Latest news

15:16"Қайрат" "Селтик" тўсиғидан ўтса, неча миллион доллар ишлаб олади?  2 15:09"Барселона" футболчиси клуб билан шартномани бекор қилишга келишиб олди  0 14:4143 ёшигача тўп тепган, Ўзбекистоннинг икки карра энг яхши футболчиси Павел Бугало 51 ёшда  2 14:28"Челси" 22 ёшли футболчисини "Вильярреал"га сотади  0 13:59Аргентина ва Мессини норозилик намойишлари туфайли Анголадаги ўйиндан воз кечишга чақиришмоқда  1 13:30Суперлига. 20-тур дисквалификациялари: "Нефтчи", "Хоразм" ва "Сурхон"да йўқотишлар мавжуд  3 13:12Дуглас Луис АПЛга қайтмоқда  0 12:43Рустам Ашурматов қачон сафга қайтиши маълум  2 12:32АПЛ 1-турининг энг яхши футболчиси аниқланди  1 12:04"Замонавий дарвозабон фақат сейв эмас, жамоа ўйини қуриш ва оёқда ўйнашни ҳам билиши керак" - Денис Иванков билан интервью   3 11:41Паулу Бенту Ўзбекистон терма жамоасида, "Қайрат" тарихий натижага жуда яқин, Кападзе олдидаги катта муаммолар - 20 август кунги энг муҳим хабарлар битта саҳифада   7 11:25Рафинья "Олтин тўп"ни топшириш маросимида иштирок этадими?  6 11:22"Тушунишимча, ҳакам пенальтини ўзи белгиламаган, уни мониторга чақиришган" — "Сўғдиёна" - "Динамо" учрашуви ҳакамлик муҳокамаси  16 10:49"Челси" футболчиси фаолиятини А Серияда давом эттириши мумкин  2 10:27Ўзбекистон терма жамоаси собиқ мураббийи Чехия клубида амалиёт ўтайди  0

Ўртоқлик учрашуви. "Қўқон-1912" "Қизилқум" билан дуранг ўйнади News

Ўртоқлик учрашуви. "Қўқон-1912" "Қизилқум" билан дуранг ўйнади

Олий лигада юзага келган танаффусдан фойдаланиб, Чирчиқ шаҳрида ўқув -йиғинини ўтказаётган жамоамиз бугун “Қизилқум” клубига қарши назорат ўйинида майдонга тушишди.

ТТЙМИ стадионида бўлиб ўтган учрашув шиддатли ва кескин курашларга бой тарзда ўтганини айтиб ўтиш жоиз.

Бугун жамоамиз таркибида жароҳат сабаб Александр Мерзляков майдонга туша олмади.

Шунингдек, терма жамоа ихтиёрида бўлиб турган Жавоҳир Сидиқов ва Мурод Ҳолмуҳаммедовлар ҳам бугунги баҳсда иштирок эта олишмади. Таъкидлаш жоизки, назорат учрашувида ушбу етакчи футболчиларимизнинг ўрни жуда билинди.

Ўйинни вакилларимиз фаол тарзда бошлашди. Натижада 2-дақиқадаёқ Райевац жуда қулай имкониятдан фойдлана олмади. Раҳимовнинг ўнг қанотдан оширган тўпини Райевац яқин масофадан дарвозага тўғри йўллашни уддалолмади.

16-дақиқада Ҳамидов-Акрамов-Раҳимов-Акрамов комбинацияси чиройли чиқди. Сўнгги зарба ҳам аниқ бўлди. Дарвозабон ўз ўрнида.

21-дақиқада меҳмонлар ҳисобни очишди. Геворкяннинг ўнг қанотдан оширган пасини Отабек Зокиров дарвозамизга жойлаб қўйди.

Гол ўтказиб юборгач, футболчиларимиз катта куч билан ҳужумга ташланишди. 37-дақиқага келиб бу ўз самарасини берди. Райевац ҳимоячиларнинг хатосидан унумли фойдаланиб, Раҳимовга қулай тарзда тўпни узатди. «Кафу» эса зарбада адашмади ва ҳисобни тенглаштирди.

Иккинчи бўлим ҳам шиддатли тарзда бошланди.

56-дақиқада Райевацга нисбатан қўполлик ишлатган Файзулла Қамбаров ҳакам иккинчи сариқ ва қизил карточка кўрсатди.

Ўртоқлик ўйини бўлгани учун қизил олган футболчи ўрнига бошқаси майдонга тушди.

71-дақиқада навойиликлар дарвозамизни иккинчи марта ишғол қилишди. Файзулла Қамбаров ўрнига майдонга тушган Азамат Алланиёзов боши билан Азиз Ашуров қўриқлаётган дарвозани аниқ нишонга олди.

Сўнгги дақиқалар ўтиб боратган пайтда вакилларимиз ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлишди. Андрей Сидоров яқин масофадан шунақа кучли зарба йўлладики, гўё дарвоза тўри йиртилиб кетадигандек туюлди.

Шу тариқа, футболчиларимиз назорат учрашувида дуранг натижа қайд этишди.

 

Ўртоқлик учрашуви

“Қўқон-1912” – “Қизилқум” – 2:2 (1:1)

Голлар:
Иброҳим Раҳимов – 37, Андрей Сидоров – 90.  – Отабек Зокиров – 21, Азамат Алланиёзов – 71.

«Қўқон-1912»: 13. Никита Рибкин, 4. Баҳодир Акрамов, 5. Жалил Кимсанов, 7. Жамшид Ҳасанов, 8. Собир Ҳамидов, 19. Суҳроб Бердиев, 24. Иброҳим Раҳимов, 26. Акмал Холмуродов, 55. Дарко Гожкович, 85. Руслан Мелзиддинов, 99. Филип Райевац.

Захира: 12. Азиз Ашуров, 21. Музаффар Абдуллаев, 9. Носир Отақўзиев, 17. Авазхон Маматхўжаев, 25. Иқбол Маликжонов, 96. Муҳаммаданас Ҳасанов, 97. Ойбек Рустамов.

“Қизилқум”: Артем Макосин, Шукурали Пўлатов, Файзулла Қамбаров, Шерали Жўраев, Ғайрат Жумаев, Эркин Бойдуллаев, Илҳом Юнусов, Артур Геворкян, Жасур Ҳасанов, Отабек Зокиров, Воҳид Шодиев.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика