Latest news

13:49Шерзод Эсанов - "Динамо-Брест" футболчиси  2 13:22ЧЛ плей-оффида "Бенфика"га ютқазган Моуринью энди шу жамоани бошқаради  0 13:01Собиқ ҳакам "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "У қўлини бошқа ерга қўя олмасди"  13 12:52Ҳамма учун севимли Миржалол!  10 12:12Насри "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "Мен бу ерда 11 метрлик жарима тўпини кўрмаяпман. Агар ҳакам Карвахалнинг қизил карточкасини қоплаш учун буни берган бўлса, унда қизил карточка кўрсатишнинг кераги йўқ эди"  11 11:56Осиё кубоги-2026 саралаш баҳслари бошланмоқда  1 10:55Моуринью мураббийлик фаолиятини давом эттиришга яқин  4 10:42ОЧЛ-2. "Андижон"нинг рақибида жамоани ким бошқаради?  4 10:26"Атлетик" бош мураббийи: "Агар "Арсенал" Ла Лигада ўйнаганида, қаторасига 10 марта чемпион бўларди"  21 10:11"Пахтакор" – "Нефтчи" ва бошқа учрашувлардаги хатолар. Суперлиганинг 21-турида ҳакамлик таҳлили  5 09:58Аморимнинг хайдалиши "Манчестер Юнайтед"га қанчага тушиши ҳисоблаб чиқилди  19 09:30Равшан Мухадов: “Турнирда кучсиз жамоа йўқ”  5 09:02Максим Шацких: “Рақибни ҳурмат қиламиз, лекин қўрқмаймиз. Бу ерга дуранг учун келганимиз йўқ, ғалаба учун ўйнаймиз”  9 08:35Мессининг ажойиб ҳаратлари "Интер Майами"га ғалаба тақдим этди  5 08:09ОЧЛ 2. "Андижон" мусобақадаги ўз "юриши"ни бошлайди  27

Олий лига. 19-тур. “Андижон” “Локо” қарама-қаршилигини енга оладими? News

Олий лига. 19-тур. “Андижон” “Локо” қарама-қаршилигини енга оладими?

Бугун олий лиганинг 19-туридан ўрин олган бешта учрашув бўлиб ўтади.
17:00. “Андижон” - “Локомотив”

Чемпионлик учун курашаётган “Локомотив” бугун сафарда олий лигада қолиш учун ҳаракат қилаётган “Андижон” меҳмони бўлади. “Андижон” иккинчи даврада ҳозирча фақат бир марта ғалаба қозонди. Жамоа ўз майдонида “Қизилқум” устидан зафар қучганидан хабарингиз бўлса керак.

“Локомотив” эса иккинчи давранинг дастлабки тўртта ўйинини ғалаба билан якунлади ва ўтган турда “Бунёдкор”га ютқазиб қўйди. “Темирйўлчилар” сафида бугун дисквалификация туфайли Жасур Ҳасанов билан Шавкат Муллажанов майдонга туша олишмайди. Ислом Тўхтахўжаев, Бобур Йўлдошев, Фозил Мусаев, Салим Мустафоев каби футболчилар эса Осиё ўйинларига жўнаб кетишган. Шунга қарамай, “Локомотив”да футболчилар етарли ва улар “Андижон”га бемалол қаршилик кўрсата олишади.

“Андижон”га келсак, бу жамоа бу йил ҳам олий лигадан тушиб кетадиганга ўхшаяпти. Чунки жамоа 18 турдан сўнг бор-йўғи 8 очко жамғарган ва бу аҳволда элитада жон сақлаб қолиш ниҳоятда қийин. Агар “Андижон” бугун зафар қучса ёки дуранг ўйнаса, бу майдон эгалари учун сенсация бўлади.

Х.Холиқов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика