Latest news

00:32Рўзиқул Бердиев: "Рақибга ҳеч қандай босим ўтказмадик"  1 00:07АПЛ. "Челси" Эстеваонинг 90+5 дақиқада урган голи эвазига "Ливерпул"ни мағлуб этди  42 23:55"Тобол" ва Шахбоз Умаров Қозоғистон кубогини қўлга киритди  0 23:50"Бухоро" "Пахтакор"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, "Динамо" эса сафарда "Сурхон"ни енгди.  1 23:01Февзи Давлетов: "Негадир бир текис ўйин кўрсата олмаяпмиз"  3 22:38Вадим Абрамов: "Каннаваро "Олтин тўп" олганини биламан. У зўр футболчи бўлган. Афсуски, бизда ўйнамайди, балки мураббийлик қилади"  5 22:10АПЛ. "Арсенал" ва МЮ ўз уйида ишончли ғалабага эришди  10 21:57Александр Хомяков: "Афсуски, кўп гол ўтказиб юбордик"  5 21:22Камолиддин Тожиев: "Чиройли ўйин бўлди, ғалаба учун ҳаммага раҳмат"  1 21:03Суперлига. Пенальтидан гол урилмаган "Бунёдкор" ва "Насаф" учрашувида кетма-кет учинчи марта 2:2 ҳисоби қайд этилди  102 20:23Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"  2 20:08Махсуджон Зокиров: "Бугунги ўйинда хатолар кўп бўлди"  0 19:48АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Лидс" устидан ғалабага эришди  4 19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  16 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  32

ЎФФ Самвел Бабаянни истеъфога чиқариш тўғрисида баёнот берди News

ЎФФ Самвел Бабаянни истеъфога чиқариш тўғрисида баёнот берди

Ўзбекистон Футбол Федерацияси Самвел Бабаян миллий терма жамоа бош мураббийлиги вазифасидан озод этилганини маълум қилди.

Кеча сайтимиз орқали Бабаян бошчилигидаги мураббийлар штабини тарқатиб юбориш ЎФФнинг кун тартибида турганини маълум қилган эдик.

Самвел Бабаян ва унинг штаби жаҳон чемпионатига чиқиш вазифасини уддалай олмади. Шу муносабат билан Ўзбекистон миллий терма жамоасининг мураббийлар штаби бутунлай тарқатиб юборилади. Миллий терма жамоанинг кейинги тақдири ҳақидаги янги маълумот навбатдаги баёнот орқали оммага эълон қилинади.

Ўзбекистон Футбол Федерацияси жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритган Эрон ва Жанубий Корея терма жамоаларини табриклайди ва уларга кейинги ўйинларда омад тилайди.

Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон Футбол Федерацияси жаҳон чемпионати саралаши давомида тўхтовсиз равишда қўллаб-қувватлаганлиги ва миллий терма жамоага доимий равишда далда бериб турганлиги учун миллий терма жамоамиз мухлисларига чексиз миннатдорчилик изҳор қилади.


Rating: -311   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика