Latest news

12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали рақамдан иборат жаримага тортилди  2 11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  11 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0 10:30Португалия футболи юлдузлари "Шон-шараф" залига киритилди  1 10:04МЮнинг яна бир футболчи фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин  1 09:38Опта ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 09:10Холанд Молдовага урилган голлар учун дарвозабондан узр сўраган  5 08:43"Ал Иттиҳод" 20 ёшли сербиялик футболчига 21 миллион евро тўлади  3 08:16Суперлига. Бугун Қашқадарё дербиси бўлиб ўтади  0 07:44Криштиану Роналду яна бир совринга эга чиқди  8 01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  6 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  6

Ўткир Юсупов "Локо" футболчисини маймун ёки негр деб ҳақоратладими? News

Ўткир Юсупов "Локо" футболчисини маймун ёки негр деб ҳақоратладими?

"Қўқон-1912" жамоаси дарвозабони Ўткир Юсупов бировни ҳақоратлайдиган ирқчи эмаслигини маълум қилди.

"Локомотив" - "Қўқон-1912" учрашувида баҳсли вазият юзага келганидан хабарингиз бор. Учрашувнинг сўнгги дақиқа Нивалдо ҳакам томонидан четлатилганидан сўнг рақиб посбони Ўткир Юсуповни "Зидан услубида" уриб ағдарди. Шундан кейин Нивалдо вазиятга ойдинлик киритаркан шундай деди: Юсупов мени маймун деб ҳақорат қилди.

"Локомотив" - "Қўқон-1912": Нивалдо ва Ўткир Юсупов баҳсли вазиятга изоҳ берди

Ўткир Юсупов эса Нивалдонинг бу сўзларини қуруқ туҳмат эканлигини таъкидлади ва аслида нима бўлганини сўзлаб берди.

"Мен Нивалдони маймун ёки шунга ўхшаш сўзлар билан ҳақорат қилганим йўқ. Мен ирқчи эмасман. Бу вазиятда олдимда учрашув бош ҳаками Валентин Коваленко ҳам турганди. Шу боисдан Коваленко бунга бемалол гувоҳлик қилиши мумкин. Нивалдонинг бу уйдирмаси қуруқ туҳматдан бошқа нарса эмас. Аввалига Нивалдо Марко Милични урди. Мен ён қанот ҳакамидан вазиятни кўргани учун бу ҳақда бош ҳакамга маълум қилишини сўрадим. Коваленко эса Нивалдога қизил карточка кўрсатди. Бу орада мен Нивалдога майдондан чиқиб кетишини сўраётганимда, бразилиялик футболчи тўсатдан келиб мени урди. Яна қайтараман, мен ирқчи эмасман", - деди Ўткир Юсупов.

Rating: +82   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика