Latest news

02:47Португалия — УЕФА Миллатлар лигаси соҳиби! Португаллар финалда испанларни пенальтилар серияси орқали мағлуб этишди  141 00:51Забарний "Борнмут"га ПСЖга ўтмоқчи эканини айтди, ҳимоячи учун 70 млн евро талаб қилишмоқда  1 00:25"Манчестер Сити"нинг 70 млн евролик бўлажак трансфери тиббий кўрикдан ўтди  2 23:50Жоб Беллингемнинг янги клуби маълум  0 23:22"Байер" Вирцни 140 млн евро эвазига "Ливерпуль"га сотадими?  2 22:35Қатар терма жамоаси Тошкентга етиб келди  6 22:15Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон ва Россиянинг 21 ёшгача бўлган жамоалари ўртасидаги ўйинда 9 та гол урилди  43 22:10Ўзбекистон кубоги. "Динамо" 1/8 финалнинг илк ўйинида "Лочин"ни тор-мор этди  12 21:43Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 21:34Аарон Ремзи фаолиятини Мексикада давом эттиради  1 21:10Абдулла Абдуллаев: "Энди янада юқори мақсадлар қўйиб, мундиалда яхши натижалар қайд этишга ҳаракат қиламиз"  11 20:44Ўзбекистон U-16 назорат ўйинида Россия U-16га йирик ҳисобда мағлуб бўлди  16 20:24Одил Ҳамробеков: "Нималар қилиб қўйганимизни тўлиқ ҳис қила олмаяпман"  13 20:00УЕФА Миллатлар лигаси. Франция учинчи ўрин учун баҳсда Германияни мағлубиятга учратди  29 19:54Про лига. "ФарДУ" ва "Арал" ўртасидаги ўйин тақдирини ягона гол ҳал қилди  5

Осиё Кубоги-2019. Ўйинлар қайси стадионларда бўлиб ўтади? News

Осиё Кубоги-2019. Ўйинлар қайси стадионларда бўлиб ўтади?

БАА мезбонлик қилувчи Осиё Кубоги бошланишига оз муддат қолди.

Осиё Кубоги ўйинлари 4та шаҳарда жойлашган 8та стадионда бўлиб ўтади. Абу Дабида 3та, Дубай ва Ал Айнда 2тадан, Шаржада 1та стадион қитъа чемпионати ўйинларига мезбонлик қилади. Қуйида ҳар бир стадион ҳақида ўқувчиларимизга маълумот берамиз.


"Зайд Спортс Сити" стадиони
Шаҳар:
Абу Даби
Сиғими: 43000

БААдаги энг йирик стадионлардан бири. Айнан шу стадионда Осиё Кубоги финали ўтказилади. "Барселона", "Милан" ва "Реал Мадрид" мана шу ўйингоҳда клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати кубогини қўлга киритишган.

1979 йилда очилган, 2009 йилд қайта таъмирланган стадионнинг расмини 200 дирҳамда ҳам кўриш мумкин.  

Бу стадионда ўтадиган Осиё Кубогидаги ўйинлар рўйхати

5 январь БАА - Баҳрайн
8 январь Ироқ - Вьетнам
10 январь Ҳиндистон - БАА
13 январь Уммон - Япония
17 январь Саудия Арабистони - Қатар
21 январь 1/8 финал
25 январь 1/4 финал
1 февраль ФИНАЛ




"Муҳаммад бин Зайд" стадиони
Шаҳар: 
Абу Даби
Сиғими: 42056

"Ал Жазира" клубининг уй стадиони. 1979 йилда 15000 томошабинга мўлжаллаб қурилган. 2010 йил клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати олдидан қайта таъмирланиб, сиғими катталаштирилган.
 
Мазкур стадион номи Абу Даби валиаҳд шахзодаси Муҳаммад бин Зайд бин Султон Ал Наҳён шарафига қўйилган.

Бу стадионда ўтадиган Осиё Кубогидаги ўйинлар рўйхати

7 январь Эрон - Яман
11 январь Филиппин - Хитой
15 январь Фаластин - Иордания
17 январь Уммон - Туркманистон
20 январь 1/8 финал
24 январь 1/4 финал
29 январь 1/2 финал




"Ал Наҳён" стадиони
Шаҳар:
Абу Даби
Сиғими: 12000

2003 йилги U-20 Жаҳон чемпионати учун қурилган. "Ал Ваҳда" клуби уй стадиони ҳисобланади. Осиё Кубоги ўйинларини қабул қилувчи Абу Даби шаҳридаги учинчи ўйингоҳ.
 
Бу стадионда ўтадиган Осиё Кубогидаги ўйинлар рўйхати
6 январь Таиланд - Ҳиндистон
9 январь Япония - Туркманистон
12 январь Вьетнам - Эрон
13 январь Жанубий Корея - Хитой
22 январь 1/8 финал




"Ал Мактум" стадиони
Шаҳар
: Дубай
Сиғими: 15000

"Ал Наср" клубининг уй стадиони. Мазкур стадионнинг ташқи томони худди "Бавария" ўйингоҳи каби ўз рангини ўзгартириш хусусиятига эга.

Бу стадионда ўтадиган Осиё Кубогидаги ўйинлар рўйхати
7 январь Жанубий Корея - Филиппин
10 январь Баҳрайн - Таиланд
12 январь Ливан - Саудия Арабистони
16 январь Эрон - Ироқ
20 январь 1/8 финал
24 январь 1/4 финал


 


"Рашид" стадиони
Шаҳар: 
Дубай
Сиғими: 12000

"Ал Шабаб Ал Араби" клубининг уй стадиони. Тўрт йил аввал бу стадион сиғимини 60 минг қилиш режалаштирилганди. Бироқ режа амалга ошмади.

Бу ўйингоҳда Осиё Кубогиниг 5та ўйини бўлиб ўтади. Улардан бири Туркманистон - Ўзбекистон учрашуви.


Бу стадионда ўтадиган Осиё Кубогидаги ўйинлар рўйхати

8 январь Саудия Арабистони - КХДР
11 январь Фаластин - Австралия
13 январь Туркманистон - Ўзбекистон
16 январь Қирғизистон - Филиппин
22 январь 1/8 финал




"Шаржа" стадиони
Шаҳар:
Шаржа
Сиғими: 11073

Осиё Кубоги ўйинларини қабул қилувчи энг кичкина сиғимли стадион. Бу ерда 2003 йилги U-20 Жаҳон чемпионати баҳслари ўтказилган.

Ўзбекистон терма жамоаси 2019 йилги қитъа чемпионатини айнан шу стадионда Уммонга қарши ўйин билан бошлайди.

Бу стадионда ўтадиган Осиё Кубогидаги ўйинлар рўйхати

6 январь Сурия - Фаластин
9 январь Ўзбекистон - Уммон
12 январь Яман - Ироқ
14 январь Ҳиндистон - Баҳрайн
17 январь Ливан - КХДР
21 январь 1/8 финал




"Хазза бин Зайд" стадиони
Шаҳар:
Ал Айн
Сиғими: 25965

2014 йилда куриб битказилган стадион. "Ал Айн" клуби ўз уй ўйинларини мана шу ерда ўтказиб келмоқда. Бу ерда Осиё Кубогининг 8та учрашуви бўлиб ўтади.

Бу стадионда ўтадиган Осиё Кубогидаги ўйинлар рўйхати
6 январь Австралия - Иордания
9 январь Қатар - Ливан
11 январь Қирғизистон - Жанубий Корея
13 январь БАА - Таиланд
16 январь Вьетнам - Яман
20 январь 1/8 финал
25 январь 1/4 финал
28 январь 1/2 финал



"Халифа бин Зайд" стадиони
Шаҳар:
Ал Айн
Сиғими: 16000

1996 йил қуриб битказилган стадион 2003 йилги U-20 Жаҳон чемпионати ўйинларига ҳам мезбонлик қилган. "Хазза бин Зайд" қурилгач, Ал Айндаги иккинчи стадионга айланди. Мазкур стадионда Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳдаги учинчи ўйинни Японияга қарши ўтказади.

Бу стадионда ўтадиган Осиё Кубогидаги ўйинлар рўйхати

7 январь Хитой - Қирғизистон
10 январь Иордания - Сурия
13 январь КХДР - Қатар
15 январь Австралия - Сурия
17 январь Япония - Ўзбекистон
21 январь 1/8 финал



Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади

Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика