Latest news

10:17ПСЖ футболчи фаолиятини "Фенербахче"да давом эттиришга яқин  0 09:48"Манчестер Сити" футболчиси 2 ойга сафдан чиқди  1 09:21Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баҳо олишди?  6 08:52Ўзбекистон U-23 терма жамоаси сафида ўзгариш юз берди  1 08:25Sofascore. Кеча асосий таркибда майдонга тушган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  5 07:57Here we go! "Ливерпуль" АПЛ тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширмоқда  9 07:25"Сиэтл Саундерс" Лига кубогининг финалида Месси бошчилидаги "Интер Майами"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  13 02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  33 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  2 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  3 00:14Бундеслига. "Боруссия" Д йирик ғалабага эришди  0 23:45А Серия. "Ювентус" 2-турда ҳам ғалабага эришди  4 23:30Абдуқодир Ҳусанов "CAFA Nations Cup" мусобақасида ўйнайдими?  5 23:08Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Эйюпспор"ни мағлуб қила олмади  37

Осиё футболи ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар News

Осиё футболи ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар

Қитъамиз футболига оид маълумотларни савол-жавоб шаклида беришда давом этамиз.

Савол: Бу қайси стадион?

Жавоб: Бу Ироқдаги "Басра халқаро стадиони" бўлиб, 65,227 томошабинга мўлжалланган. 2013 йилнинг октябрь ойида очилган. Ироқ терма жамоаси ушбу ўйингоҳдаги илк учрашувни 2017 йилда ўтказиб, Иорданияни 1:0 ҳисобида мағлуб этган. 


Савол: "Ал Ҳилол" - "Ал Иттиҳод", "Гамба Осака" - "Урава Редс", "Сувон Самсунг" - "Чонбук Моторс", "Истиқлол" - "Персеполис". Ушбу жуфтликлардан қайси бири ОЧЛда ўзаро тўқнаш келмаган?

Жавоб: "Истиқлол" - "Персеполис". ОЧЛ йўлга қўйилганидан бери бу икки кучли жамоа ҳали бир-бири билан тўқнаш келмаган. Бошқа жуфтликларга келсак, "Ал Иттиҳод" 2011 йил "Ал Ҳилол"ни плей оффда мағлуб этганди. Ўтган йил эса "Ал Ҳилол" ушбу мағлубият аламини олди. "Гамба Осака" - "Урава Редс" тўқнашуви 2008 йил кузатилган бўлса, "Сувон" ва "Чонбук" 2018 йилги мусобақада ўзаро баҳс олиб борганди. 


Савол: Машҳур аёл футболчи Сэм Керр Англиянинг қайси клубида ўйнайди?

Жавоб: Ушбу футболчи ўтган йилнинг охиридан бери "Челси" аъзоси ҳисобланади. Сэм Керр ҳозирча "арисктократлар" сафида 3та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди. 26 ёшли футболчи Австралия аёллар терма жамоасининг энг муҳим фигураларидан бири. 


Савол: Жанубий кореялик Парк Жи Сунг "Манчестер Юнайтед"дан кейин қайси клубда фаолият юритган?

Жавоб: МЮ сафида 7 йилни ўтказган Парк Жи Сунг 2012 йил клубни тарк этиб, "Куинз Парк Рейнжерс"га йўл олганди. Собиқ футболчининг ундан кейинги жамоаси ПСВ ҳисобланади. 


Савол: ОФК Кубогида энг кўп иштирок этган жамоа қайси?

Жавоб: Бу Сингапурнинг "Тампинес Роверс" клуби. Бу жамоа шу пайтгача ОФК Кубогида 12 бор қатнашган. Кейинги ўринда 11та иштирок билан Иорданиянинг "Ал Виҳдат" жамоаси туради.


Савол: Осиё чемпионлар лигасида жамоани бошқарган ягона аёл мураббий ким?

Жавоб: Бу гонгконглик Чан Йеун Тинг бўлиб, "Истерн" клубига мураббийлик қилганди. 2017 йил унинг жамоаси "Гуангжу Эвергранд"га қарши баҳс олиб борган.


Савол: Осиё Кубоги-2019 финалида Қатар Японияни 3:1 ҳисобида мағлуб этган. Японлар таркибида ким гол муаллифи бўлган?

Жавоб: Бу футболчи ҳозирда "Ливерпуль" шарафини ҳимоя қилаётган Такуми Минамино. Эслатиб ўтамиз, 2019 йилги Осиё Кубоги финали Абу Дабидаги "Зайед Спортс" стадионида ўтказилганди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика