Latest news

01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  1 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  1 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  16 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  0 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  1 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  22 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  4 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  3

Орифхўжа Абдухолиқов: “Олдимизга олий лигага чиқиш шарт, деган вазифа қўйилмаган” News

Орифхўжа Абдухолиқов: “Олдимизга олий лигага чиқиш шарт, деган вазифа қўйилмаган”

Кеча биринчи лига вакили Тошкентнинг “НБУ-Осиё” клуби олий лиганинг яна бир вакили Навоийнинг “Қизилқум” жамоасига қарши навбатдаги назорат учрашувини ўтказди.

 Ушбу баҳсда ҳисоб очилмади 0:0. Учрашувдан сўнг “НБУ-Осиё” клуби ҳужумчиси Орифхўжа Абдухолиқов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.


-  “Қизилқум”га қарши учрашув сиз учун қанчалик фойдали бўлди?

-  “Қизилқум”га қарши қизиқарли ва қийин учрашувни ўтказдик. Ушбу баҳсда рақиб дарвозасини ишғол қилиш учун бир қатор хавфли вазиятларни яратдик. Афсуски улардан оқилона фойдалана ололмадик.

-  Бундан олдин олий лиганинг гранд жамоаси “Пахтакор” билан назорат учрашувида дуранг натижа қайд этдинглар. Энди эса “Қизилқум” билан муроса йўлини танладинглар. Олий лига жамоалариг қарши ўртоқлик учрашувини ўтказиш жамоа учун қанчалик фойда бермоқда?

-  Биз учун бундай назорат учрашувлари жуда ҳам яхши тайёргарлик вазифасини ўтаб бермоқда. Қаерда камлик ёки хатоларимиз бўлса ўша хатоларимизни кўриб оляпмиз. Мана шу камчиликларни бартараф этиш учун машғулотларда тинмай ишлаяпмиз.

-  “Пахтакор” ва “Қизилқум”га қарши учрашувларда рақиб дарвозасини ишғол қила олмадингиз. Мана шу иккин учрашувдаги ўйинингиздан қониқиш хосил қилдингизми?

-  Деярли қониқиш хосил қилмадим. Сабаби, хатоларим жуда ҳам кўп. Рақиб дарвозасини ишғол қилиш учун жуда ҳам кўп меҳнат қилиш керак.


-  Биринчи даврани иккинчи ўрин билан якунладинглар. Иккинчи даврада эгаллаб турган ўрнингларни сақлаб қолиш анча қийин бўлади...

-   Иккинчи даврада биринчи кетма-кет бешта учрашув биз учун жуда ҳам қийин бўлади. Умуман олганда чемпионатда осон ўйинларнинг ўзи йўқ. Рақиб жамоаларимиз бизга қариши учрашувда руҳан тайёрланиб чиқади, деб ўйалйман.

-  Олдингларга олий лигага чиқиш вазифаси қўйилганми?

-  Олдимизга олий лигага чиқишимиз шарт, деган вазифа қўйилмаган. Лекин футболчиларнинг ўзлари элитада тўп тепишни исташади.

-  Биринчи даврада 16та гол билан тўпурарлик рўйхатида карвонбошилик қиляпсиз. Олий лига жамоаларидан сизга таклифлар бўлдими?

-  Ҳозирча жиддий таклиф бўлгани йўқ. Балки мен билан қизиқишгандир, ўзим бундан бехабарман. Айни дамда иккинчи давра ҳақида ўйлаяпман.

-  Олий лиганинг 2та жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказдинглар. Бундан ташқари яна назорат учрашувлари ўтказиш режада борми?

-  Бу ҳақида ҳеч нима билмайман. Агарда олий лига вакиллари бизга таклиф билан чиқишса балки яна олий лига жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушармиз.


Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди

Author :
Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика