ғолиб аниқланмади  72 20:47"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини Туркияда давом эттиради  5

Ўзбекистон МТЖ. Ўрунов ва Яхшибоев келди, уч нафар легионер эртага келади News

Ўзбекистон МТЖ. Ўрунов ва Яхшибоев келди, уч нафар легионер эртага келади

Вадим Абрамов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда йиғинни давом эттирмоқда.

Бугунги машғулотлар ҳам "Бунёдкор" академиясига қарашли майдонда бўлиб ўтди. Унда йиғинга чақирилган 30 нафар футболчининг 27 нафари иштирок этди. Бугун терма жамоа ихтиёрига легионерларимиз Остон Ўрунов ("Спартак", Россия) ва Жасур Яхшибоев ("Шахтёр Солигорск", Беларусь) қўшилишди.

Элдор Шомуродов ("Женоа", Италия), Рустамжон Ашурматов ("Кванджу", Жанубий Корея) ва Отабек Шукуров ("Шаржа", БАА) 6 октябрь кунги машғулотларда қатнашиши кутилмоқда.



Йиғинга чақирув олган футболчилар рўйхати:

Дарвозабонлар: Элдорбек Суюнов ("Пахтакор"), Абдувоҳид Неъматов ("Насаф"), Раҳимжон Давронов ("Машъал")

Ҳимоячилар: Егор Кримец ("Пахтакор"), Рустамжон Ашурматов ("Кванджу", Жанубий Корея), Игорь Голбан ("Навбаҳор"), Исломжон Қобилов ("Бунёдкор"), Иброҳимҳалил Юлдашев ("Бунёдкор"), Ҳожиакбар Алижонов ("Пахтакор"), Мурод Ҳолмуҳаммедов ("Қўқон-1912"), Фаррух Сайфиев ("Пахтакор").

Ярим ҳимоячилар: Отабек Шукуров ("Шаржа", БАА), Лутфулла Тўраев ("Бунёдкор"), Аброрбек Исмоилов ("Пахтакор"), Азиз Турғунбоев ("Навбаҳор"), Жамшид Искандеров ("Сеонгнам", Жанубий Корея), Ҳожимат Эркинов ("Пахтакор"), Икром Алибоев ("Сеул", Жанубий Корея), Акмал Мозговой ("Насаф"), Остон Ўрунов ("Спартак", Россия), Санжар Қодирқулов ("Бунёдкор"), Жалолиддин Машарипов ("Пахтакор"), Одилжон Ҳамробеков ("Пахтакор"), Сардор Собирхўжаев ("Пахтакор"), Достонбек Ҳамдамов ("Пахтакор"), Азизжон Ғаниев ("Шабаб Ал Аҳли", БАА).

Ҳужумчилар: Элдор Шомуродов ("Женоа", Италия), Шаҳзод Убайдуллаев ("Металлург"), Жасур Яхшибоев ("Шахтёр Солигорск", Беларусь), Игорь Сергеев ("Пахтакор").





Фотогалереяни тўлиқ ҳолда сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилинг. ФОТОГАЛЕРЕЯ

фото: Толибжон Қосимов

Rating: +23   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика