UZ

Сўнгги янгиликлар

02:42Ҳусайн Норчаев: "Вазият қизил карточкага тортмас эди"  7 02:16Рўзиқул Бердиев: "Дарвозабонимиз олдинга чиқиши хато бўлди, лекин чиққанга яраша тўғри ўйнаши керак эди"  20 01:52Туркия. Алиқулов 90+2 дақиқада жароҳат туфайли алмаштирилди, унинг жамоаси ғалабага эришди  1 01:40Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" суперкамбэк эвазига ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди  411 00:57"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда  2 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  7 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  9 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  5 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  20

"Локомотив" - "Қўқон-1912": Нивалдо ва Ўткир Юсупов баҳсли вазиятга изоҳ берди Янгиликлар

"Локомотив" - "Қўқон-1912": Нивалдо ва Ўткир Юсупов баҳсли вазиятга изоҳ берди

Бугун Суперлига 5-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Қўқон-1912" учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу учрашувда дуранг қайд этилди -1:1. Баҳснинг  сўнгги дақиқасида Нивалдо ҳакам томонидан қизил карточка билан жазоланди ва майдондан четлатилди. Ўша вазиятда тушунарсиз ҳолат юз берди ва Нивалдо "Қўқон-1912" дарвозабони Ўткир Юсуповга боши билан зарба берди. Бу ҳолат юзасидан иккала футболчи ҳам  изоҳ беришди.

Ўткир Юсупов


"Локомотив"га ғалаба керак эди, деб ўйлайман. Шунинг учун ҳам "темирйўлчилар" жонини бериб ўйнашди. Дарвозамизни ишғол қила олмагани учун алам қилган бўлиши мумкин. Нима бўлганини билмайман. Нивалдо қизил карточка олганидан сўнг футбол қоидаларига тўғри келмайдиган ҳаракатни амалга оширди. Нивалдони ҳақорат қилганим йўқ", - дейди Ўткир Юсупов.


Нивалдо


"Ўйин охирида кўп кураш бўлди. Рақиб дарвозабони мени "маймун", "негр" деб ҳақорат қилди. Мен ўзимни тутиб тура олмай бошим билан унга зарба бердим. Ўзимни йўқотиб қўйдим, буни тан оламан. Тўғри бу футбол қоидаларига тўғри келмайдиган иш. Мухлислар ва "Локомотив"дан  узр сўрайман", - дейди Нивалдо



Жаҳонгир Сотволдиев ёзиб олди

Рейтинг: -63   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика