Latest news

06:34ЖЧ-2026 саралаши. БАА – Ўзбекистон 0:0, Орзулар ушалган ўйин  3 02:49Қозоғистон термаси матбуот котиби: "Ўзбекистонга кўчиб кетаман"  16 02:34Одил Ҳамробеков: "Бу билан тўхтаб қолишни истамаймиз"  3 02:16Равшан Эрматов: "Бу ғалаба ўз-ўзидан келиб қолмади"  12 01:55Миллатлар лигаси. 9та гол урилган ўйинда Испания Францияни қийинчилик билан мағлуб қилди ва финалга йўл олди   54 01:41Осиёда яна катта байрам: Иордания ўз тарихида илк бор ЖЧда иштирок этади  12 01:21ЖЧ-2026 саралаши. Бизнинг гуруҳдаги барча масала ҳал бўлди  16 01:13Тимур Кападзе: "Бу ғалаба ҳаммамизники"  12 00:59Сречко Катанец: “Мен жуда қисқа гапираман…”   41 00:46Аббосбек Файзуллаев: "Ҳиссиётларни тасвирлаб бера олмайман"  13 00:35Ўткир Юсупов: "Бугун ота-онамнинг дуосини олиб, дарвозам даҳлсизлигини сақлаб қолишни ният қилиб тушгандим"  16 00:13Жанни Инфантино Ўзбекистонни жаҳон чемпионати йўлланмаси билан табриклади  25 23:52Тимур Кападзе: "Биринчи навбатда муҳтарам Президентимиз ва халқимизни ғалаба билан табриклайман"  44 23:45ЖЧ-2026 саралаши. Саудия Арабистонининг тақдири сўнгги турга қолди  7 23:30Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев футболчиларни табриклади  42

Ориф Маматказин истеъфога чиқарилди, Эдгар Гесс Андижонга келди News

Ориф Маматказин истеъфога чиқарилди, Эдгар Гесс Андижонга келди

Кеча “Андижон” жамоаси мураббийлар штабида ўзгариш рўй берди.
“Бухоро” клубига йирик ҳисобда имконият бой берилганидан сўнг раҳбарият мураббийлар штабини янгилашни маъқул топди.

Бунгача вақтинча бош мураббий вазифасини бажариб келган Ориф Маматказин ҳамда дарвозабонлар мураббийи Қобил Олимжонов истеъфога чиқарилди. Тўғри, “Андижон”ни олий лигада қолиш имконияти пасайиб кетган бўлсада, раҳбарият янги мураббий олиб келишга қарор қилди.

Тажрибали мутахассис Эдгар Гесс “Андижон” жамоасига бош мураббий этиб тайинланиш арафасида. Маълумки, Гесс бунгача “Бухоро” жамоасини бошқариб август ойида истеъфога чиқарилганди. Эдгар Яковлевич учун “Андижон” бегона эмас. У 2006 йилги мавсумнинг иккинчи ярми ва 2007 йилнинг биринчи даврасигача андижонликларни бошқарган. Бу мураббийнинг қўл остида жамоамиз ёмон ўйин кўрсатмаганини мухлислар яхши билишади. Орадан маълум вақт ўтиб Гесс “Андижон”га қайтмоқда. Кеча куннинг иккинчи ярмида мураббий Андижонга келди. Гесс билан шартнома тузилгач, мураббий ишга киришади. Эдгар Яковлевичдан ташқари клуб қароргоҳига Олег Тюлькин ва Виталий Легай ҳам ташриф буюришди.

Бир неча йиллардан бери юртимизда фаолият кўрсатиб келаётган Эдгар Гесс илгари “Андижон”дан ташқари “Насаф”, “Шўртан” ва “Бухоро” жамоаларини ҳам бошқарган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика