Latest news

19:38"Бу ғирт тентаклик": Рабьо Австралияда ўтадиган "Милан" – "Комо" учрашувини танқид қилди  0 19:23Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0 (матнли трансляция)  50 19:12МЮ асосий футболчиси тез орада жамоа машғулотларига қайтади  0 18:44Аббос Файзуллаев жароҳат олди  6 18:10Элдор Шомуродов Азиз Ҳайдаровга етиб олди   4 17:35"Манчестер Юнайтед" "Ливерпул"нинг трансфер мақсади учун "катта пул" тўлашга тайёр  0 17:04"Барселона" Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчиларидан бирини сотиб олишга тайёр. Нархи ошкор қилинди  3 16:35Малайзиянинг қонунни "айланиб ўтиш" уриниши ўхшамай қолди  1 16:15Чеферин: "УEФА ҳеч қачон атиги 12 та клуб учун мусобақа яратмайди"  0 15:51Кувайт билан охирги учрашувда Ўзбекистон таркибида кимлар бўлган?  5 15:22Ўзбекистон – Кувайт учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  20 15:00Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Қозоғистон футбол федерацияси раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди  2 14:40"Андижон", "Нефтчи" ва "Пахтакор"га турли сабабларга кўра жарима солинди — Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  7 14:16"Барселона" рекорд даражада даромад кўрди  19 13:48"Қайрат" Чемпионлар Лигасидаги иккита мағлубиятдан кейин қанча ишлаб олди?  2

ЎФАдан ривожланиш сари: Туркиянинг энг катта академиясида мастер класс News

ЎФАдан ривожланиш сари: Туркиянинг энг катта академиясида мастер класс

ЎФА томонидан Республикадаги олий маҳорат мактаблари директорлари учун Туркияда мастер класс тадбири ташкил қилиняпти.

Бугун делегация вакиллари Туркияда йил сайин ўз ўрнини мустаҳкамлаб бораётган, мамлакатнинг Европа қисмининг энг кучли академиясига айланган Олтинўрда базасида бўлишди. У ерда жамоани академияга асос солган, турк футболида ўз ўрнига эга Сеит Меҳмет Озканнинг шахсан ўзи кутиб олди.




Туркия афсонаси Метин Октай номига қўйилган мазкур академия "Izmir Cup" мусобақаси билан Европада ўз ўрнига эга. Ҳар йили иштирок этадиган 64та жамоа ичида "Барселона", "Бавария", "Манчестер Сити" ва колган грандларни кўришингиз мумкин.

Ташриф давомида директорлар замонавий академия кандай бўлиши кераклиги бўйича тушунча олдилар. Бу ердаги саралаш тизими, мураббийларнинг малакасини ошириш дастури, инфраструктура жиҳатдан майдонларни тўғри жойлашинуви каби муҳим масалалар ўрганилди. Шу тарика бугунги асосий мавзу Олтинўрда бўлди.

Сеит Меҳмет Озкан делегация раҳбари Нодирхўжа Юлдашев, ЎФА болалар ўсмирлар бўлими бошлиғи Маъмур Саидқосимов бошчилигидаги академия директорларига ўз тажрибаси билан ўртоқлашди. Уларга мастер-класс кўрсатиб, барча 10 йил давомида қилган ишлари билан ўртоқлашди. Мазкур академияни 2012 йилда қуруқ ерга қуриш бошланган. 2022 йилга келиб мана шундай ҳолатга келди. 10 йил давомида Сеит Мехмет Озкан бу академия учун давлатдан пул олмай, фақат ўзининг шахсий пулларидан 23 миллион евро сарфлаган.



Эртага делегация 7 йил ичида Туркиянинг турли ёшдаги терма жамоаларига, хусусан Туркия миллий терма жамоасига 54 нафар футболчини тарбиялаб берган Олтинўрданинг Измирдаги иш услубини ўрганади ва Яшилюртдаги энг биринчи филиалига ташриф буюради.

26 ноябрь куни делегация вакиллари Отабек Шукуров фаолият олиб бораётган "Фатиҳ Карагюмрук" академиясига ташриф буюрадилар ва шу куни Туркиянинг U-19 лигасида иштирок этадиган "Галатасарой" жамоасининг ўйинига ташриф буюрадилар. Шу билан бир қаторда академия директори Орҳан Атик билан "Галатасарой" структураси яқиндан ўрганилади.

27 ноябрь куни режага кўра "Бешиктош" академиясига сафар қилинади. Шу куни Туркия болалар лигаси тур учрашувларига ташриф буюрилади. Ундан ташқари Истанбулдаги оммавий футбол дастури билан яқиндан танишилинади.


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика