ЎФФ вакиллари ва МТЖ мураббийлари штаби иштирокида жонли эфирда йиғилиш бўлиб ўтади
16 jun 2017 15:52
News
ЎФФ вакиллари ва МТЖ мураббийлари штаби иштирокида жонли эфирда йиғилиш бўлиб ўтади
21 июнь куни Ўзбекистон футбол федерацияси ва миллий терма жамоа мураббийлари иштирокида савол-жавоб анжумани ўтказилади.
"Халқаро Пресс-клубнинг навбатдаги сессияларидан бири Ўзбекистон спорт соҳасига бағишланади. Анжуманга Миллий Олимпия қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси, Ўзбекистон футбол федерацияси ва футбол бўйича Миллий терма жамоа мураббийлар штаби вакиллари таклиф қилинган. Мавзуга оид, ўзингизни қизиқтирган саволларни бизга олдиндан юбориш имкониятига эгасиз. Бизни 21-июн куни жонли эфирда кутинг!", - дейилади Халқаро Пресс-клубнинг фейсбукдаги хабарида.
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments