Latest news

12:30Марказий Осиё. "Қайрат" кубокни тарк этди, "Истиқлол" очко йўқотди, Туркманистонда эса 4 тур кейинги ўйинлар ўтказилди  0 11:59Гвардиола "Барселона" футболчисини Де Брюйнега ўринбосар деб билмоқда  7 11:37Бутун бир давр якуни: "Реал" тажрибали футболчиси жамоадан кетади  8 10:58“Ноттингем“ ҳужумчиси сунъий кома ҳолатидан чиқди  0 10:30“Барселона“ Ямал ва Рафинья учун 7 та футболчидан воз кечишга тайёр  11 10:21Сергей Лебедев: “Маҳоратли футболчилар мезбонлар ғалабасига муносиб ҳисса қўшишди”  2 09:53“Рома“ ҳужумчисига Туркия грандлари қизиқиш билдирмоқда  0 09:19“Реал Мадрид“ 60 миллион евролик трансфер бўйича келишувга эришди (Фабрицио Романо)  15 08:49Сергей Лушан: “Беш баллик тизимда менимча, жамоа ўйинини 3 баллга лойиқ кўрса бўлади”  1 08:20Мавсум якунида Ла Лигадан тушиб кетадиган яна бир жамоа номи маълум  2 07:51Аббосбек Файзуллаев кечаги ғалабадан сўнг ўз фикрини билдириб ўтди  5 07:24Дахшат. “Аякс“ чемпионликни ПСВга “совға“ қилмоқда  6 02:36"Милан" Италия кубоги финалида "Болонья"га имкониятни бой берди!  3 02:25Ла Лига. "Реал Мадрид" сўнгги дақиқада гол уриб, "Мальорка"ни мағлубиятга учратди. "Барселона" чемпионликни ўзи ҳал қилишига тўғри келади  54 00:55“Иштихон” бош мураббийи Миржалол Лоқаев: "Йигитларимиз уч ойдан бери маошсиз ўйнашмоқда. Вазият ўзгаришини кутяпмиз"  2

Осиё Кубоги-2019. Рақибимиз Япония сентябрь ойидаги ўйинларда асосий футболчиларга дам беради News

Осиё Кубоги-2019. Рақибимиз Япония сентябрь ойидаги ўйинларда асосий футболчиларга дам беради

Япония терма жамоаси сентябрь ойида Чили ва Коста-Рика билан ўртоқлик учрашувлари ўтказади.

Бош мураббий Хажиме Мориясу мазкур ўйинларга бир қатор тажрибали футболчиларни чақирмасликка қарор қилди.

Рўйхатда Эйжи Кавашима, Шусаку Нишикава, Юто Нагатомо, Мая Йошида, Хироки Сакай, Шинжи Кагава, Генки Харагучи, Такаши Инуи, Такаши Усами, Гаку Шибасаки, Ясуюки Конно, Шинжи Оказаки, Йошинори Муто, Юя Осако, Юя Кубо каби футболчилар йўқ. Кейсуке Хонда, Макото Хасебе ва Готоку Сакай каби футболчилар эса ЖЧ-2018дан сўнг терма жамоадаги фаолиятларини якунлашган.

Чили ва Коста-Рика билан ўйинларга чақирув олган 23 нафар футболчининг 7 нафари Япония терма жамоаси сафида умуман ўйин ўтказмаган.

Рўйхатда 8 нафар легионер бор.

Эслатиб ўтамиз, Япония 7 сентябрь куни Саппоро шаҳрида Чили, 11 сентябрь куни Суита шаҳрида Коста-Рика билан ўйнайди. Октябрь ойида Осиё Кубогидаги рақибимиз Панама ва Уругвай билан ўз майдонида ўртоқлик учрашувлари ўтказади. Ноябрь ойидаги икки рақиб номи эса ҳозирча маълум эмас.

Ўзбекистон терма жамоаси БААда ўтадиган Осиё Кубоги гуруҳ босқичида Япония билан ўйнайди. Мазкур баҳс 17 январь куни Ал Айн шаҳрида бўлиб ўтади.



Япониянинг сентябрь ойидаги ўртоқлик учрашувлари учун чақирилган футболчилар рўйхати: 


ДарвозабонларЎйинГолКлуби
Масааки Хигашигучи50Гамба Осака
Шуичи Гонда30Саган Тосу
Даниэль Шмидт00Вегалта Сендай
Ҳимоячилар


Томоаки Макино334Урава Ред Даймондс
Шо Сасаки00Санфречче Хиросима
Гинтаро Курумая30Кавасаки Фронтэйл
Ватару Эндо120Сент-Труйден (Бельгия)
Наомичи Уэда40Серкл-Брюгге (Бельгия)
Гента Миура20Гамба Осака
Сеи Муроя10Токио
Такехиро Томиясу00Сент-Труйден (Бельгия)
Ярим ҳимоячилар


Тошихиро Аояма81Санфречче Хиросима
Жун Амано00Йокогама Маринос
Жуня Ито30Кашива Рейсол
Шоя Накажима21Портимоненсе (Португалия)
Такуми Минамино20Ред Булл Зальцбург (Австрия)
Хидемаса Морита00Кавасаки Фронтэйл
Кента Мисао30Кашима Антлер
Татсуя Ито00Гамбург (Германия)
Ритсу Доан00Гронинген (Голландия)
Ҳужумчилар


Ю Кобаяши132Кавасаки Фронтэйл
Кеню Сугимото61Серезо Осако
Такума Асано173Ганновер (Германия)
Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика