Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" ўз уйида "Насаф" билан дуранг ўйнади
30 jul 2013 18:39
News


Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" ўз уйида "Насаф" билан дуранг ўйнади
Ушбу саҳифа орқали ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди.
«Пахтакор» (Тошкент) – «Насаф» (Қарши) 0:0
Ҳакамлар: В. Коваленко (Тошкент), Р. Илёсов (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), Б. Намозов (Тошкент).
«Пахтакор»: Александр Лобанов, Александр Мерзляков, Боян Миладинович, Акбар Исматуллаев, Максимилян Фомин, Владимир Козак, Кахи Махарадзе, Дилшод Шарофетдинов (Игорь Сергеев, 54), Шерзодбек Каримов, Ойбек Қиличев, Темурхўжа Абдухолиқов (Жамшид Искандеров, 46)
«Насаф»: Элдорбек Суюнов, Ботир Қораев, Ҳамза Каримов, Мақсуд Каримов, Шухарт Муҳаммадиев, Эркин Бойдуллаев, Илҳом Юнусов, Шоҳруҳ Гадоев, Артур Геворкян, Азамат Алланиёзов (Зоҳид Абдуллаев, 64), Илҳом Шомуродов.
Огоҳлантиришлар: Дилшод Шарофетдинов 2, Боян Миладинович 83, Анвар Солиев 84, Кахи Махарадзе 86.
Назоратчи: Ф. Абдуллаев (Тошкент).
90+4. Ўйин тугади. "Пахтакор" - "Насаф" учрашувнида ҳисоб очилмади. Жавоб баҳси 21 ёки 22 август куни Қарши шаҳрида бўлиб ўтади.
90+2-дақиқа. Хавфли вазият. Гадоевнинг чап қанотдан жарима майдонига ошириб берилган тўпни Шомуродов дарвозага йўллай олмади.
90-дақиқа. Асосий вақтга 3 дақиқа қўшиб берилди.
90-дақиқа. Ўзгариш. "Насаф". Илҳом Юнусов ўрнига Одил Хамробеков тушди.
89-дақиқа. Хавфли вазият. Илҳом Юнусов жарима майдони ичига кириб бериб зарба берди, Лобанов яқин бурчакка тепилган тўпни эгаллаб олди.
88-дақиқа. Сўнгги дақиқаларда майдон эгалари катта куч билан олдинга ўтишмоқда.
86-дақиқа. Огоҳлантириш. Кахи Махарадзе
86-дақиқа. Анвар Солиев гол урди, аммо Рафаэль Илёсов ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этди ва гол инобатга олинмади
85-дақиқа. Искандеровнинг пасидан сўнг Анвар Солиев ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди
84-дақиқа. Огоҳлантириш. Анвар Солиев
83-дақиқа. Ўзгариш. "Пахтакор". Шерзод Каримов ўрнига Анвар Солиев майдонга тушди
83-дақиқа. Огоҳлантириш. Боян Миладинович
79-дақиқа. Лобановнинг пасидан сўнг Сергеев тўпни Ҳамза Каримовдан олиб қўйиб дарвозабон билан яккама якка ҳолда қолди. Аммо Игорь рақибни қўполлик билан ортда қолдирган экан
76-дақиқа. "Насаф"нинг ҳужумини Козак қайтарди. Меҳмонлар бурчак тўпини амалга оширишади.
71-дақиқа. Козак ва Сергеевнинг сайъ ҳаракатлари эвазига Ойбек Қиличев дарвозага кучли зарба берди, тўп дарвоза устидан ўтиб кетди.
69-дақиқа. Шерзод Каримовнинг пасидан сўнг Махарадзе боши билан зарба бера олмади, тўғрироғи Суюнов унга имкон бермади.
65-дақиқа. Жарима майдонига узатилган тўпни Лобанов ушлаб қўлидан чиқариб юборди, Геворкянга зарба беришга Козак йўл қўймади.
64-дақиқа. Ўзгариш. "Насаф". Азамат Алланиёзов ўрнига Зоҳид Абдуллаев тушди
62-дақиқа. Сергеев дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб борди, аммо Суюнов ундан чаққонроқ ҳаракат қилиб тўпни қайтариб юборди.
60-дақиқа. Хавфли вазият. Шерзод Каримовнинг пасидан сўнг Кахи Махарадзе яқин масофадан дарвоза тўсинини нишонга олди. Унинг иккинчи зарбаси ноаниқ бўлди.
58-дақиқа. Ўйин темпи жуда паст.
56-дақиқа. Эркин Бойдуллаевнинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб майдонни тарк этди.
55-дақиқа. Каримов тўпни ўнг қанотдан жарима майдонига оширди, "Насаф" посбони тўпни қайтарди.
54-дақиқа. Ўзгариш. "Пахтакор". Дилшод Шарофетдинов ўрнига Игорь Сергеев тушди
52-дақиқа. Шерзод Каримовнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасини Суюнов ушлаб олди.
48-дақиқа. Меҳмонларнинг ҳужумини Махарадзе тўхтатди.
47-дақиқа. Владимир Козак чамаси 30 метрлардан белгиланган жарима тўпини амалга оширди.
46-дақиқа. Ўзгариш. "Пахтакор". Темурхўжа Абдухолиқов ўрнига Жамшид Искандеров майдонга тушди.
46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди.
45-дақиқа. Дастлабки бўлим якунланди. Танаффус
45-дақиқа. Сўнгги дақиқаларда меҳмонлар кўпроқ ҳужум қилишмоқда. Яна бир вазиятда Шомуродовга тезлик етишмади.
44-дақиқа. Хавфли вазият! Алланиёзовнинг пасидан сўнг Артур Геворкян дарвозага зарба берди, Лобанов тўпни эгаллаб олди.
40-дақиқа. Илҳом Шомуродов томонига ошириган тўпга ҳужумчи ета олмади.
36-дақиқа. Геворкян бурчак тўпини амалга оширди. Ҳимоячилар хавфни бартараф этишди.
35-дақиқа. Хавфли вазият! Азамат Алланиёзов рақиб жарима майдони ичида тўпни эгаллаб олиб зарба берди, тўпни ҳимоячилар қайтаришди!
34-дақиқа. Геворкян ўнг қанотдан жарима тўпини амалга оширди. Тўп жонли девордаги Исматуллаевга тегиб йўналиши ўзгарди ва Лобанов уни ушлаб олди.
33-дақиқа. Мерзляковнинг пасидан сўнг Кахи Махараде рақиб жарима майдони ичида тўпни қабул қилиб олишда жуда секинлик билан ҳаракат қилди. Ҳимоячилар тўпни олиб қўйишди.
31-дақиқа. Бурчак тўпидан сўнг Ойбек Қиличев дарвозага зарба берди, кучсиз зарбани ҳимоячилар қайтаришди.
29-дақиқа. Ойбек Қиличевнинг зарбаси хавфли, аммо ноаниқ чиқди.
27-дақиқа. Фомин ва Мақсуд Каримов тўқнашиб кетишди.
25-дақиқа. Тўп майдон марказида ушланиб турибди.
22-дақиқа. "Пахтакор"нинг яна бир бурчак тўпи зое кетди.
20-дақиқа. Меҳмонларнинг ҳужумида Азамат Алланиёзов ёлғизланиб қолмоқда.
19-дақиқа. "Шерлар"нинг тезкор ҳужуми. Шерзод Каримовнинг чап қанотдан йўллаган зарбаси ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди.
17-дақиқа. Яна "Насаф"да имконият бўлганди. Геворкян чап қанотда жарима майдонига кириб тўпни жарима майдонига оширди. Бу ерда унинг шериклари йўқ.
14-дақиқа. Геворкян олдинга ўтди, аммо ҳимоячилар унга имкон беришмади.
12-дақиқа. Шерзоднинг жарима майдонига ошириб берган тўпини Суюнов эгаллаб олди.
11-дақиқа. Бу сафар Шомуродов Шерзод Каримовга нисбатан қўпол ўйнади. Чамаси 30 метрлардан жарима зарбаси.
10-дақиқа. Майдон марказида Козак рақиб ҳужумчиси Азамат Алланиёзовни йиқитди.
8-дақиқа. Майдон эгалари яна бурчак тўпига эга бўлишди. Аммо бу сафар зарба ноаниқ бўлди.
6-дақиқа. Бурчакдан ошириб берилган тўпни Шарофетдинов боши билан дарвозага йўллади, дарвоза чизиғи устидан турган Гадоев тўпни қайтарди. Шу ҳужумнинг ўзида Абдухолиқов ва Шарофетдиновда яна биттадан имконият бўлди.
5-дақиқа. Мерзляков чап қанотдан олдинга ўтиб тўпни жарима майдонига оширди. Ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишди.
3-дақиқа. Меҳмонлар олдинга ўтишди, аммо Геворкяннинг паси Лобановга насиб қилди.
2-дақиқа. Шарофетдинов рақиб посбонига нисбатан хавфли ўйнагани учун сариқ карточка олди.
2-дақиқа. Огоҳлантириш. Дилшод Шарофетдинов
2-дақиқа. Майдон эгалари бугун янги сариқ кўк рангли футболкаларда ҳаракат қилишаётганини таъкидлаш лозим.
1-дақиқа. Илк дақиқаданоқ меҳмонлар олдинга ўтишди. Якунда Шоҳруҳ Гадоевнинг зарбаси ноаниқ кетди.
1-дақиқа. Ўйин бошланди.
18:59. Жамоалар майдонга тушиб келишди.
18:50. Иккала жамоа чигалёзди машғулотларини ўтказиб кийиниш хонасига кириб кетишди.
18:38. Жамоалар таркиблари маълум бўлди

Comments