Latest news

14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  0 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  3 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  3 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  4 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   7 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  22 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  3

ОФК сайти ОЧЛнинг "Энг яхши мураббийи"ни аниқлаяпти. Номзодлар орасида "Пахтакор" устози ҳам бор News

ОФК сайти ОЧЛнинг "Энг яхши мураббийи"ни аниқлаяпти. Номзодлар орасида "Пахтакор" устози ҳам бор

ОФК сайти Осиё чемпионлар лигаси Ғарб минтақаси жамоалари иштирокидан келиб чиқиб мураббийларга тўхталди.

Хусусан сайт ходимлари "Энг яхши мураббий"ни аниқлаш бўйича сўров ташкил этишди. Бунда тўрт нафар мураббий номи келтирилган. Булар - Руи Виториа ("Ал Насср", Саудия Арабистони), Владан Милойевич ("Ал Аҳли", Саудия Арабистони), Яҳё Гулмуҳаммади ("Персеполис", Эрон) ҳамда Шота Арвеладзе ("Пахтакор", Ўзбекистон).

ОФК сайти Шота Арвеладзе борасида шундай ёзган: Орадан ўн йил ўтиб "Пахтакор" грузиялик мураббий Шота Арвеладзе қўл остида гуруҳдан чиқишни уддалади. "Пахтакор" бу йилги мусобақанинг гуруҳ босқичини самарали ўтказди. Жамоа 1/8 финалда Эроннинг "Истиқлол" клубини мағлуб этди, аммо чорак финалда "Песеполис" тўсиғидан ўта олмади. Шунга қарамай Арвеладзе шогирдлари ОЧЛда илиқ таасурот қолдиришди.

Эслатиб ўтамиз, сўровнома 14 ноябрь куни тугайди. Ҳозирча энг кўп овоз тўплаш бўйича эронлик Яҳё Гулмуҳаммади пешқадамлик қиляпти. Агар биз ҳам овоз беришда фаол бўлсак, Арвеладзе ҳеч бўлмаса иккинчи бўлиши мумкин.



ОВОЗ БЕРИШГА ЎТИШ

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика