Latest news

20:56Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  46 20:42Суперлига. "Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни тор-мор этди  45 20:02"Ўйин куни" — "Нефтчи" клуби билан бирга   3 19:57Суперлига. "Бухоро" ўз майдонида "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  39 19:42"Ливерпуль" "Манчестер Юнайтед" билан "Аякс" истеъдоди учун курашади  0 19:08Шерзод Эсанов - 2026 йилги Суперлиганинг дастлабки голи муаллифи  0 18:58"Металлург" бразилиялик ҳужумчини олиб келди  1 17:36Европа Лигаси 1/8 финалига қуръа ташланди  6 16:54Расман: "Навбаҳор" собиқ футболчиси "Металлург"га ўтди  1 16:12ЕЧЛ 1/8 финал босқичига қуръа ташланди: "Реал" яна "Сити" билан ўйнайди  92 15:56"Барселона" бошқаруви аъзоси клуб Ҳоланд билан битим тузиши мумкинлигини айтди  11 15:40"Ғазалкент" назорат учрашувида "Зенит-2" билан дуранг ўйнади  1 15:27Водий клуби 12 йилдан сўнг янги мавсумни ўз аренасида қарши олади   5 15:04Нафақат чемпионлик учун кураш: "Арсенал" майдондан ташқарида ҳам "Манчестер Сити"га чақириқ ташлади  4 14:38Суперлига-2026. Мавсум давомида кузатиб бориш керак бўлган ёш иқтидор эгалари  2

Қозоғистон термаси матбуот котиби: "Ўзбекистонга кўчиб кетаман" News

Қозоғистон термаси матбуот котиби: "Ўзбекистонга кўчиб кетаман"

Қозоғистон термаси матбуот котиби Ермухаммед Маулен мамлакати бош жамоаси Беларусга мағлуб бўлган пайтида Ўзбекистон термасининг жаҳон чемпионатига чиққани ҳақида гапирди.

"Беларусга қарши ўртоқлик ўйинининг 31-дақиқаси, биз 0:2 ҳисобида мағлуб бўляпмиз. Ғалати хатолар қиляпмиз. Стадионда ўтирар эканман на кулишни, на йиғлашни биламан. Менимча кулиш керак, чунки бу йиғлагандан кўра яхшироқ. Чунки Сизларга янгилигим бор: Ўзбекистон термаси жаҳон чемпионатига йўлланма олди, мундиалга! Ўзбек оғаларни табриклайман. Энди эса солиштириб кўришингиз мумкин: бизнинг футбол қаерда-ю, ўзбек футболи қаерда? Бир марта подкастда айтгандим, нега бизникилар ўзбек футболи биздан ўтиб кетганини тан олгимиз келмайди? Ўзингизга ҳулосалар чиқаришингиз мумкин, биз Беларусга 0:2 ҳисобида мағлуб бўляпмиз, Ўзбекистон жаҳон чемпионатига чиқмоқда. Фикримча, термамиздаги бирорта футболчи гол уришни истамаяпти. Бунга қандай чидаш мумкин? Бўлди, Ўзбекистонга кўчиб кетаман", - деб ёзади Маулен.

Беларусь - Қозоғистон баҳси 4:1 ҳисобида якунланди. Ўзбекистон термаси эса БАА майдонида дуранг қайд этиб, 2026 йилги жаҳон чемпионатига йўлланма олди.

Rating: +57   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика