Latest news

21:53"Барселона" Кристенсен бўйича қарорини ўзгартирди  0 21:22"Антверпен" — "Ауд-Хеверле Лёвен". Таркиблар маълум  3 21:16"Кристал Пэлас" трансферларга катта пул ишлатган "Ливерпуль"ни мағлуб қилиб, Англия Суперкубогини қўлга киритди!  24 20:55"Ман Сити" Доннаруммага қизиқмоқда. Клуб "Галатасарой" билан келишуви бор Эдерсоннинг кетишига тайёргарлик кўрмоқда  0 20:30Суперлига. "Сўғдиёна" Жиззахда "Машъал" билан ўйинда ғалабани ўзиники қилди  12 20:04"Ризеспор" — "Гёзтепе". Чемпионатнинг илк тур ўйини учун таркиблар маълум  0 19:54"Ливерпуль" Англия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  0 18:28Суперлига 17-тур учрашувларидаги ҳакамлик қарорлари таҳлили  2 16:55"Насаф" охирги бор Фарғонада "Нефтчи"ни қачон ютган?  18 16:30Суперлига. Марказий ўйинларга бой 18-тур превьюси  5 16:10"Футбол олами". "Пахтакор"да мағлубият, "Насаф" ва "Навбаҳор"да дуранг, "Нефтчи"да ғалаба  0 15:42Аморим Шешконинг трансфери ҳақида гапирди  0 15:17"Ман Сити" Родрига "Реал" қизиқиш билдираётганидан хавотирда  2 14:50"Челси" ёзда Вейгани сотиб юборишга тайёр  0 13:38"Интер" 30 млн евролик футболчини харид қилмоқчи  0

Осиё ўйинларига тайёргарлик давом этмоқда News

Осиё ўйинларига тайёргарлик давом этмоқда

Миржалол Қосимов бошчилигидаги Ўзбекистон (U-23) терма жамоаси Инчонда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларига тайёргарликни давом эттирмоқда.
Кеча ушбу терма жамоамиз “Пахтакор” билан ўртоқлик учрашуви ўтказиб, 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Терма жамоа таркибида голларни Игорь Сергеев билан Владимир Козак урган бўлса, “пахтакорчилар”дан Баҳодир Пардаев ва Анвар Солиев гол муаллифи бўлишди.

Хабарингиз бор, миллий терма жамоамиз ўтган кундан бошлаб Тошкентда навбатдаги йиғинни бошлади ва 4 сентябрь куни Иордания, 8 сентябрда Янги Зеландия билан бўладиган ўртоқлик учрашувларига ҳозирлик кўришга киришди.

Катта эҳтимол билан Иорданияга қарши баҳсда Осиё ўйинларида иштирок этадиган таркиб майдонга тушади. Янги Зеландия билан эса миллий терма жамоамиз ўйнайди ва бунда легионерлар ҳам бўлади. Бизга маълум бўлишича, Миржалол Қосимов мазкур ўртоқлик ўйинларига 34 нафар футболчини таклиф этган.

Терма жамоамиз Осиё ўйинларида қатнашиш учун 11 сентябрь куни Инчонга жўнаб кетади. Якуний рўйхатдан 21 нафар футболчи жой олади. Биласиз, бу мусобақада ёши 23дан катта уч нафар футболчи иштирок этиш ҳуқуқига эга. Бизнинг терма жамоада шу уч футболчи “Локомотив” аъзолари - Фарҳод Тожиев, Ислом Тўхтахўжаев ва Фозил Мусаев бўлишади, агар сўнгги паллада рўйхат ўзгариб қолмаса.

Х.Холиқов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика