Latest news

18:35CAFA Nations Cup. Ўмон Ҳиндистон билан 3-ўрин учун беллашмоқда (онлайн ҳисоб)  5 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  4 18:29"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон - Эрон. Асосий таркиблар маълум  22 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  14 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  3 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  9 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  7 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  4 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  4 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  7 14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  7 13:58"Бу Эрон терма жамоасида "олтин авлод"нинг охирги даври бўлиши мумкин" — эронлик журналист  4 13:32Эрон ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални ким бошқариб боради?  6 13:12Ямаль Туркияда паспортини йўқотди  7

Ўзбек футболи устига биринчи қор ёғди. Ўйин эса энди бошланади News

Ўзбек футболи устига биринчи қор ёғди. Ўйин эса энди бошланади

Матбуот соҳасида фаолият олиб борганлар яхши билишади, газеталар ёзда унча сотилмайди. Қишда эса учиб кетади. Совуқ кунда иссиқ чой ичиб, бир нималарни ўқиш одамларга ёқса керак.

Бугун биринчи қор ёғди. Яна икки кундан кейин катта эҳтимол билан Ўзбекистон Кубогининг финали қаҳратонда бўлиб ўтади. Финал ОФКнинг каттаси учун декабрга қолдирилди. Ўша катта ака иссиқ хонада, тўкин стол ёнида ўзи учун аҳамиятсиз футболни кўради. Сиз-у биз олдин дорихонага бориб, шамоллаш бошланмай туриб ичиладиган, бошланиб қолганида шимиладиган, ўтиб кетганида санчиб қилинадиган бир нималар олиб, истар-истамас стадионга борамиз. Шимнинг ичидан уч қават нарса кийиб, балки ёпинчиққа ўралиб ҳам олармиз.

Менга шунчаки қизиқ, футбол кўришдан бошқасига ярамайдиган об-ҳавода стадионга келмайдиган тошкентликлар, совуқ кунда финални кўриш учун келармикин? Ўйлайсизки, стадионга кириш пуллик бўлгани учун уларнинг оёғи стадиондан узилганди-ю, текин стадионга учиб келишларини кутишяптими? Йўқ, очдан ўлишнинг иложи анча кам бўлган Ўзбекистонда одамларни чипта нархи ўйлантираётгани йўқ. Улар шунчаки келганларига ачинмайдиган бир нима кўришни исташади. Ҳамма гап шунда.

Ишонаманки, раҳбарият келаси мавсумдан ҳаммасини бошидан бошлайди. Ҳозир ҳар нарсада уларни айблаш фикридан йироқман.


Келишлари учун шароит бўлгани яхши. Масалан, қулай об-ҳаво, иш вақтидан кейинги футбол, камида “Насаф” — “Пахтакор” ўйини каби жонли спектакль. Биз эса ҳозирча буларнинг барчасига қарши чиқдик: иш кунининг қоқ ўртасида ва албатта совуқ об-ҳавода футбол. Совуқда футболчилар очиқ ва ҳужумкор футболга жуда қийналишини ҳаммамиз биламиз. Бепул чипта билан мана шу камчиликларни хастпўшлашга уриндик. Оқибатда, футбол мухлислар учун ўйналади жумласини, у раҳбарлар учун ўйналмоқдага алмаштиришга мажбур бўлдик.

Ишонаманки, раҳбарият келаси мавсумдан ҳаммасини бошидан бошлайди. Ҳозир ҳар нарсада уларни айблаш фикридан йироқман. Баъзилари футболга энди кириб кўрди, айримлари у нима экани ҳақида билишни бошлади. Ўзгараётган қарорлар, инқилобий чиқишлардан асосан 1 та нарсани кўриб турибман: раҳбарият футболни ўзгартиришга, уни яхшилашга бел боғлаган. Нима қилиб бўлса-да, улар ўзбек футболини кўтаришни истамоқда. Бироқ сиз-у бизга маълумки, фақатгина истак билан иш битмайди. Ҳар қандай одамнинг аслида қандай экани, унинг истаклари ёки гап-сўзи билан эмас, ҳаракатлари билан ўлчанади. Янги мавсумдан бошлаб улар биз янги эдик, дея олмайди. Энди матбуот ҳам, бошқаси ҳам ишга бошқача ёндошади.  

Мен қишда газеталар кўпроқ сотилишига бежиз урғу бермадим. Бунинг яна битта яхши сабаби бор. Энди таҳлил кўпроқ бўлади, энди журналист зерикканидан ҳам қизиқроқ мавзу топишга ҳаракат қилади. Юқорида айтиб ўтганим каби, раҳбарият футболни оёққа турғазишни қанчалик истаса, журналист ҳам шунинг пайидандир. Бу йўлда мазкур икки қутб бирлашиши шарт эмас, умуман керак эмас бу нарса. Ҳамма ўз ишини билиб қилганидагина бир нимага эришиш мумкин бўлади. Буни тарих кўрсатиб турибди.

Асосан камчилик қидирмоқчи бўламиз. Бироқ унутманг, дўстлар, ютуқлар ҳақида оғзидан бол томадиган касбдошларимиз етарли.


Ҳа, тилимиз ёмон. Ҳамма нарсага бурнимизни суқамиз. Асосан камчилик қидирмоқчи бўламиз. Бироқ унутманг, дўстлар, ютуқлар ҳақида оғзидан бол томадиган касбдошларимиз етарли. Ҳамма бирваракайига улар сафига ўтиб, далада байрам қилсак, вақти келиб омборга ўтиб кетиб қолади.

Биз мажбурмиз ўз йўлимиздан юришга, бизда ҳуқуқ йўқ бир нималарни ўзгартириб юборишга ва биз мақола ёки чиқишларимизни одамларга мажбурлаб кўрсата олмаймиз. Кимга керак бўлса ўқийди, ёқмаса ўтиб кетаверади. Ва шу томонимиз билан ҳам устунмиз. Раҳбариятда эса бошқача, улар ҳал қилади кўп нарсани ва қолганлар шунга рози бўлишга мажбур этилади. Шу томони билан масъулиятнинг каттаси уларнинг бўйнида. Ўзбекистон Кубоги ўтаверсин, янги йилни кутиб олайлик. Ҳақиқий ўзгаришлар ва чиқишлар чамамда кейин бошланади. Бизни зерикиш қийин бўлган қиш кутиб турганини ҳозир сезмоқдаман.

Author :
Rating: +57   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика